Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Белбоғли курашчининг тактик тайёргарлиги


Download 89.7 Kb.
bet23/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

Белбоғли курашчининг тактик тайёргарлиги.
Белбоғли кураш тактикаси – бу мусобақаларда энг яхши натижага эришиш учун юзага келган муайян шароитларда техник, жисмоний ва иродавий имкониятлардан максадга мувофиқ ҳолда фойдаланишдир. Тактик тайёргарлик спортчиларда тактика соҳасидаги зарур билимларни эгаллаш, спорт курашини тўғри олиб боришда маълум малака ҳамда билимларни шакллантириш, шунингдек тактик маҳоратни такомиллаштиришга қаратилган.
Тактик тайёргарликнинг асосий мақсади спортчида мусобақада ғалабага эришиш ёки юқорироқ натижани кўрсатиш мақсадида спорт беллашувини тўғри ташкил қилиш ҳамда олиб бориш қобилиятини тарбиялашдан иборат. Белбоғли кураш тактикасини эгаллаш жараёнида бир қатор хусусий вазифалар ҳал қилинади. Курашчи:
- мусобақа вазиятини шундай қабул қилиши ва таҳлил қилиши лозимки, ушбу вазиятдан келиб чиқадиган тактик вазифаларни тушуна билиши ҳамда қисқа вақт ичида уни ҳаёлан ва ҳаракат билан ҳал этиши зарур;
- мусобақада ўз кучидан шундай фойдаланиши керакки, рақиб устидан ғалаба қозониш мақсадида, уни охиригача сафарбар қила олиши лозим;
- тўсатдан ўзгариб қолган вазиятларда беллашув режасини мустақил ўзгартира олиши керак.
Тактик тайёргарликнинг асосий вазифалари:
- тактик билимларга эга бўлиш;
- тактик кўникмаларни эгаллаш;
- тактик малакаларга эга бўлиш.
Тактика воситаларига қатъий белгиланган ҳаракат тузилмаси ва уларни намоён қилиш учун зарур жисмоний сифатлар даражаси билан ифодаланадиган спортчилар ҳаракатлари киради. Белбоғли курашда тактика учта асосий бўлимлардан ташкил топади:
- ҳужум ҳаракатларини тайёрлаш тактикаси;
- беллашувни тузиш тактикаси;
- мусобақаларда қатнашиш тактикаси.
Белбоғли курашдаги мусобақа қоидалари, ва ҳакамлик
қилиш асослари
Мусобақа календар режа ва кураш бўйича мусобақа қоидалари асосида тузилади. Мусобақа низоми қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: Мусобақа мақсади ва вазифалари, мусобақаларни бошкариш, иштирокчилар ва қатнашувчи ташкилотлар, мусобакаларни ўтказиш шартлари ва тартиби, талабномаларни бериш муддатлари ва тартиби, иштирокчилар ва ҳакамларни қабул қилиш шартлари, ғолибларни тақдирлаш, ҳакамлар коллегияси таркиби ва ҳакамларнинг мажбуриятлари ва ҳ.к.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling