Мавзу. Маҳсулот сифатини акустик назорат қилиш усуллари акустик назорат усуллари таснифи
Download 241.82 Kb.
|
2-МАВЗУ Акустик назорат (1)
8.10-расм
Дефектоскоп кучайтириш қабул қилиш тракти дастлабки кучайтиргич, сигналлар амплитудасини ўлчагич, юқори частота кучайтиргич, детектор ва видео кучайтиргичдан иборатдир. Дастлабки кучайтиргич қабул қилувчи Пьезоўзгартиргич унинг кириш қаршилиги, электроакустик-ўзгартиргич эквивалент электр қаршилигидан катта бўлиши керак, тажрибалар кўрсатадики УТВ ли ўзгартиргичлар учун 1... 5 МГц частотада 20...40 Ом. Дастлабки кучайтиргични кучайтириш коэфиценти 20 дБ. Дастлабки кучайтиргичга амплитуда камайтиргич кириб, у кучайтиргични катта юкланишдан сақлайди. Сигнал амплитудалари тўғриланган кучланиш бўлгичлари- аттенюаторлар ёрдамида ўлчанади. Электрон нур трубкаси дефектоскопда қабул қилинган сигналлари қайд қилиш учун ҳизмат қилади, унда ҳосил бўладиган сигналларни кўриниши 8.11- расмда келтирилган. Э лектрон нур трубкасида қўйидаги кўринишдаги сигналларни текшириш мумкин. Дефектоскопда дефектларни автоматик сигнализация қилиш курилмаси текширилаётган объектдаги дефектларни топилганлиги тўғрисида сигнал беради. а) б) в) г)8.11-расм.Акустик тракт деб нурлатгич билан дефектгача ҳамда қабул қилгичга бўлган ультратовушни босиб ўтган йўлига айтилади. Акустик тракт формулалари бу йўлда сигналларни сусайишини аниқлайди. Ҳисоб-китоб ишларини осонлаштириш учун аввал суюқ муҳит учун, сўнг қўшимчалари билан қаттиқ жисм учун формулаларни топамиз. Ўзгартиргич чиқараётган сигнал амплитудасини Ро, қабул қилинган сигнал амплитудасини Р , билан белгилайлик, ҳамда уларни Р /Ро нисбатини аниқлайлик. Ҳақиқий дефектлар ҳар хил формада бўлиб, турли хил акустик хусусиятга эга бўлади, шу туфайли уларни математик моделлари диск кўринишидаги қайтаргич учун тузилади. Дефектлар моделларини ясаш қийин технологик жараёндан иборат бўлганлиги сабабли сунъий қайтаргичлардан фойдаланилади (8.11- расм). Кирхгоф усули билан ҳисоблайлик. Бу усулга асосан дискни ҳар бир нуқтасини Sв юзаси билан икқиламчи ультратовуш манбаи деб оламиз, бу ҳолда унинг амплитудаси тушаётган тўлқин амплитудасига тенг бўлсин. Р1 = Нурлатгич ва қабул қилгич бир-бирига тўғри келса. Р1 = Аввал шундай ҳолатни кўрайликки ўзгартиргич ва қайтаргич бир ўқда жойлашган бўлсин. Агар қайтаргич ўлчамлари кичик (тўлқин узунлигидан катта бўлмаса), бунда R=-1, I (aв) функция эса доимий бўлади. Бу ҳолда амплитуда /р1/=р1 тенг р1/р0 Sв /I/2 /Sa ўзгартиргичнинг яқин зонасида /I/2 нинг максимал қиммати 1 дан 4 гача ўзгаради, шу туфайли. р1/р0 = (1...4) Sв /Sе ўзгартиргични узоқ зонасида эса /I/=Sa/(r)2 р1/р0 =SaSb/(r)2 формулалар шу билан қулайки бу ерда акустик трактни аниқлаш учун иккита фактор ажратилган: ўзгартиргич майдони I ва кўпайтма, улар дефектдан ультратовушни қайтишини характерлайди. Охирги формулани дефект ўлчаш ва тўлқин узунлик нисбатан кўринишида тасвирлаш яхши бўлади. Бу ҳолда формулалари таҳлил қилиш шуни кўрсатадики р1/р0 катталикни иккита ўлчамсиз параметрли функция кўринишида тасвирлаш мумкин: қайтаргичдан ўзгартиргичгача бўлган масофа, диск диаметрини ўзгартиргич диаметргача нисбати. Учинчи параметрни (импульс узунлиги ва формаси) формулада ҳисобга олмаймиз. Юқоридагилар асосида дискдан қайтган сигнал амплитудасини ҳисоблаш учун кенг диапазонда масофа ва диаметрларни ўлчамсиз диаграммалари қурилган ва у амплитуда - диаметр-масофа АРМ- диаграммалари деб аталади. Download 241.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling