Mavzu: Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Download 93.96 Kb.
|
Mavzu Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 25. Choy Banketi
Мехмонлар жой-жойларига ўтирганларидан сўнг бош официант ѐки официант уларга таом ва ичимлик танлаш учун таомнома тавсия этади. Буюртма қабул қилинади ва бажариш учун киришилади. Бундай ҳолларда бош официант ҳам хизмат қилувчи официантга ѐрдамлашиши мумкин. Одатда, официант столнинг чап томонидан келиб, ичига таомнома жойлаштирилган папкани Мехмонларга беради. Гуруҳга хизмат қилаѐтганда таомномани ѐши улуғ кишига тақдим этади, агар аѐллар бўлса, улар орасидаги ѐши каттароғига таомнома тутилади. Агар мижозлар икки киши - эркак ва аѐл бўлса, таомнома эркак кишига берилади, ўз навбатида, эркак киши таомномани аѐлга узатади. Аѐл таом танлаб бўлгач, эркак киши официантга буюртма беради. Гуруҳ кўпчилик бўлган тақдирда таомномани официантга мурожаат қилган одамга берилади. Официант икки ва ундан ортиқ таомнома келтириши ҳам мумкин. Агар ресторанга ҳарбий хизматчилар келган бўлса, таомнома унвони юқорироқ кишига тавсия этилади. Таомномани бериб, официант ичкарига кириб кетади. Мехмонларга таом танлашга имкон яратади, қайтиб келган официант ўнг томонда туриб буюртмани қабул қилиб олади. Борди-ю, мижозлар таом танлашда қийналса, официант ѐрдам беради. Овқатлар номини ва сифатини айтиб, тавсия қилади. Агар официант билимдон, тажрибали бўлсагина таомлар мақтовини ўрнига қўйиши мумкин, мавсумга қараб таомлар, сабзавот, мевалар ҳақида ахборот беради, қандай суюқ овқатлар, иккинчи овқатлар ва ичимликлар, балиқли, сутли, хамирли таомлар ҳақида гапириб тавсия қилади. Совуқ тутпиши билан калорияли таомларга эҳтиѐж ошади, буни ҳам ҳисобга олиш керак. Таом танлашда хўрандаларга малакали ѐрдам кўрсатиш учун официант қуйидагиларни билиши шарт: хизмат қилиш жараѐнини тезлатиш учун иссиқ цехда қанча тайѐр таом борлигини; - қанча вақт ичида овқат тайѐр бўлишини; у мавжуд гарнир ва қайла ассортиментини; - таомларга характеристика беришни. Официант мижозларнинг энг нозик имо-ишораларини сезадиган бўлиши керак. Агар хўрандалар ўзаро гапга тушиб кетишса, официант, буюртмаларингни қабул қилишга тайѐрман, деб огоҳлантиришади. Download 93.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling