Мавзу. Маҳсулот сифатини акустик назорат қилиш усуллари акустик назорат усуллари таснифи
Download 184.27 Kb.
|
Мавзу. Маҳсулот сифатини акустик назорат қилиш усуллари акустик -fayllar.org
8.10-расм
Дефектоскоп кучайтириш қабул қилиш тракти дастлабки кучайтиргич, сигналлар амплитудасини ўлчагич, юқори частота кучайтиргич, детектор ва видео кучайтиргичдан иборатдир. Дастлабки кучайтиргич қабул қилувчи Пьезоўзгартиргич унинг кириш қаршилиги, электроакустик-ўзгартиргич эквивалент электр қаршилигидан катта бўлиши керак, тажрибалар кўрсатадики УТВ ли ўзгартиргичлар учун 1... 5 МГц частотада 20...40 Ом. Дастлабки кучайтиргични кучайтириш коэфиценти 20 дБ. Дастлабки кучайтиргичга амплитуда камайтиргич кириб, у кучайтиргични катта юкланишдан сақлайди. Сигнал амплитудалари тўғриланган кучланиш бўлгичлари- аттенюаторлар ёрдамида ўлчанади. Электрон нур трубкаси дефектоскопда қабул қилинган сигналлари қайд қилиш учун ҳизмат қилади, унда ҳосил бўладиган сигналларни кўриниши 8.11- расмда келтирилган. Э лектрон нур трубкасида қўйидаги кўринишдаги сигналларни текшириш мумкин. Дефектоскопда дефектларни автоматик сигнализация қилиш курилмаси текширилаётган объектдаги дефектларни топилганлиги тўғрисида сигнал беради. а) б) в) г)8.11-расм.Акустик тракт деб нурлатгич билан дефектгача ҳамда қабул қилгичга бўлган ультратовушни босиб ўтган йўлига айтилади. Акустик тракт формулалари бу йўлда сигналларни сусайишини аниқлайди. Ҳисоб-китоб ишларини осонлаштириш учун аввал суюқ муҳит учун, сўнг қўшимчалари билан қаттиқ жисм учун формулаларни топамиз.
формулалар шу билан қулайки бу ерда акустик трактни аниқлаш учун иккита фактор ажратилган: ўзгартиргич майдони I ва кўпайтма, улар дефектдан ультратовушни қайтишини характерлайди. Охирги формулани дефект ўлчаш ва тўлқин узунлик нисбатан кўринишида тасвирлаш яхши бўлади. Бу ҳолда формулалари таҳлил қилиш шуни кўрсатадики р1/р0 катталикни иккита ўлчамсиз параметрли функция кўринишида тасвирлаш мумкин: қайтаргичдан ўзгартиргичгача бўлган масофа, диск диаметрини ўзгартиргич диаметргача нисбати. Учинчи параметрни (импульс узунлиги ва формаси) формулада ҳисобга олмаймиз. Юқоридагилар асосида дискдан қайтган сигнал амплитудасини ҳисоблаш учун кенг диапазонда масофа ва диаметрларни ўлчамсиз диаграммалари қурилган ва у амплитуда - диаметр-масофа АРМ- диаграммалари деб аталади. Download 184.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling