Mavzu: Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish


Mavzu: 27. To'liq ofitsiant xizmati bilan o'tkaziladigan banketlar


Download 93.96 Kb.
bet25/28
Sana24.06.2023
Hajmi93.96 Kb.
#1654111
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
Mavzu Mehmonxonada ovqatlanishni tashkil etish

Mavzu: 27. To'liq ofitsiant xizmati bilan o'tkaziladigan banketlar
Истеъмолчилардан буюртма қабул қилиб олиш ҳам рестораннинг тегишли даражада ўзига хос рекламасидир. Официант мижозлар эътиборини таомномада мавжуд таомлар, ичимликларга қаратиши керак, маҳсулотларнинг сифатига яхши баҳо бериши лозим. Официант учун мураккаб ишлардан бири бир неча якка келган истеъмолчилардан бирданига буюртма олишдир. Буларнинг ҳар бирига алоҳида ҳисоб очиши ва бир неча хил таом, ичимликларни олиб келиб, кимга қайсиси тегишли бўлса, алоҳида-алоҳида бериши лозим. Буюртма қабул қилган официант столдаги идиш, қошиқ, санчқи ва бошқа анжомлар келтириладиган таомларга етарли ва мос келадими, буни ҳам текшириб кўради. Уларда камчилик бўлса, ўрнини тўлдиради. Борди-ю, балиқ билан оқ мусаллас буюрилган бўлса, балиқ ейишга хос нарсалар келтирилади, битта санчқи ўнг томонга қўйилади, ортиқчалари олинади, вино учун румка қолдирилади, бошқа румкаларни йиғиштириб олиш мумкин, аммо фужер овқатланиш охиригача туриши керак. Официант хўрандаларга овқатларни келтириш мумкинлиги, буюртмалар 10-15 дақиқадан сўнг тайѐрланишини айтади. Буюртмаларни ошхонага топшириш. Буюртма қабул қилингандан сўнг официант уни навбат билан бажаришга киришади, хизмат қилиш жараѐнини қуйидаги схема бўйича амалга ошириш мумкин. Официант идиш-товоқ турадиган хонага кириб, керакли нарсаларни олиб чиқади. Совуқ таом ва газаклар учун идишлар олади, совуқ цехга олиб кириб, ўзи қабул қилган буюртмани беради. Сўнг цехга кириб, иссиқ таомлар буюради. Касса машинасида маҳсулотларни олиш учун чек ѐздиради. Чекни ошпазга бермагунча официант овқат тарқатадиган жойдан кетмаслиги керак. Баъзи ресторанларда буюртманинг анча мураккаб усули мавжуд. Бир неча турли буюртмаларни бажаришга тўғри келиб қолса, мижозлар гуруҳда 4-6 киши бўлса, буюртмаларни бажариш бошқача бўлади. Аввал официант идиш-товоқларни олади ва совуқ газак буюради. Бошқа таомларни ҳам олиб, ѐрдамчи стол устига қўяди, сув ѐки пивони тўғридан тўғри столга беради. Бу пайт буюрилган совуқ газак тайѐр бўлади. Уларни спиртли ичимликлар билан столга қўйилади ва иссиқ овқат буюрилади. Уларни ҳам белгиланган дақиқада олиши керак.

Download 93.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling