Мавзу: Мактабгача ёшдаги болалар билан луғат ишини олиб боришнинг назарий асослари


Download 1.44 Mb.
bet6/6
Sana08.03.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1251559
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Нутқ ЛУГАТ ИШИ

3. Сўз ва жумлаларни айтиб туриш.

  • 3. Сўз ва жумлаларни айтиб туриш.
  • Бу усул қайта ҳикоя қилишнинг равонлигини, изчиллигини таъминлайди, узоқ пауза қилишга йўл қўймайди. Бу усулдан кўпроқ бола асар матнининг айрим жойларини эсдан чиқарганда фойдаланилади.
  • 4. Рағбатлантириш.
  • Қайта ҳикоя қилиш жараёнида тарбиячи болани жилмайиш, бошини қимирлатиш (тасдиқлаш), қисқа сўз айтиш ( “Яша”, “Баракалла”) билан рағбатлантиради.
  • 5. Қисмлар бўйича қайта ҳикоя қилиш.
  • Бу усул болалар идрокининг қимматини йўқотмайди, чунки қайта ҳикоя қилиш учун болаларга мазмуни таниш бўлган асар танланади.

6. Саволлар бериш.

  • 6. Саволлар бериш.
  • Бу усул кенг тарқалган бўлиб, у муқаддима (кириш) суҳбатида ва машғулот жараёнида қўлланилади. Ҳикоя қилолмайдиган болаларга қайта ҳикоя қилишни бошлагунга қадар ёрдамчи саволлар бериш мумкин, бу ҳикояни бошлашга ёрдам беради, масалан: “Сен нима ҳақида ҳикоя қиласан, ола қуён тўғрисидами? Майли, кел бошлаймиз. Кунлардан бир куни жиккаккина ола қуён шерикларига...”. Ёки: “Турна Тулкини ўзи билан олиб, осмонга кўтарилибди ва унга нима дебди? Ерни кўряпсанми? Мана шу Турнанинг айтган гапларини, Тулкининг эса жавобини айтиб беринг... Ҳа, муштумдай... Бу ёғини ўзинг давом эт”. Бола қайта ҳикоя қилиб бергандан кейин, албатта, савол беришдан фойдаланиш мумкин. Бу асар мазмунини бола қай даражада тушунганини аниқлашга ёрдам беради, матнни қайта ҳикоя қилаётган вақтда ташлаб кетилган жойларини тиклашга ёрдам беради.

7. Ролларга бўлиб қайта ҳикоя қилиш.

  • 7. Ролларга бўлиб қайта ҳикоя қилиш.
  • Бу усул нутқнинг маънодорлигини (ифодалилигини) шакллантиришга ёрдам беради. Тарбиячи томонидан иштирок этувчи шахслар характерининг изоҳланиши болалар нутқининг ойдинлашишига, диққатининг фаоллашишига катта таъсир этади. Ролларга бўлиб қайта ҳикоя қилиш ўрта гуруҳдан бошлаб қўлланилади. Бу усулдан машғулотнинг охирида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
  • 8. Ўйин усули (драмалаштирилган ўйин).
  • Бу усулда персонажларнинг (иштирок этувчиларнинг) луқма ташлашлари ҳаракатлар билан бошқарилади: болалар имо-ишорадан, ҳайвонларнинг овозларига тақлид қилишдан ва бошқалардан кенг фойдаланадилар, бироқ ўйин учун ҳеч қандай ниқоблар, декорациялар талаб этилмайди. Тарбиячи аввал ўзи муаллиф номидан гапиради, сўнгра бола гапиради.

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling