Mavzu: Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 24. Banket kokteyli
Download 93.96 Kb.
|
Mavzu Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish
Mavzu: 24. Banket kokteyli
Ресторан залига киришда келувчилар кутиб олинади, столларга кузатиб қўйилади, ўтқазилади ва таомнома билан таништирилади. Таом ва ичимликлар танлашда ѐрдам берилади. Буюртма қабул қилинади. Келувчиларни кутилган азиз Мехмон каби, биринчи кимга рўпара бўлса, улар кутиб олади: энг аввал Мехмонларни швейцар ва гардероб соҳиби, сўнгра бош официант ва официант қабул қилади. Гардероб соҳиби келувчиларнинг уст кийими билан бирга қўлларидаги портфел, дипломат ва бошқа нарсаларни ҳам топширишни тавсия қилади. Бош официант мижозлар билан ресторан хизмат қилувчиларини бир-бирига боғловчи звено. Бош официант ресторан зали олдида туриб, Мехмонларни кутиб олиши шарт, улар танлаган жойга кузатиб қўйиши ѐки ўзи жой кўрсатиб ўтқазиши керак. Шу билан бирга бош официант мезбонлик вазифасини бажаради: келувчиларни ҳуш келибсиз деб кутиб олиши, уларга қараб мулойим жилмайиши лозим. Мехмонларнинг олдида то столгача юриб, ўтиришга ѐрдам қилади ва таомнома тавсия этади. Агар Мехмон ўзи жой танлаган бўлса, бош официант унинг орқасидан боради, танламаган тақдирда улар олдида бориб хоҳлаган жойига ўтқазади. Келувчилар гуруҳ бўлса, неча кишига жой кераклиги ва залнинг қайси томонидан бўлишини сўрайдй. Уламинг хоҳишини ҳисобга олиб, бош официант столларни кўрсатади ва Мехмонларни ўтқазади, у ерга бориш учун қулай йўлни кўрсатиб, ўзи сал олдинроқда боради. Бош официант ѐки официант мижозлардан кимнинг қаерга ўтириши лозимлигини тавсия қилади ва унинг билан бирга ахлоқ-одоб юзасидан қуйидагиларни амалга ошириши мумкин: - ўтиришга таклиф қилинган одам столини қулайроқ қилиб қўйиб бериш; - олдин аѐлларни, сўнгра эркакларни ўтқазиш керак, аѐллар эркаклардан ўнг томонда, эркаклар столнинг ўнг бурчагида ѐки аѐлга қарама-қарши томонда ўтириши лозим; - агар мижоз аѐл билан келса, аѐлни эркакдан олдин ўтқазади, эркакка эса ўтиришда бош официант ѐрдам қилади; - борди-ю аѐл официант хизмат қилаѐтган бўлса, у ҳолда ѐши улуғларгагина ўтиришда ѐрдам қилиши мумкин. Таклиф қилинганлар ресторан олдида тўпланиши ва залга баробар киришлари мумкин. Таклиф қилган киши албатта уларни бошлаб олдинда киради. Download 93.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling