Mavzu: Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 30. Zal va bar menejiri
Download 93.96 Kb.
|
Mavzu Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 30. Zal va bar menejiri
Бар-кичкина ресторан, илгари майхона деб ҳам атаганлар. Кенг ассортиментда ҳар хил ичимликлар сотилади. Шунинг билан бирга барда таомлар, газаклар, қандолат маҳсулотлари ҳам бўлиши мумин. Барларнинг вазифаси — бу ерга келувчиларга яхши хизмат кўрсатиш, шинам жиҳозланган, чиройли жойда кўнгилдагидек дам олиш шароитини яратиш, мусиқа, саноаткорлар чиқиши, видеоэшиттиришлар ташкил қилиш. Ассортиментларига қараб барлар қуйидаги турларга бўлинади: пиво барлари, вино, сут-қатиқ, коктейль-холл, коктейль-барлар, коктейль-холл коктейльбардан залининг катталиги, жиҳозланишининг турли-туманлиги билан ажралади. Барлар одатда маъмурий-маданий ва савдо марказларида, микрорайонларда, ресторан, қаҳвахона, Мехмонхоналар қошида очилади. Биноларнинг тузилишига кўра барлар қуйидагича жойлашади: - вестибюлларда — бу ерда кишилар учрашадилар, суҳбат қиладилар; - ресторан барлари — бино ичида, залда жойлашади; - ѐрдамчи барлар — Мехмонхона қаватларида жойлашади. - банкет барлари — банкет залларида жойлашади. -мини-барлар - Мехмонхонанинг Мехмонлар учун мўлжалланган хоналарида жойлашади. Бар таомномаларида аралаш ичимликлар, шунингдек, табиий кучли алкогол ичимликлар бўлади. Хар хил газаклар мижозлар хоҳишига қараб берилади. Ҳамма барларда стереофоник овоз чиқарадиган аппарат, телевизор, видеомагнитафонлар, уйин автоматлари бўлиши керак. 50 дан кўп кишига мўлжалланган рақсга тушиш майдончалари ҳам бўлади. Алкоголсиз ичимлик барлар пайдо бўла бошлади, бу барлар ѐшларнинг оммавий хордиқ. чиқариш жойларига айланади, хар хил касб-корга эга ѐшлар учрашади ва алкоголсиз ичимликларни тарғиб-ташвиқ қилади.Яхши жиҳозлангани, дид билан ясатилгани, мусиқа хизматининг аъло даражада йўлга қўйилганлиги туфайли бу барлар тезда кўзга ташланади, ѐшларнинг севимли дам олиш 13 масканига айланади. Салат-барлар - махсус пештахта билан жихозланган, очиқ совутгич витринасига эга. Махсус идишларда тайѐрланган хар хил салатлар; кўк салат, бодринг, редиска, помидор, тухум, картошка, сабзи, қизилча, укроп, пиѐз, петрушка, карам, шунингдек, гўшт, балиқ, колбаса, пишлоқ ва бошқалар қўйилади, Алоҳида идишларда: ѐғ, сирка, горчица, крем, қаймоқ, майонез, шакар, туз, гаримдори берилади. Download 93.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling