Мавзу: Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш Режа


Белбоғли кураш бўйича спорт тўгаракларини олиб бориш режаси


Download 89.7 Kb.
bet20/26
Sana17.06.2023
Hajmi89.7 Kb.
#1548667
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26
Bog'liq
Мактабда тўгарак ва дарс машғулотлари бўйича ўқув материалини режалаштириш такомиллаштириш

4. Белбоғли кураш бўйича спорт тўгаракларини олиб бориш режаси.
Ўзбекистон ҳудудида яшовчи халқларда беллашув биринчи ташлашгача давом этган. Бу мусобақалар миллий мусиқа оҳанглари садолари остида ўтказилган ва мусобақа ғолиби халқ ўртасида катта ҳурматга сазовор бўлган.
Курашчилар беллашувлари ғалаба, оилавий тантана ёки мавсумий байрамлар муносабати билан ўтказиладиган байрамлар безаги бўлган. Буюк алломаларимиз, ёзувчи ва олимларимиз: Абу Али Ибн Сино (1980-1037), Алишер Навоий (1441-1501) асарларида кучли курашчиларнинг беллашувлари тасвирланган ҳамда баъзи усулларнинг таърифи келтирилган. Ушбу асарлардан кўриниб турибдики, ўзбекларда усуллар тизими етарлича ривожланган миллий кураш мавжуд бўлган.
Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимдан иккита кураш тури шаклланган: рақиб белбоғини олдиндан ушлаб олиш ва рақибни эркин ушлаб олиш. Курашнинг биринчи тури “фарғонача”, иккинчиси - “бухороча” усул деб номланди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач миллий қадриятларни эъзозлаш орқали ёшлар қалбида ватанга муҳаббат руҳини кучайтиришга жиддий эътибор берила бошланди. Аҳоли, шунингдек ўқувчи ёшларнинг маданий ва маърифий тушунчаларини янада ривожлантириш, уларни жисмоний жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш энг олдинги вазифалардан бири этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуни қайт кўриб чиқилиб, 2000 йили янги таҳрири қабул қилинди. Бунда ўқувчи ёшларни жисмонан тарбиялаш, иқтидорли спортчиларнинг маҳоратини ошириш, халқаро спорт майдонларида нуфузли спорт натижаларига эришиш имкониятлари, катта спортга маҳоратли ўринбосарлар тайёрлашга, ва ўз навбатида мамлакатнинг миллий ифтихори бўлган халқ орасидаги кичик-кичик тадбирлар даражасидан чиқолмаган халқ ўйинларини халқаро майдонга замонавий спорт тури кўринишида олиб чиқиш имкониятини Мустақиллик тақдим этди.
90-йилларнинг бошида Қозоғистон ва Ўрта Осиё белбоғли курашчиларининг биринчи Қурултойи бўлиб ўтди. Ушбу Қурултойда белбоғли курашни спорт тури сифатида ривожлантириш тизими, қонун-қоидаси, либоси илк марта тақдим этилди.
Республикада миллий қадриятларни тиклаш, маънавий ва маърифий жиҳатдан билимни чуқурлаштириш борасида қатор ҳукумат қарорлари эълон қилинди.
Шарқнинг улуғ алломалари Бобур, халқ қаҳромони Мамадали Топволдиев, Мустақиллик кубоги халқаро спорт мусобақаларининг ўтказилиши жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортибгина қолмай, ўзбекнинг ўзлигини оламга тараннум этди.
Таькидлаш лозимки, мустақиллик шарафати туфайли деярли барча ўқув юртлари, кўпгина ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли истиқомат жойларида (маҳалла, кўп қаватли уйлар ҳудудларида) ва турли муассасаларда миллий курашларимиз бўйича Спорт тўгарагилари ташкил этилган.
Болалар ва ўсмирлар спорт (кураш) мактаблари, олий маҳорат матаблари, олимпия ўринбосарлари мактаблари ва олимпия заҳиралари коллежлари таркибида белбоғли кураш бўлимлари мавжуд. Демак, миллий курашларимиз бўйича барча тоифадаги махсус спорт мактаблар фаолият кўрсатмоқда.



Download 89.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling