Акустик назорат қилиш воситалари электрон блок, акустик блок ёки ўзгартиргич ва қайд қилувчи қурилмалардан ташқил топган назорат-ўлчов аппаратларидан иборатдир.
Ҳозирги вақтда акустик назорат қилиш усулларидан саноатда материалларни технологик ва физик-механик характеристикаларини назорат қилишда, дефектоскопияда, қалинликларини ўлчашда, структоскопияда кенг фойдаланилмоқда.
Касалликларни тасниф қилиш ва даволашни акустик аппаратларисиз тасаввур қилиш мумкин эмас .
Ҳар бир акустик асбобининг функционал схемаси ва конструкцияси-белгиланиши, ўзгартиргич тури, иш режими ва бошқа факторлари билан аниқланади.
Акустик назорат аппаратлари қуйидаги аломатлари билан классификацияланади:
иш режими бўйича: импульсли, доимий бўлади;
белгиланиши бўйича: маҳсус дефектоскоплар, қалинлик ўлчагичлар, структуроскоплар, комплексли ўлчагичлардан иборатдир;
ўлчанаётган параметрлар турига қараб: фазометрлар, микросекундомерлар, частота ўлчагичлар, ютилишни ўлчагичлар, акустик-эмиссия ўлчагичларга бўлинади;
тўлқинларни киритиш ва қабул қилиш турига қараб: контактсиз, контактли , иммерсион бўлиши мумкин;
частота диапазони бўйича: товушли (20 Гц...20 кГц), паст ультратовуш частотали (20...200 кГц), ўрта улътратовуш частотали (0.2...10 МГц), юқори ультратовуш частотали (107...109 Гц), ўта юқори ультратовуш частотали(103 Гц дан юқори) бўлади;
индикатор қурилмасининг турига қараб, рақамли осцилографли, механик, телевизион индикаторли, ёруғлик ёки товуш сигнализаторли бўлиши мумкин ;
ўзгартиргич турига қараб: пьезоэлектрик, электромагнит-акустик, электромеханик, механик бўлиши мумкин;
автоматизациялашиш ва механизациялашиш даржасига қараб: қўл билан, механизациялашган, автоматлаштирилган, ЭҲМ қўлланилган, ҳисоблаш техникаси ва телевизион қурилмаси бирлаштирилган бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |