Мавзу: Кўрув анализатори физиологияси анализаторлар физиологияси


Download 76.22 Kb.
bet2/5
Sana03.11.2023
Hajmi76.22 Kb.
#1743236
1   2   3   4   5
Bog'liq
Analizatorlar fiziologiyasi

Кўриш анализатори.
Кўриш учун ташқи муҳитдан келаётган ёруғлик тўлқинлари кўз орқали ўтиб, марказий асаб тизимига узатилиши лозим. Бинобарин, кўз кўриш анализаторининг энг муҳим қисми, рецептор аппаратидир.Одам ва ҳайвонларнинг ёруғлик тьсиротларини сезиш қобилияти эволютсия жараёнида пайдо бўлиб, ривожланиб борган. Умуман, ҳайвонот оламининг қарийиб ҳамма вакиллари у ёки бу даражада ёруғликни сезиш хусусиятига эгадир. Паст тараққий этган тубан ҳайвонларнинг кўпчилик вакиллари ёруғликни бутун танасининг юзаси билан сезади. Булар танасининг юзасида ёруғликни сезадиган пигментли махсус ҳужайралар тарқалган бўлади. Энг содда кўзсимон тузилма дастлаб, хивчинлиларда, бирмунча мураккаб кўз эса, буғим оёқлиларда пайдо бўлган. Сут эмизувчи ҳайвонларнинг кўриш анализатори, жумладан кўзи мисли кўрилмаган даражада яхши тараққий этган ва ёруғликни қабул қиладиган, сезадиган энг мукаммал органга айланган. Кўриш организм учун бениҳоя катта аҳамиятга эга. Кўриш туфайлиодам ва ҳайвонлар ҳайвонлар моддий дунёдаги нарсалар, уларнинг шакллари, ранглари, ҳолатлари, ўзаро олган ўринлари, муносабатлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилади, натижада организм уларга нисбатан энг қўлай вазиятни эгаллайди, муҳитга мослашади. Кўзнинг тузилиши.Одам ва ҳайвонларнинг кўзи ўзига хос тузилиш ва функсионал хусусиятларга эга бўлиб, бир неча қисмлардан ташкил топган, ниҳоятда мураккаб органдир. Кўз калла суягининг кўз косаси ичида жойлашган, у кўз соққаси (олмаси) , кўрув нерви ва ёрдамчи ҳимоя аппарат (кўзнинг мускуллари, фасcиялар, томирлар ва нервлардан) ташкил топган. Кўз косаси кўзни турли-туман тьсирлардан ҳимоя қилади. Кўз соққасининг капсуласи ва ядроси бор. Ядроси - суюқлик, гавҳар, ва шишасимон танага бўлинади. Капсуласи ташқи (оқсил парда), ўрта (томирли) ва ички (тўр) пардалардан иборат. Кўзнинг ташқи оқсил пардаси зич бириктирувчи тўқимадан тузилган, орқа томонида кўрув нерви ўтадиган тешик бор; олдинги қисми кичикроқ, тиниқ, аммо жуда эгилган бўлиб, шох парда дейилади. Кўзнинг ўртадаги томирли пардаси томирлар билан яхши тьминланган, унда пигментлар бор. Томирли парданинг энг олдинги бўлими, я'ни бевосита шох парданинг орқасида ётган қисми пигментга бой бўлиб, рангдор парда ёки камалак парда дейилади. Камалак парданинг ўртасида тешик бор, қорачиқ деб шунга айтилади. Камалак парданинг орқасида икки томонлама қавариқ линзага ухшайдиган ясмиқсимон шаклдаги кўз гавҳари, унинг орқасида эса шишасимон тана жойлашган. Шох парда билан камалак парда ўртасида кичкинагина бўшлиқи бор - бу – кўзнинг олдинги камерасидир; камалак парда билан кўз гавҳари ўртасида ҳам бўшлиқи бор, кўзнинг кейинги камераси деб шунга айтилади. Бу камералар сувсимон суюқлик билан тўла бўлади. Кўз гавҳарида томирлар бўлмаганлиги сабабли у ана шу камералардаги суюқлик орқали озиқланади. Гавҳарда томирлар юқлигининг катта аҳамияти бор. Гавҳарда томирлар бўлганида эди, унинг тиниқлиги бўзилиб, кўришга ҳалақит берар, оқибатда кўз хира тортиб қолган бўларди. Кўзнинг ички учинчи пардаси – тўр парда ҳамма пардаларидан ҳам муҳимроқ бўлиб, кўзнинг бутун ички томонини қоплагандир. Унинг асосини таянч ҳужайралар ташкил қилади, бу ҳужайралар беҳад кўп синапс боглари ҳосил қилиб, ўзаро туташган ва кўз соққасининг бу пардасига гуё тўрни эслатадиган тузилиш берган, унинг тўр парда деб аталишига ҳам сабаб шу. Тўр парда бир неча қаватларга бўлинади. Ташқи қаватида қора рангли фуссин пигменти бор эпителий ҳужайраларидан ташкил топган. Фуссин нурларни ютиб, нарсаларни аниқроқ кўришга ёрдам беради. Тўр парданинг навбатдаги қаватида ёруғликни сезувчи ҳужайралар (фоторецепторлар) - таёқчалар ва колбачалар жойлашган. Бу парданинг кўриш жараёнида муҳим ўрин эгаллаши ҳам унда ана шу ҳужайраларнинг борлигига боғлиқ. Фоторецепторлар (шаклан таёқча ва колбачага ухшаш ҳужайралар) ўзига хос тузилишга эга бўлиб, ички ва ташқи буғинчалардан ташкил топган. Ташқи буғинчаларида ёруғликни сезадиган пигмент бўлади. Таёқчаларнинг ҳар қайси буғинчаси махсус дискалардан - пластинкалардан тузилган. Алоҳида олинган ҳар бир пластинка уч қатламдан: иккита липид қатлами ва уларнинг оралигидан жой олган битта оқсил қатламидан иборат. Оқсил қатламида кўриш пурпури - родопсин пигментининг таркибига кирадиган ретинен моддаси мавжуд. Фоторецепторларнинг ички буғинчалари ташқи буғинчаларига қараганда калтароқ бўлади. Ички буғинчаларида ядро ва митохондриялар бор, ёруғликни сезувчи ҳужайраларда кечадиган энергетик жараёнлар шуларда юзага чиқади. Тўр пардадан кўрув нерви бошланади. Тўр пардада фоторецепторлар борлиги ва кўрув нервининг шу пардадан бошланиши, тўр парда билан кўрув нервининг ирсий жиҳатдан бирлигидан далолат беради. Кўрув нерви тўр пардадан чиққанидан сўнг, мияга қараб йўл олар экан, ўзаро кесишади. Оқибатда ўнг кўздан чиққан кўрув нерви чап ярим шарга, чап кўздан чиққан кўрув нерви эса, ўнг ярим шарга боради. Тўр пардадан кўрув нерви чиқадиган жойда фоторецепторлар йўқ. Шу сабабли бу ер кўр нуқта - кўр дог дейилади. Тўр парда марказий майдонининг ўртасида марказий чуқурча бор, у ерда фақат колбача ҳужайралар жойлашган бўлиб, уларнинг сони 34000 гача етади. Марказий чуқурчанинг атрофида сариқ зона бор, сариқ доғ деб шунга айтилади. Сариқ доғ кўзнинг энг яхши кўрадиган жойидир.
Кўриш физиологияси.
Кўзга тушган ёруғлик нурлари шох парда, қорачиқ, кўз гавҳари ва шишасимон танадан ўтиб, тўр пардага келади. Ёруғлик нурлари шох пардадан то тўр пардага етгунча бир неча марта синади. Чунки, шох парда, кўз гавҳари, шишасимон тана турлича тузилган бўлиб, турлича нур сингдириш қобилиятига эга. Нурларнинг синиб ўтиши туфайли ташқи буюмдан кўзга келадиган нурлар, тўр пардада шу буюмларнинг ҳақиқий, аммо кичрайган тескари тасвирини беради. Бошқача айтганда, ҳар бир нарсанинг тасвири кўзга тушганда тўр пардага тескари ва кичик бўлиб тушади. Буюмларнинг тасвири кўзга тескари бўлиб тушса ҳам, биз уларни тўғри кўрамиз. Чунки, об'ектив реалликни биз одатда фақатгина кўзимиз ёрдамида аниқлаймиз. Исталган ҳар бир нарса бир вақтнинг ўзида бир нечта анализаторлар ёрдамида аниқланади. Шунинг натижасида у қандай ҳолда мавжуд бўлса, шундай ҳолда идрок қилинади. Кўриш учун кўзга тушган нурнинг тўр пардага етиб боришининг ўзигина кифоя эмас. Бунинг учун нур тьсироти тўр пардадан марказий асаб тизими ва унинг олий қисми - бош мия ярим шарларининг пўстлоғига узатилиши керак. Дарҳақиқат, кўзга, я'ни тўр пардага тушган ёруғлик нурлари у ердаги ёруғлик сезувчи ҳужайралар - (фоторецепторлар) - таёқча ва колбачаларга тьсир этиб, таёқча ва колбачаларнинг ташқи буғимларидаги пигментларда мураккаб кимёвий ўзгаришларни келтириб чиқаради, оқибатда бу ҳужайралар қўзғалади. Одам ва кўпчилик ҳайвонлар кўзининг таёқчасимон ҳужайраларида кўрув пурпури - родопсин бор. Қушларнинг колбача ҳужайраларида ёдопсин пигменти топилган. Колбачаларда ёруғликни сезадиган яна бошқа пигментлар (хлорлаб ва эритролаб) ҳам бўлади, деган мьлумотлар бор. Ёруғликни сезадиган пигментларнинг ичида родопсин асосий ўринни эгаллайди. Родопсин витамин А алдегиди - ретинендан ва опсин оқсилидан ташкил топган бирикмадир. Бу модда ёруғлик тьсирида бир қатор мураккаб ўзгаришларга учрайди. Жумладан, ретинен ёруғликни йўтиб, ўзининг геометрик изомерига айланади, оқибатда унинг ён занжири тўғриланиб, ретинен билан опсон алоқаси ўзилади. Пировардида ретинендан витамин А ҳосил бўлади. Бу витамин таёқчалардан тўр парданинг ташқи пигментли қаватига ўтади. Қоронгуликда эса, родопсин қайта синтезланиб, тикланади. Авитаминоз А да родопсиннинг синтезланиши бўзилади. Оқибатда бундай ҳайвонлар кундуз одатдагидек кўриб, гира-шира (хира) ёруғликда кўра олмай қолади, я'ни шапкўрлик келиб чиқади (қўйига қаранг). Родопсин ва фоторецепторлардаги бошқа пигментларнинг ёруғлик йўтиши ҳамда парчаланиши уларга тьсир этадиган ёруғликнинг тўлқин узунлигига боғлиқ. Жумладан, родопсин тўлқин узунлиги 500 ммк га борадиган нурларни анча йўтса, ёдопсин 560 ммк га яқин бўлган ёруғлик нурларини яхши йўтади. Хуллас, тўр пардага тушган ёруғлик нурлари у ердаги таёқча ва колбача ҳужайраларини бир қатор фотокимёвий реакциялар оқибатида қўзғатади. Тўр парданинг таёқча ва колбачалар жойлашган қаватидан ичкари томонида ва бевосита шу қаватнинг ёнида биполяр нейронлар қавати, унинг ичкарисида эса ганглиоз ҳужайралар қавати жойлашган. Бундан кўринадики, шишасимон танадан ўтаётган ёруғлик нурлари тўр парданинг таёқча ва колбачалари жойлашган қаватига тушмасдан олдин унинг ганглиоз ва биполяр нерв ҳужайралари жойлашган қаватидан ўтади. Ганглиоз ҳужайраларнинг аксонлари кўрув нерви толаларини ҳосил қилади. Шундай қилиб, ёруғлик тьсирида колбача ва таёқчаларда вужудга келган қўзғалиш биполяр ва ганглиоз нерв ҳужайралари орқали кўрув нервининг толаларига ўтказилади ва марказий асаб тизимига узатилади. Қўзғалишнинг таёқча ва колбачалардан биполяр ҳужайраларга қандай қилиб ўтказилиши ҳозирча аниқланган эмас. Қўзғалиш кўрув нервининг марказга интилувчи толалари орқали мия тирсаксимон танасининг ташқи қисмига боради. У ердан иккинчи нейрон орқали бош мия ярим шарларининг пўстлоғига узатилади. Тьсирот пўстлоқда тегишлича анализ ва синтез қилинади, жавоб реакцияси ҳосил бўлиб, кўзга боради. Оқибатда кўрув сезгиси келиб чиқади, я'ни кўзга нур йўналтирган нарса онгда акс этади. Кўрув нервининг марказга йўналувчи толаси тирсаксимон танага етмасдан тўрт тепаликнинг олдинги икки дўмбоқчасига, тармоқ беради. Тўрт тепалик олдинги икки дўмбоқчасининг ядроларидан кўз соққасига, қорачиқ мускулларига, киприксимон мускулларга эфферент нерв толалар келади.Шу сабабли ёруғликка жавобан юзага келадиган умумий реакция (ёруғликка томон бошни буриш ва бошқалар) тўрт тепаликнинг олдинги икки дўмбоқчасига боғлиқ. Тўр пардадаги таёқча ва колбачалар ёруғликни бир хилда сезмаслигини айтиб ўтиш керак. Жумладан, таёқчалар ёруғликни колбачаларга нисбатан бир неча марта яхши сезади. Шу сабабли улар, қош қорайганда, ғира-шира ёруғликда қўзғалади, кечқурун ва тунда кўришда иштирок этади. Колбачалар равшан ёруғликда қўзғалиб, кундўзи ва ранг кўришда иштирок этади. Шу сабабли таёқчалар фаолияти бўзилганда (авитаминоз А ва бошқаларда) шапкўрлик келиб чиқади. Бундай одам ва ҳайвонлар хира ёруғликда кўролмай қолиб, кундўзи бемалол кўраверади. Колбачалар зарарланганда равшан ёруғликка қараб бўлмайди, аммо бундай одам ва ҳайвон кечалари одатдагидек кўраверади. Колбачалар фаолияти бўзилганда рангни кўриш ҳам бўзилиб, ҳайвон рангларни ажратолмай қолади, рангни кўрмаслик деб шуни айтилади. Таёқчаларнинг гира-шира ёруғликда, колбачаларнинг равшан ёруғликда қўзғалишини бир қанча далиллар тасдиқлайди. Демак, асосан тунда актив бўладиган ҳайвонлар (бойқуш, кўршапалаклар) тўр пардасида таёқчалар кўпроқ, кундўзи актив ҳайвонлар (каптар, товуқ ва бошқалар) тўр пардасида эса, колбачалар кўпроқ бўлади. Кўз аккомодатсияси. Нарсаларни аниқ ва равшан кўриш учун улардан келадиган нурлар тўр пардада, одатда унинг марказий чуқурчаси атрофида фокусга йигилиши керак. Турли масофада жойлашган нарсаларни аниқ кўриш, улардан келадиган нурларни тўр парданинг нуқўл марказий чуқурчаси атрофида фокусга йигиш учун нарсаларнинг қанча масофада жойлашганлигига қараб кўзнинг нур синдириш қобилияти ўзгариб туради. Кўзнинг турли масофада жойлашган нарсаларни аниқ кўришга шу тариқа мослана олишига аккомодатсия дейилади. Кўз аккомодатсия хусусиятига эга бўлмаганда эди, турли масофада турган нарсалар тўр парданинг марказий чуқурчасида фокусга йигилмай, ундан олдинроқда ёки кейинроқда фокусга йигилган буларди. Оқибатда кўз бьзи нарсаларни равшанроқ, бошқаларини эса жуда хира кўрадиган, кўз аномалиялари келиб чиққан буларди. Аккомодатсия кўз гавҳари ёрдамида юзага чиқади. Жумладан, совуқ қонли ҳайвонларда аккомодатсия кўз гавҳарининг олдинга ёхуд орқага сурилиши ва шу тариқа унинг нур синдириш қобилиятининг ўзгариши туфайли рўёбга чиқади. Масалан, балиқларнинг кўз гавҳари одатда олдинроқда жойлашган бўлиб, кўзи нарсаларни яқиндан кўришга мослашган, узоқдаги нарсаларни кўриш учун кўз гавҳари бирмунча орқага сурилади. Бақаларда эса бунинг акси кузатилади, я'ни уларнинг кўз гавҳари орқароқда жойлашган бўлиб, кўзи одатда узоқдаги нарсаларни кўришга мослашган бўлади, яқиндаги нарсаларни кўриш учун эса, бақа кўз гавҳарини бир оз олдинга силжитади. Одам ва барча иссиқ қонли ҳайвонлар кўз гавҳарининг нур синдириш қобилияти унинг олдинга ёки орқага сурилиши туфайли эмас, балки эгрилигининг ўзгариши ҳисобига юзага чиқади. Жумладан, бу жонзотлада гавҳарни ураб турган капсуладан бошланиб, киприксимон танага туташган Синн бойламининг толалари одатда таранг туради. Шу туфайли капсула қисилиб яссилашган, оқибатда эса унинг ичидаги гавҳар ҳам бирмунча яссилашган ҳолда бўлади. Кўз гавҳари шу вазиятда бўлганида олисдаги буюмлар равшан кўринади. Яқиндаги буюмларга қаралганда тўр пардага ноаниқ тасвир тушади. Бу ҳол киприксимон танадаги мускулнинг рефлектор равишда қисқариб, гавҳар капсуласи олдинги деворининг олдинга тортилишига сабаб бўлади. Натижада кўз гавҳари ўзининг эластиклиги туфайли бирмунча қавариқ бўлиб қолади. Шу ҳолатда гавҳарнинг нур синдириш қобилияти бир оз ошади ва яқиндаги буюм тасвирининг равшан бўлиб туришига имкон тугилади. Кексайганда гавҳарнинг эластиклиги пасаяди, шу сабабли қарри одам ва ҳайвонлар фақат узоқдаги нарсаларни аниқ кўрадиган бўлиб қолади. Кўз аномалиялари.Кўз соққасининг тузилишидаги бьзи нуқсонлар кўзда қуйидаги аномалиялар, я'ни камчиликлар бўлишига олиб келиши мумкин. Кўз соққасининг буйлама ўқи ҳаддан ташқари узун бўлса, ёхуд гавҳар ўта қавариқ бўлиб, кўзнинг нур синдириш қобилияти кучайган бўлса, бу вақтда буюмлардан кўзга келадиган нурлар тўр пардада фокусга тўпланмай, ундан олдинроқда, шишасимон танада тўпланади. Бундай кўз яқиндан кўрадиган бўлади. Агарда кўз соққасининг бўйлама ўқи ҳаддан ташқари калта, ёхуд кўз гавҳари ўта яссилашган бўлиб, нур синдириш қобилияти пасайган бўлса, бу вақтда буюмлардан келадиган нурлар тўр парданинг орқасида фокусга тўпланади. Бундай кўз узоқдаги нарсаларни аниқроқ кўрадиган бўлади. Иккала ҳолда ҳам буюмларнинг тасвири нур пардага хира, ноаниқ бўлиб тушади. Бу нонормал ҳолатлар, аномалиялар онда-сонда отларда учрайди, бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонларида учрамайди деса ҳам бўлади. Бу аномалиялардан ташқари астигматизм, сферик аббератсия, хроматик аббератсия деган нуқсонлар ҳам учраши мумкин ва ҳоказо. Астигматизм. Киприксимон танадаги мускулларнинг бир ҳилда қисқармаслиги натижасида кўз соққаси нур синдирувчи қисмларининг нурларни ҳар хил даражада синдириши туфайли пайдо бўлади. Бу вақтда тўр пардага буюмларнинг ноаниқ тасвири тушади, оқибатда нарсалар хира кўринади. Сферик аберратсия. Бу аномалия пайтида кўзнинг марказига тушган нурлар четрогига тушган нурларга қараганда камроқ синади. Оқибатда нурлар тўр парданинг муайян нуқтасида фокусга йигилмайди. Шу туфайли нарсалар хира кўринади. Хроматик аберратсия. Тўр парданинг тегишли нуқталарида тўлқин узунлиги турлича бўлган нурларнинг бир вақтда фокусга тўпланиши билан характерланади. Бунда ҳам тўр пардага буюмларнинг ноаниқ тасвири тушади.

Download 76.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling