Расм 8.1 Расм 8.2.
а- соя усули, б – вақт соя усули ;1-генератор, 2-ультратовуш манбаи ,3-объект, 4-қабул қилгич, 5-кучайтиргич, 6-амплитуда ўлчагич, 7-ўтиш вақтини ўлчагич.
Қ
айтиш усулида объектга юборилган акустик тўлқинлар нуқсонлар билан ўзаро таъсирлашиб, ундан қайтган тўлқинларни амплитудаси камайиши, нуқсондан қайтган, ҳамда объект пастки қатламидан қайтган сигналлар оралиқ вақтларини қайд қилиниб назорат ўтказилади (8.3 расм ).
Расм 8.3.
а-эхо усули, б- эхо кўзгу усули, 1-генератор, 2-ультратовуш манбаи, 3-объект, 4-қабул қилгич, 5-кучайтиргич, 6-синхронизатор, 7-развёртка генератори
8.4-расм. ИмБНҚданс усули 8.5-расм. Акустик-эмиссия усули
Эхо – кўзгу усули ҳам қайтиш усулининг бир тури бўлиб, текширилаётган объектнинг энг пастки қатлами ва нуқсондан кўзгули қайтган сигналларнинг таҳлил қилишга асосланган.
Акустик назорат қилиш усулларининг яна бири тури реверберация усулидир, у товуш тўлқинларини хонада деворлар ва буюмлардан қайтиб, кўп овозли акс садо қилиши, реверберация ходисасига асосланган бўлади.
Комбинацион усулда ўтиш ва қайтиш усуллари биргаликда қўлланилади, эхо- соя усулида объектдан ўтган, ҳамда қайтган сигналлар бир вақтнинг ўзида қайд этилиб, таҳлил қилинади.
Юқоридаги усуллардан жиддий равишда фарқ қилувчи усул- имБНҚданс усули бўлиб, у объектни механик ёки акустик имБНҚдансини (қаршилигини) ўлчашга асослангандир (8.4-расм).
Пассив усулга акустик-эмиссия усулини мисол қилиб олиш мумкин, бу ҳолда НҚО ни ички структурасини динамик-локал қайта қурилиши натижасида, у акустик тўлқин манбаи бўлиб (8.5-расм), уни қабул қилгичда қайд этилади .
Барча кўриб ўтилган усуллар частоталарини аломатларига қараб паст частотали ва юқори частотали бўлади.
Паст частотали усулларга 100 Гц гача бўлган диопазондаги товуш тўлқинлари кирса, юқори частотали усулларга 100 КГц дан 50 МГц гача диапазондаги товуш тўлқинлари киради.
Барча кўриб ўтилган акустик усулларидан амалиётда кенг фойдаланиладигани бу - эхо усулидир.
Акустик усул билан назорат қилинадиган объектларни 90%зида эхо усули қўлланилади.
Бу усул ёрдамида металларда учрайдиган дефектлар, объектларни қалинлиги, пайвандлар, материаллар қаттиқлиги, зичлиги, физик-механик хусусиятлари назорат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |