Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа
Download 89.7 Kb.
|
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тактик тайёргарлик
Техник ва тактик тайёргарлик
Спорт тренировка жараёни – бу жараён спорт турларида турли-туман ўйин усулларида техникани эгаллаш мақсадида, уларни маҳсус, мусобақа шароитида мустаҳкамлашга йўналтирилган. Бу ерда шуғулланувчилар ўйин усулларини ва уларни ҳар-хил қўшиб бажаришни барча услублари билан бажаришни эгаллайдилар, уларни аниқ ўйин вазиятида ёки ҳолатида ижодий қўллашга ўрганадилар. Техник тайёргарликни юқори даражасига фақатгина узоқ вақт давомида мақсадга йўналтириб мунтазам равишда шуғулланиш натижасида эришиш мумкин. Қачонки юрак мушакларини кучи ва юракни уриш хажми ошганда, суяк, мушак аппарати юқори ривожланишига нисбатан етиб борганда, қўл панжаси зарур бўлган чидамлилиги, эгилувчанлигини эгаллайди марказий ва периферик кўриш шакллана бошланиш даври 10-11 ёшдан бошлашни тавсия қилади. Демак бу дегани, яъни кўпроқ ёшни ўтказиб шуғулланганда исталган ёки ҳоҳлаган натижага эриша олмаслик мумкин. Спорт ўйинлари амалиёти анчагина мисолларни биладики, қачонки спортчилар балоғат ёшида, шуғулланишни бошлаганларида, юқори натижаларга эришганлар. Ўйин усулини бажаришни сифатини ошириш вазифаси ҳар бир машғулотда қўйилади. Фақатгина техникасини такомиллаштиришда тактик вазифалар муваффақиятли ҳал этиш учун қулай шароит яратади ва ўйинда ҳаракатни самарадорлигига эришишда кўпроқ барча учрашув давомида кўпроқ кучни тежамкорлик билан сарифланади, техникадан тўғри фойдаланиш ўйинчига шундай имкониятни берадики, ҳаттоки айрим ҳолларда жисмоний маълумотга эга бўлмаганлар юқори спорт натижаларига эришадилар. Ҳар томонлама техник тайёргарлик техник ҳаракатни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ўйинчиларни қанчаки техникаси юқори бўлса, улар шунчаки тактик вазифани муваффақиятли ҳал этишлари мумкин шунча тўлиқ командани тактик маҳорати юқори бўлади. Тактик тайёргарлик – бу ўйинни бошқариш усуллари тузилишини шакллантириш жараёнидир. Спортчи техника эгаллаш жараёнида ўйинни бошқариш учун воситасига эга бўлади, тактик тайёргарлик жараёнида эса-ўйин вазиятида доимо ўзгариб турувчи барча техник воситаларини эгаллашни билиш. Тактик тайёргарлик яккама-якка гуруҳли, ва команда бўлиб ҳаракат қилишни ўйин вазиятини таҳлил қилишни ва тўғри қабул қилишни билиш ҳамда техник ҳаракатни танлаш учун тезда қарор қабул қилиш шериклари билан ўзаро ҳаракат қилиш шаклини кўра билишни назарда тутади. Яккама-якка ҳаракат қилиш остида ўйинда усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ, силжиш усулларини нима учун ўрганиш зарур, ўйинни бошқариш учун жойни танлашни билиш, ўйин вазиятида юзага келган ҳаракат усулини кўпроқ мақсадга мувофиқ танлашни деб тушунилади. Яккама-якка тактик ҳаракатни ўрганишда икки томонлама ўқув ўйинларида ва аралаш ўйин машқларида ёки шеригини суст ва фаол қарши ҳаракатида ўйин усулларини бажариш машқларидан фойдаланилади. Download 89.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling