Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Download 89.7 Kb.
bet15/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Махсус жисмоний тайёргарлик
Махсус жисмоний тайёргарлик – жисмоний сифат ва билимни ривожлантириш жараёни бўлиб, аниқ итехник усулларни тезда эгаллашга йўналтирилган ҳисобланади. Масалан ўйин шароитида зарур бўлган, ўйин воситалари ёрдамида маълум сифатларини ривожлантиради: тезда силжишни билиш, статик ҳолатдан динамик ҳаракатга тезда ўтишни билиш, силжишдан кейин тезда тўхтатишни билиш, сакровчанликни, бўғинлардаги ҳаракатчанликларни, ўйин шароитида эпчилликни, алоҳида мушак гуруҳларини кучини ривожлантиради. Ушбу мақсад бўйича асосий ўйин ҳаракати тузилиши билан ўхшаш бўлган махсус тайёргарлик машқларидан фойдаланилади.
Дарсни биринчи қисмига тезлик, эпчиллик, сакровчанликни ривожлантириш учун махсус машқларни киритиш тавсия қилинади. Иккинчисига – куч ва бошқа сифатларни (ўйин усулларни ўрганиш билан бир қаторда) ривожлантириш учун машқлар берилади.
Жисмоний сифат тренировкани комплекс услубияти бўйича ўтказилганда кўпроқ муваффақиятли ривожлантирувчи машқлар, яъни қачонки бир вақтнинг ўзида битта сифатни эмас, балки бир неча сифатларни ривожлантиришни назарда тутиладиган, турли-туман воситалар фойдаланилади (масалан тезлик, куч ва чидамлилик, сакровчанлик ва чидамлилик ва бошқалар).
Куч бошқа сифатларни намоён этиш учун асос ҳисбланади. Уни даражасини ривожлантиришдан тезликни, чидамлиликни, эпчилликни намоён этишга боғлиқ бўлади. У эса барча спорт ўйинлари турларидаги барча ўйин усулларини бажариш учун зарурдир.
Мушак кучи мушак тўқимасини морфологик тузилмаларини ва физиологик кўндаланги мускуллар катта-кичиклигига боғлиқ бўлади. Махсус машўқларни мунтазам равишда қўлланилиши натижасида мушак толалари қалинлаша боради, капилляр қон томирчаларни иши яхшиланади, мушаклар энига ортиб боради.

Мушак фаолиятини режимидан келиб чиқиб, ёки боғлиқ ҳолда машқ динамик ва статик ҳолатга бўлинади. Динамик машқларда тана ва уни қисми бўшлиқда шундай силжийдики, бу худди югуриш ёки сакраш машқларини қандай бажарилса шундай ўтади. Статик машқларда, ушлаб туришни ва чўзилишни маълум ҳолатдан (худди таяниб, осилиб тургандай) тана холати ва хилма-хил холатлар қўлланилади. Болалар билан шлашда кўпроқ динамик ҳаракатланишга эътибор берилади.


Кучни ривожлантириш учун бериладиган машқни 8-10 ёшдан бошлаб тавсия қилиш мумкин. Бу ёшда кучни ривожлантиришга шахсий оғирлигини фойдаланиш билан (чўккайиб ўтириш, қўлни букиш ва ёзиш) ёки рақибни қаршилик кўрсатиши билан бажариладиган (жуфт-жуфт бўлиб қаршилик кўрсатиш ва бошқалар) машқлари тавсия қилинади. Шунингдек чўзилишга оид машқлар тавсия қилинади. Мушак кучини ўсиши унинг ривожлантириш услубиятларига боғлиқ бўлади: чўзилиш ёки тортиш миқдорига, такрорлаш сонига, шунинг учун машқни бажаришни узоқ давом этмаслиги керак ва хаддан ташқари зўриқишни келтириб чиқармаслиги керак.
Машқни оғирлигини чегараси йўқлиги учун тўлдирма тўп, гантел, гимнастик таёқча ва бошқа оғирликлар қўлланилади. Оғир ёки вазмин қилиш билан машқни дастлабки босқичида секин ёки паст меъёрда бажарилади. Меъёр аста-секин ошиб бориши мумкин. Кучни ривожлантиришга оид машқларни бўшаштириш машқлари билан алмаштириб олиб борилади.
Қиз болалар билан машқ ўтказишда ниҳоятда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур. Улар учун машқни бажариш тезлиги ва тақсимлашни, ўғил болаларга бериладиган машқларга нисбатан камроқ бўлади. Оғир бўлмаган асбоб-анжомлар, гимнастик таёқча, ўзининг танаси оғирлигидаги оғирлик машқдан оғир бўлиши мумкин эмас.
Спорт ўйинларини барчаси учун сакровчанликни ривожлантириш жуда муҳимдир, у эса бажариладиган ҳаракатни умумий координatsiясидан ва қўл оёқларини пастки мушакларини, уни қисқариш тезлигини ривожлантиришга боғлиқ бўлади. Уни ривожлантириш учун гимнастика скамейкаси устидан узунликка, баландликка сакрашда фойдаланилади, бошқа тўсиқлардан оғирликни кўпайтириш билан сакраш. Сакровчанликни яхши ўсишида мушакни олдинидан ишлаш режимини мўлжалга олиб, қўшиш билан 1-1.5 баландликдан сакраш машқи сакровчанлик ўсишига яхши таъсир кўрсатади.
Тезлик деб ушбу шароитда вақт бўлаги учун минимал ҳаракатини бажаришини киши қобилияти дейилади. У ўзига хос учта омилга эга биронта ташқаридан таъсир қилувчи тезда жавоб ҳаракати, яккама-якка ҳаракатни тезлиги ва ҳаракат частотаси вақт бирлигидир. Бу барча омиллар комплекс (аралаш) намоён бўлади. Ўйин фаолиятида ҳаракат қилаётган буюмга (тўп ва б.к.) рақиб ҳаракатни ўзгаришини, ўйин усулини бажарилишини ва силжишига, ўйин ҳракатида аниқ қарорни қабул қилишида тезлик намоён бўлади. Тезликни намоён бўлиши шакллари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик йўқ. Стартдан олинадиган тезликни яхши эгаллаш мумкин, бироқ секин таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш ёки яхши ва ўйин усулини тез бажариш, лекин рақибини силжиш таъсирига секин жавоб бериши мумкин.
Тезликни ривожлантиришни асосий воситаси тезлик ҳарактеридаги машқ ҳисобланиб, у бошқа ҳаракатлар билан комплекс бажарилади. Улар тез, тўсатдан бериладиган сигнал бўйича (иложи борича кураш) бажарилади. Бу шу нарса билан боғлиқки, яъни ўйинда таъсир қилувчи устун келади. Машқ турли-туман бўлиши мумкин ва ҳар-хил мушак гуруҳларини ўз ичига қамраб олиши шарт, улар шуғулланувчиларнинг координatsiон қобилиятларини оширишга ёрдам беради.
Агарда уни ривожланиши устида мунтазам ишланилса, вақт ўтиши билан тезлик сифатини йўқотиш мумкин. Уни кичик мактаб ёшидан бошлаб ривожлантириш бошланади. Бунинг учун ўйин усуллари стартдан тезлик билан чиқишини тўсиқлар, тўплар билан эстафеталар элементлари билан бажариладиган махсус ҳаракатли ўйинлар танлаб олинади. Машқ тез меъёрда максимал бажарилади.
Болаларда ҳаракат тезлигини бажариш бўйича энг яхши натижа 7 ёшдан то 15 ёшгача эришиш мумкин. Тезликни ривожлантириш учун машқни чарчаган вақтда бериш мумкин эмас. Чунки бунда ҳаракат координatsiяси тезда бузилади ва тезкор ҳаракатни бажаришга бўлган қобилият йўқолади.
Тезликни ривожлантириш учун бериладиган ҳар бир тренировка машғулотини бошида мунтазам равишда берилади.
Чидамлилик – бу киишини қобилияти ҳаракатини аниқлигини ва тезлигини пасайтирмасдан, узоқ вақт давомида чарчашни енгиб ўтишига айтилади. У катта тезликда нерв системасини кузатишига, организм фаолиятини энергия билан таъминлашга ўйин малакаларини эгаллаш даражасини бардошлигига боғлиқ бўлади.
Спорт ўйинларида чидамлилкни ривожлантириш жараёни ўйин ҳаракатида atsiкличностлиг, ушбу сифатни ривожланиши информatsiя (маълумот) тариқасида назорат қилиш қийин кечади. Умумий чидамлиликни, умумий ривожлантирувчи характеридаги узоқ давом этадиган бир текисда югуриш, шунингдек узоқ давом этадиган бир меъёрда ишлашни ортиб бориши (чанғи, сузиш, велоспорт ва бошқалар) спорт турлари билан шуғулланиш тарбиялайди. Махсус чидамлилик ўйин усулларини техникасини, қисқартирилган майдонда ўқув машқ ўйини ўтказиш, ўйинни ўтказишга вақтни ошириш, топшириқлар ўртасидаги танаффусда дам олиш вақтни қисқартиришни узоқ вақт давомида бажаришда эришилади ва х.к.
Координatsiон чидамлилик чарчашгачан икки ёки кўпроқ ўйинчилар билан ўйинни ўзаро ҳаракати тузилиши бўйича мураккаб бўлган мунтазам равишда машқлар ёрдамида шуғулланиши билан ривожлантирилади.
Болалар билан ишлашда шуни эсда сақлаш керакки, уларга хос бўлган ўзларини қобилиятини ошириб юборишади, шунинг учун машқни танлашда ва юкламани тақсимлашда эҳтиётлик билан иш тутиш лозим, бунда тиббий-педагогик назоратдан кенг фойдаланиш керак. Чарчаш орасида ўйин вазифасини бажариш шуғулланувчиларнинг эмоционал кучи ёқимсиз натижаларга олиб келиши мумкин.Эпчиллик – бу қобилият ўзгарувчан вазиятдаги шароитда мураккаб координatsiон ҳаракатни айрим ҳаракатни тезроқ амалга оширилишига айтилади.
Эпчилликни ривожланиш даражаси аниқ, тежамкорлик ва ҳаракатни мақсадга мувофиқлиги билан аниқланади. Эпчиллик қаерда координatsiя ҳаракатига юқори талаблар қўйиладиган, барча ўйин усулларида биринчи даражали аҳамиятига эга бўлади. Унинг ривожланиши ҳақида шундай хукум чиқариш мумкинки, ўйин вазиятини ўзгаришига қараб уни бажаришни аниқ даражаси бўйича, ўқувчилар қандай қилиб тезда мураккаб ўйин усулини эгаллаши мумкин. Эпчилликни ривожланишини асосий вазифаси яъни кўпқиррали ҳаракат малакаларини эгаллаган бўлиши мумкин. Эпчиллик жисмоний сифатларни мажмуаси ҳисобланади ва ўзига нафақат рецепторларни ишлаш, балки кўриш системаси ишини киритади. Эпчиллик сифати куч, тезлик, чидамлилик, эгилувчанлик билан органик равишда боғлиқдир.
Эпчилликни ривожлантиришда қуйидаги услубий тавсияларга таяниши зарур:

  • машғулотни турли-туман қилиш, уларга мунтазам равишда янги жисмоний машқларни, уни ҳар-хил шаклда қўшиб бажариш;

  • машғулотда бир вақтда содир бўладиган, шароитни ва зўр бериб қўллашни алмаштириб бориш;

  • ҳаракат аниқлигини ёмонлашишни биринчи белгилари бўйича организмга бериладиган юкламани бошқариш;

  • қон томирни уришини тиклашни кўрсаткичлари бўйича алоҳида вазифаларни такрорлашни ўртасидаги дам олишни етарлилигини аниқлаш;

  • эпчилликни ривожлантиришни эртароқ болалаликдан бошлаш керак, чунки 7-10 ёшда бу сифатни ривожланиши кўпроқ жадал ўтади. Кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари мураккаб жисмоний машқлар техникасини этарли енгил ушлаб оладилар, ҳаракатлантирувчи ҳаракатик коордитнatsiяси бўйича мураккабини тезда ва аниқ ўзлаштириб оладилар.

Болаларда эпчилликни ривожлантириш бўйича хар турли жисмоний машқлар, ҳаракатли ўйинлар, бир ҳаракатдан бошқа ҳаракатга тезда ўтишни талаб қиладиган ва ўйновчилар билан ўзаро таъсир кучи, турли-туман ўзгарувчан вазиятда ўйин техникаси ва тактикаси машқларидан фойдаланилади. Эпчилликни ривожлантириш учун ҳар-хил кўникма ва малакаларини ривожлантириш, координatsiон ва макон (жой) вазифасини ҳал этишни талаб қиладиган, гимнастика ва акробатика машқлари алоҳида аҳамиятга эгадир. Ушбу сифатни ривожлантиришга йўналтирилган машқ, дарсни асосий қисмини бошида унга кўп бўлмаган ҳажмда берилади. Улар ўзига янгилик элементларини киритиш шарт, чунки машқ ўзлаштириб олинган ва тез такрорланиши эпчилликни ривожлантиришга ёрдам беришни тўхтатади. Балоғатга етиш даврида секинлашади ва шунингдек сифатини ривожланиш кўрсаткичи ёмонлашади.
Эгилувчанлик – бу қобилият катта амплитуда билан бажариладиган ҳаракатланишга айтилади. У бўғинни ва мушакни юмшоқлигидан эластиклигидан, бўғинларни тузилишига боғлиқ бўлади. Ҳаракатчанлик мушак ҳароратини ошиб боришида ортади, яъни уларни ишида, эмоционал қўзғалишида бўлади.
Эгилувчанликни аниқлашни меъёри максимал амплитудага хизмат қилади, у билан ҳаракатни бажариш мумкин. Эгилувчанликни шаклларини фаол ва сустлиги билан фарқланади. Фаоллик-бу мушак гуруҳини қисқариши ҳисобига танани алоҳида қўшилиши ушбу қўшилиш орқали ўтишини ҳаракатни катта қулоч ёйишига эришиши қобилиятидир. Суст бўлиши бу снаряд ва ўзига томон тортиб, рақиб томонидан яратилган, қўшимча кучланишни қўшиш ҳисобига танани маълум қўшилишларида катта қулоч ёйишга эришиш қобилиятидир.
Бугунда ҳаракатчанликни етарли бўлмаслиги, шикастланишни сабаби, малакани секин эгаллашни сабаби бўлиб хизмат қилади. Эгилувчанликни тарбиялашда бўғинларга мунтазам равишда таъсир қилишда фаол ва суст услублардан фойдаланилади. Бўғин ҳаракатчанлиги учун бериладиган машқ барча ёшдаги кишилар учун мумкин бўлган, бироқ айниқса эгилувчанликни юқори меъёрда ривожланишни 7-10 ёшли болаларда кузатилади. Фаол эгилувчанлик қизларда 11-13 ёшда, ўғил болаларда 13-15 ёшда максимал ўлчашга етади.
Эгилувчанликни ривожлантириш чун қуйидаги услубий тавсияларга амал қилинади:

  • кунига 2-3 марта мунтазам равишда шуғулланиш;

  • организмни яхшилаб қиздирилганидан кейин машқни бажариш;

  • 5-6 сония давомида статик ҳолатда ушлаб туриш, машқни 8-10 марта унча катта бўлмаган серияда такрорлаш;

  • пай ва бўғимларни ишлаш вақтида чиқишда оғриқ пайдо бўлганда машқ тўхтатилади (қаттиқ чарчаганда эгилувчанлик машқларини қўллаш тавсия қилинмайди);

  • машқ ҳаракат апмлитудасини аста-секин ошириб бориш билан бажарилади;

  • ўрганилаётган ўйин техникаси бўйича машқда диққатни бўғинни ҳаракатчанликни оширишни кейинчалик бўшаштиришга қаратилиши керак (баскетболда тўпни саватга ташлашда, волейболда тўпни юқоридан узатишни бажаришда ва б.).

Жисмоний сифатни тарбиялашда организмга умумий ва бирор жойига таъсир қилувчи ўзаро алоқадорлигида эришилади. Эгалувчанликни ривожланиши алоҳида гуруҳ мушакларини ошириш ёки пайларни ҳаддан ташқари чўзилиши ҳисобига қадди-қоматини бузилишига олиб келмаслиги керак. Болалар билан шуғулланишда шуни эслаб қолиш керакки, биз ўсиб келаётган болалар организми билан ишлаймиз, шунинг учун унга катта жисмоний ва психологик юклама салбий таъсир қилиши мумкин. Агарда ўсиб келаётган организми анатома физиологик томондан ўзига ҳослигини ҳисобига олинмаса, унда юқори спорт натижаларига эришига мўлжаллаш жуда қийин бўлади. Илмий ҳодимлар ва амалиётчилар ёш спортчиларнинг тренировкасига қуйидаги тавсия номани ишлаб чиқишга ҳаракат қиладилар:

  1. Бўлажак спорт муваффақиятларга эришиш фундаменти деганда -ёки асосий бўлиб ҳисобланиб, ҳар томонлама жисмоний тайёгарчиликни мажбурий шарти бўлиб ҳисобланади.

  2. Катталар билан ишлашда тренировка жараёнида ўргатишни солиштирма оғирлиги катта бўлиши шарт.

  3. Оптимал юкламани (ушбу ёш, жинс учун ва тайёргарлик даражаси) юкламаси оширишда қатъий кетма-кетликка тушириш зарур.

  4. Қисқа вақт ичида юқори спорт кўрсаткичларига эиришиш учун тайёргарликни жадаллаштириш ёки тезлаштиришга йўл қўймаслик керак.

  5. Жисмоний ва психологик зўриқишни камайтириш учун болалар мусобақаларда курашиш жараёнида шароит ёки шарти енгиллаштирилади.

Спорт ўйинларида ҳар-хил ёшдагилар учун мусобақани маълум вақтгача давом этишни ўрнатилади, улар ўзаро учрашуви учун фақат маълум ёшдагилар ўзаро учрашадилар, боалар учун енгил тўплардан (баскетболда), тўрини баландлиги пасайтирилган ҳолда (волейболда) фойдаланилади. Буларнинг барчаси болалар ўсмирлар билан ўтказиладиган мусобақалар юкламасини меъёри ҳақидаги кўрсатмада айтилган, шунингдек мусобақа низомида ҳам ёзилган.

Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling