Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Download 89.7 Kb.
bet18/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Психологик тайёргарлик
Психологик тайёргарлик – бу педагогик жараён бўлиб спортчини аҳлоқий-иродавий сифатини етук шахс сифатида тарбиялашга йўналтирилган жисмоний сифатини ривожланиши ва иродавий хусусияти характерини тарбиялаш ўзаро боғлиқдир. Ирода, ҳудди мушакдай фақатгина объектив ва субъектив қийинчиликларни енгиб ўтиш натижасида ҳаракат фаолиятини намоён қилиш жараёнида ривожланади. Бу қийинчиликлар мураккаб техник ўйин усулларини заруриятдан эгаллаш чарчашни енгиб ўтиш, ўзини тута билиш эмоционал ҳолатини бошқариш, мураккаб спорт якка курашиши қийин шароитида юқори иш қобилиятини сақлашдан иборатдир. Шундай қилиб жисмоний юклама ирода чизиқларини ўзига хослигини шакллантириш воситаси ҳисобланади. Иродавий сифатини ўзига хослиги шундаки, улар фаолият кўринишида намоён қилиб, уларни ривожланишдан келиб чиқади шу ерда шароитни яратиш зарурки, бунда характерини кучли томонлари ривожланади ва мустаҳкамланади, у ерда дадиллик, бир қарорга келишганлик, жасурлик, ўзини тута билишлик намоён қилиш зарур.
Шуни ёдда тутиш керакки, болаларга таъсир кўрсатиш остида эмоционал қўзғалишни тез-тез ўзларини ёмон назорат қилади, айрим вақтда ўйламасдан ҳал этиш кўпинча бу ўйин тайёргарлигини ва техникасини етарли бўлмаслиги натижасида бўлади. Ўз-ўзини назорат қилиш ва тезда фикрлаш, тажриба оширилган юкламани бажариш жараёнида амалда орттирилган билим билан ўтади. Психологик тайёргарлик жараёни умумий тайёргарликка (асословчи тарбия, мунтазам равишда шуғулланишга ундашга, ҳаракат малакаларини такомиллаштиришга, қийинчиликларни енгиб ўтишга) ва мусобақаларга тайёрлаш, қачонки бир неча мусобақаларда ёки ушбу мусобақада қарши курашишга энг юқори психологик тайёргарликни яратиш бўйича иш ўтказилади. Ахлоқий ва иродавий сифатни тарбиялаш бу мафкурага қатъий ишонч, жамоатчилик, ватанпарварлик ва иродавий сифатни шакллантиришни бир бутун жараёнидир: жасорат, тиришқоқлик, ўзини пухта билиш.Болалар билан ишлашда қийинчиликларни енгиб ўтишда онгли муносабатда бўлиш асосида уларни мунтазам тренировка машғулотларга қатнаштириш жуда муҳим. Аниқ мисолларга асосланган ҳар кунлик тушунтириш ишлар эса, яхши натижаларга олиб келиши мумкин. Болалар учун иродани ривожлантириш энг яхши воситаси, қийинчиликларни енгиб ўтиш бўйича, чарчашга қарши курашиш машқи хизмат қилади, шунингдек ўқув ўйинлари ва мусобақалар характерни қатъийлиги, журъатлилик, тиришқоқлиги ва қатъий туришида зарурият туғилганда намоён қилади.
Болалардаги жасорат ва журъатлилик тез-тез эмоционал моментларни асослайди ва логик далил-исбот кучини намоён қилмайди, балки болани сезги тезлигини қамраб олувчи кучидир. Хаттоки айрим вақтда ўйин усулларини у ўйин тренировкада, мусобақада, бажаришга қўрқади, ўйинни эмоционал ҳолатида таъсир қилиши остида кўпроқ муваффақиятли бажаради. Шунинг учун ўқитувчи ёш спортчиларни тайёрлашда, ўйин ҳаракатини таҳлил қилишда маълум моментни ва сезгирлик намоён қилиши керак, ўйинда қатнашишда ишонч кўрсата билиш керак.
Психологик тайёргарликни аҳамияти қуйидаги услублар билан амалга оширилади:

  • қийинчиликларни енгиб ўтиш бўйича машқ услуби;

  • зарур бўлган психологик холатда спортчиларни тўғрилаш мақсадида машққа ўзгариш киритиш услуби;

  • идеомотор машқини, келгуси ҳаракат фаолиятини аниқлаштириш ва фикрини ўзига қабул қилиш, қайта ишлаб чиқишга имкон берадиган усул;

  • бўлажак фаолиятга тайёрлаш ёш созлаш ва машқ ёрдамида зўриқишни пасайтириш билан имкон берадиган, тренировкани психобошқариш услуби;

  • болалар билан ишлашда иродавай сифатни тарбиялаш бўйича асосий тавсиялар:

А) иродавий зўр беришни намоён қилиш бўйича вазифани тушунарли, аниқ қўйиш шарт. Шуғулланувчиларни ёш имкониятларига ҳар доим мос келиши керак.
Б) топширилган вазифаларини ўз вақтида аниқ бажаришга эришиш;
В) машғулотда жисмоний юкламани бажаришга фаол муносабатни шакллантириш, мусобақада берилган кўрсатмани ўз вақтида бажаришга эришиш;
Г) дам олиш ва меҳнат режимига риоя қилишга жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигидаги ўзининг камчиликларини бартараф қилиш устида ишлашга шуғулланувчиларни мажбур этиш;
Д) ўйинда мўлжалланган кўрсатмани тайёрлашда белгиланган режаларни амалга оширишда шуғулланувчиларда ўзларининг кучларида ишонч хосил қилишни яратиш ёки шакллантириш.
Болалар билан албатта ўтказилган ўйин натижаларини муҳокама қилиш керак. Уни дам олишида ёки эртаси куни барча руҳий кечинмаларга ишониб, болалар ўзларини ҳатти-ҳаракатларини баҳолай олиш, камчиликларни тан олиш имкон бўлганда ўтказиш тавсия этилади.
Муҳокамада албатта барча спортчилар қатнашишлари зарур. Муҳокама вақтида йўқ бўлганлар номига умуман камчиликлар айтиш тавсия этилмайди. Муҳокама вақтида ўқитувчи жуда эхтиёткорлик билан ҳар бир ҳолатни, ўйинчиси шахсига тегмасдан таҳлил этилса, келгусида ушбу ўйинчиларни иродаси, психологик ҳолати мустаҳкамланади.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling