Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Download 89.7 Kb.
bet17/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Гуруҳли тактикада икки ва кўпроқ спортчиларни ўйин эпизодида қатнашиши назарда тутилади. Гуруҳли тактик ҳаракат хужумда ёки ҳимояда бўлиши мумкин. Ҳар бир алоҳида айрим ҳолда тактик вазифани хал этилади. Биринчи ҳолатда-якуний ҳаракатни бажариш учун кўпроқ қулай шароит яратилади, иккинчи-рақиб ўйинчиларини (тўпни узатиш, зарба бериш, ошириш ва бқ). Якуний ҳаракатни бажаришни қийинлаштириш мақсади билан қарши таъсир кўрсатиш. Праллел ёки қарши силжиш машқларида (қарши узатиш, майдон узунлиги бўйича силжиш билан узатиш ва ҳ.к). Иккинчи, ўйинчиларни ўзаро ҳаракатини ўрганишни ўрнатиш билан бошланади. Сўнгра уч ва ундан кўпроқ ўйинчилар ўзаро ҳаракат қилишга ўтади. Ўйин машқларида, мусобақаларида ўзаро ҳаракат такомиллаштирилади.
Командали ҳаракатланиш барча команда аъзоларини ҳимояда қандай бўлса, худди шундай хужумда ўйинни бошқаришда ўзаро ҳаракат қилиш усулларини танлашни мўлжаллайди. Ушбу танлаш рақиб командасини, ўйинни тактик умумий режасига, уни техник ва психологик тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Тактик кўрсатмани ҳал этишни муваффақияти, бажарувчиларни техник тайёргарлигига, уларни ижодий ва тактик ниятини ташкилий равишда бажаришга боғлиқдир.
Командали ҳаракатга ўрганиш ўйинчиларнинг асосий функциясини аниқлаш ва командаларни тўлдириш моментидан бошланади. Ўйинни тактик шаклини танлаб ёки ўзаро ҳаракат қилишни тактик тизимини, шуғулланувчиларни имкониятларидан келиб чиқиб, хужумда ва ҳимояда ҳар бир ўйинчини вазифаси аниқланади. Фақатгина шундан кейин асосий ўзаро ҳаракат қилишини, тактик вариантлар ва комбинatsiяларни эгаллашни, мустақил равишда тактикани ҳал этишни қабул қилишни ўрганишни бошлайди. Сўнгра икки томонлама ўқув ўйинида командали тактик ўзаро ҳаракатини мустаҳкамлайди. Шуни эса сақлаш керакки, яъни техникаси қандай бўлса, ҳуди шундай командани ўйинни тактикасини ҳимояда ўзаро ҳаракатини амалга ошириш билан бошланади.

Шундай экан, ўргатишни ҳимояда ўзаро ҳаракатланиш билан бошлаш керакки, сўнгра хужумда ўзаро ҳаракатланишни тактикасига ўтилади, бироқ тўлиқ бир қатор машқлар борки улар хужум тактикасида қандай бўлса ҳудди шундай ҳимоя тактикасини такомиллаштиришга йўналтирилади, бу машқлар эса ўйин шароитига максимал яқинлашган бўлади. Юқорида қайд этилганлардан ташқари, “Ёш спортчиларни” психологик тайёргарлик ҳамда назарий тайёргарлик юқори натижаларни кўрсатишга кўмаклашади.





Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling