Мавзу. Маҳсулот сифатини акустик назорат қилиш усуллари акустик назорат усуллари таснифи


Акустик назорат асбобларини қўлланилиши


Download 241.82 Kb.
bet10/11
Sana08.05.2023
Hajmi241.82 Kb.
#1445860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-МАВЗУ Акустик назорат (1)

Акустик назорат асбобларини қўлланилиши


Ультратовуш назорати кўп усуллиги билан ҳар-хил турдаги тўлқинларни қўлланиши билан, ҳамда кенг диапазондаги частоталар қўлланиши билан ўзига хос хусусиятга эгадир. Шу сабабли ҳар хил материалларни дефектларини назорат қилишда кенг фойдаланилади.
Ҳар бир материални назорат қилиш учун, аниқ бир усулдан фойдаланиш керак. Назорат усулини танлаш қуйдагилардан иборат бўлади:
Назорат схемасини танлаш: бу ерда дефектоскопия усули, тўлқин тури, ультратовуш киритиш бурчагини танлаш.
Маҳсулотни назорат қилиш учун тайёрлаш: бу ерда катта габаритли маҳсулотлар ажратилади, юзалари тайёрланади.
Аппаратурани тайёрлаш: бу ерда частота танланиб, созланади, сезгирлик созланади, аппаратура ишлашга тайёрлиги текширилади.
Назорат натижалари баҳоланади: дефектларни жойлашган ери аниқланади, дефект ўлчамлари ўлчанади.
Назорат схемасини танлаш. Акустик назорат асбобларини ишлатишда ультратовуш қия тушиш бурчагини танлаш катта аҳамиятга эга, чунки улътратовуш маҳсулотга киритилганда, ундан максимал сигнал олиниши даркор, расмда маҳсулотлардаги дефектларни аниклашни оптимал схемаси ва қия бурчагини топиш кўрсатилган.
Т
екширилаётган объектни юзаси билан ўзгартиргич ўртасида жуда яхши туташтиришга эришилиши лозим, кўп ҳолларда туташтириш учун объект юзасига глецерин, афтол суртилиб бунга эришилади.
8.14-расм.

8.9. Аппаратурани созлаш.


Дефектоскоп ишчи частотаси иложи борича: агарда бунга ютилиш ва объект юзаси ғадир-будурлиги халақит бермаса юқори танланади.
Умумий қоидалар шундан иборатки, юпқа материаллар учун 2...10 мГц частоталар, қалин материаллар учун 0,5...2 мГц частоталар танланади. Дефектоскоп сезгирлиги эталон қайтаргичлар ёрдамида созланади.
Дефектларни қидириш учун назорат қилинувчи объект юзасида пьезоўзгартиригични аста-секинлик билан кўчириш орқали амалга оширилади.
Шу тариқа объектни ҳар бир участкаси текширилади, текшириш тезлиги бу ерда назорат қилувчини физиологик қобилиятига, тажрибасига боғлиқ бўлиб, кўп ҳолларда 0,05...0,2 м/с га тенг.
Дефектни жойлашув жойини аниқлаш учун объектдан олинган максимал сигналлар тахлил қилинади ва ҳар хил ҳолатларда аниқланган дефект сигналлари орқали кординаталари аниқланади.

Download 241.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling