Мавзу: Кўрув анализатори физиологияси анализаторлар физиологияси


Download 76.22 Kb.
bet4/5
Sana03.11.2023
Hajmi76.22 Kb.
#1743236
1   2   3   4   5
Bog'liq
Analizatorlar fiziologiyasi

Икки кўз билан (бинокуляр) кўриш. Одатда буюм бир вақтда икки кўз билан кўрилганда унинг тасвири ҳар иккала кўз тўр пардаларининг симметрик, бир-бирига мос нуқталарига тушади. Шу сабабли у битта бўлиб кўринади. Агарда буюм тасвири ҳар иккала кўз тўр пардасининг бир-бирига носимметрик нуқталарида тушганида эди, бу вақтда у икки кўзга алоҳида-алоҳида, я'ни иккита бўлиб кўринган буларди. Бинокуляр кўриш катта аҳамиятга эга. Икки кўз билан кўрилганда кўз ўткирлиги кучайиб, кўриш майдони кенгаяди. Буюмлар тўла, атрофлича кўрилади, уларнинг шакли, қанча масофада турганлиги тўғрисида аниқроқ тасаввур ҳосил бўлади.
Кўз адаптатсияси. Кўзнинг турли равшанликдаги ёруғликка мослашиш хусусиятига адаптатсия дейилади. Чунончи, одам равшан ёруғ жойдан қоронги жойга кирганида бир оз вақт давомида дастлаб ҳеч нарсани кўра олмай туради, кўзнинг кўриш қобилияти бир оз вақтдан сўнг аста-секин тикланади (қоронгулик адаптатсияси). Шунингдек, қоронгу жойда узоқ турилгандан кейин бирдан ёруғликка чиқилганда ҳам дастлабки дақиқалар давомида кўз қамашади, натижада нарсалар аниқ кўрилмайди, аммо бунда ҳам кўзнинг аниқ кўриш қобилияти бир оз вақтдан сўнг тикланади (ёруғлик адаптатсияси). Адаптатсиянинг келиб чиқишини тушунтириш физиологиядаги мунозарали масалалардан биридир. Ёруғлик адаптатсиясининг заминида кўзнинг тўр пардасидаги фоторецепторларида ёруғликни сезувчи моддаларнинг камайиши ва аксинча, қоронгулик адаптатсиясининг заминида ёруғликни сезувчи моддаларнинг ўша рецепторларда кўпайиши ётади, деб ҳисобланади. Аммо кейинги пайтларда бу фикр мьлум э'тирозларни тугдирмоқда. Ҳозир кўзнинг адаптатсияси рецепторларда кечадиган жараёнлар билан бир вақтда марказий асаб тизимига ҳам боғлиқ деб ҳисобланади. Адаптатсия пайдо бўлишига шартли рефлекслар ҳосил қилинганлиги бу жараёнда пўстлоқ ҳам иштирок этишидан дарак беради. Ранг-тусларга нисбатан ҳам адаптатсия пайдо бўлади. Рангли нурларга жавобан келиб чиқадиган адаптатсияга ранг адаптатсияси дейилади. Кўзнинг ранг адаптатсияси унинг рангли нурларга ўрганиб қолиб, кейин бу нурларни яхши сезмайдиган ҳолда тушиши билан ифодаланади



Download 76.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling