Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Download 89.7 Kb.
bet10/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Кўргазмали методи
Жисмоний тарбия ўқув-тренировка жараёнида кўргазмалилик методи кенг қўлланилади, яъни ҳамма сезги органларига таъсир этиб, бор нарсалар билан илова ўрнатилади. Бунда кўриш, ҳаракат ва бошқа сезгилардан фойдаланилади. Кенг маънодаги кўргазмалиликни амалга ошришда машқларнинг характеристикаси, бажариш шароитларига асосланган методлар мажмуасидан фойдаланиб бу методлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади. Улар бевосита намойиш қилиши ва ўқитувчи, устоз томонидан методик кўрсатиш киради ҳамда турли схемалар, макетлар, расмлар, видео, мультимедия ва ҳ.к. орқали амалга оширилади.
Кўрсатишни ҳар доим ўрганиладиган машқ тўғрисида тўлиқ тушунча берилиши керак ва оғзаки сўз билан фойдаланиб бирга қўшиб олиб борилади. У ўқитувчи ёки бирорта ўқувчи томонидан амалга оширилади. Муҳими кўрсатишдан олдин ўқувчиларни диққат эътиборини бир жойга тўплаб, кузатиш учун (кўрсатиш учун жойни ўқувчиларни сафлаш ва ҳ.к.) шароит яратишдир. Кўрсатишни намуна бўладиган ва аниқ бажарилиши, аниқ характерга эга бўлиши ўрганилаётган ўйин ҳаракатини намунали кўрсатишни яратишга имкон беради.
Кўргазмали қуролни намойиш этиш ёрдамида бу услуб самарали бўлиши мумкин, қачонки бошқа услублар билан бирга қўшилиб олиб борилганда ҳисобланади. У гуруҳ ва командали тактик ҳаракатини ўрганишда яхши самара бериши мумкин. Спорт ўйинлари ўртасида тез-тез такрорий ёки секин кўрсатиши ва намойиш этиш амалиётида қўлланилади. Бу эса болаларни кўпроқ ҳаракат элементларига жиддий равишда қаерда кўпроқ хатоларга йўл қўйилиши мумкин бўлган муаммоларга диққат-эътиборни қаратишга имкон беради.


Амалий усул
Ушбу усул шуғулланувчиларнинг ҳаракат фаолиятини фаоллигида ташкил топади.
Машқ қилиш услуби ҳаракатини кўп марта такрорлашни назарда тутган ҳолда у ўйин техникаси элементларини ёки ўйин усулларини эгаллашга ёрдам беради. Такрорлашни тўлиқ ёки қисмлар бўйича амалга ошириш мумкин. Барча қисмларга бўлиб ўрганиш ҳаракатни айрим қисмларини эгаллашни кейинчалик уни бир бутун қилиб бирлаштиришни назарда тутилади. Бу ажратиш фақатгина шунда зарурки, қачонки қаерда ўргатишда унга катта бўлмаган самара бериши мумкин. Бўлим, ўйин машқи шаклидаги характерга эга бўлиши керак, яни айрим ҳаракатни тамом қилинган шаклида.
Волейболда хужумкор зарба беришни ўрганиш учун бу кўп сакраш ва сакраб тўпни илиб олиш тўпни ўзи ташлаш билан хужумкор зарба бериш. Бўлим услубиятини фақатгина бошланғич босқичда ўргатиш тавсия қилинади. Қачонки ҳаракат ўзлаштирилиб олинган кейин уни бошқа усуллар ёрдами билан мустаҳкамланади.
Ёрдамчи машқни қўллаш енгиллашган шароитда машқни бажариш методик йўллари, энг кўп самара беради. Уларни танлаш ва мураккаблиги ўқитувчи томонидан аниқ белгиланади ва ўқитувчининг тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Ўйин ҳаракатини мустаҳкамлаш мураккаблашган шароитда машқни бажариш вазиятида ўтади.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling