- Масалан, тарбиячи ўйинчоқни тасвирлашга ўргатишда ўзи битта ўйинчоқни олиб, у ҳақда шундай тасвирий ҳикоя тузади:
- — Мана бу айиқча. У жигар ранг, юмшоқ бахмалдан ясалган. Унинг бош қисмида иккита кичкина қулоқлари, иккита қоп-қора, дум-думалоқ кўзлари, тумшуғи бор. Тумшуғида эса бурни бор. Танасида 4 та оёғи бор. Айиқча ўйинчоғи бизга ўйнаш учун керак.
Ижодий ҳикоя қилиш: тарбиячи томонидан таклиф этилган мавзу бўйича воқеани изчил давом эттириб, тугал мазмунли ҳикоя тузиш кўникмаларини мустаҳкамлаш. - Ижодий ҳикоя қилиш: тарбиячи томонидан таклиф этилган мавзу бўйича воқеани изчил давом эттириб, тугал мазмунли ҳикоя тузиш кўникмаларини мустаҳкамлаш.
- “Метрода”, “Автобусда”, “Кўчада”, “Бозорда”, “Дўконда”, “Арқон ўйнадик”, “Қувлашмачоқ”, “Бекинмачоқ”, “Меҳмон-меҳмон” мавзуларида ҳикоя ўйлаб топишга ундаш.
“Метрода” мавзусида НАМУНА ҲИКОЯСИ - “Метрода” мавзусида НАМУНА ҲИКОЯСИ
- Онам билан мен қўғирчоқ театрига бормоқчи бўлдик. Метрога онам билан тушдик. Онам аввал жетонлар сотиб олдилар. Жетонни ўтадиган жойга ташлаб ўтдилар. Мен ёш болалар ўтадиган жойдан ўтиб кетдим. Биз ўзиюрар зиналар орқали метронинг ер ости бекатига тушдик. Бу бекат жуда чиройли ва озода экан. Турли нақшлар билан безатилган. Кетма – кет поездлар келди. Поезд эшиклари ўзи очилади, ўзи ёпилади. Поезд қўзғалди. Биз “Мустақиллик” майдони бекатида тушдик. Бу бекат жуда чиройли экан. Яна ўзи юрар зиналар орқали юқорига чиқдик ва театр томон йўл юрдик.
“НАВРЎЗ”БАЙРАМИ мавзусида НАМУНА ҲИКОЯСИ - “НАВРЎЗ”БАЙРАМИ мавзусида НАМУНА ҲИКОЯСИ
- Мен байрам куни ўғлим билан А.Навоий номли миллий боғга бордим. У ерда очиқ саҳналардаги томошаларни кўрдик. Бизга дор ўйини жуда ёқди. Майдонда ошпаз акаларимиз сумалак, ҳалим улашаётган эканлар, улардан олиб уйга қайтдик. Мен чой дамлаб келдим, мазза қилиб сумалак еб олдик. (Тарбиячининг намунасидан сўнг 5-6 боланинг ҳикоялари тингланади).
Do'stlaringiz bilan baham: |