Мавзу меҳнат ва иш ҳАҚининг ҳисоби шахсий таркиб ва иш вақтининг ҳисоби


Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизими ва шакллари


Download 124.51 Kb.
bet2/3
Sana23.04.2023
Hajmi124.51 Kb.
#1390411
1   2   3
Bog'liq
8 Мавзу Мехнат ва иш хаки хисоби

3. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизими ва шакллари
Меҳнат тўғрисидаги амал қилаётган қонунчиликка биноан ишчилар ва хизматчилар меҳнатини тўлашнинг ишбай ва соатбай шакли мавжуд. Бу шаклларнинг ҳар бири турли тизимларга эга.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли қуйидаги тизимларни кўзда тутади:
ишбай – бунда маҳсулот бирлиги учун қатъий нарх бўйича тўланади. Дорихонада бу тизим дорихона шаҳобчалари ишчилари меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади;
мукофотли – ишбай бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тўғри ишбай шакли корхонада амал қилаётган мукофотлаш ҳолатида ҳисобга олинган ишчиларни миқдорий ва сифат кўрсаткичлар бўйича ютуқлари учун мукофотлаш билан биргаликда бўлади. Дорихонанинг ғамламалар бўлимидаги қадоқлаш бўлимларида, фармацевтика фабрикаларида, тиббий ва микробиологик саноат заводларида ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади;
прогрессив - ишбай, бунда ишчининг меъёр чегарасида ишлаб бериши қатъий нарх билан тўланади, меъёрдан ортиғи – кўтарилган нарх билан тўланади. Бу фармацевтика саноатида қўлланилиши мумкин;
билвосита ишбай шакли ишбай нархлари бўйича белгиланиб, ўртача иш меъёрининг бажарилиши фоизига кўпайтирилиши мумкин;
аккорд тизим, қатъий белгиланган иш ҳажми ва уни бажариш муддати учун иш ҳақининг миқдори белгиланади. Аккорд тўловининг ҳажми амал қилаётган ишлаб чиқариш “вақт” меъёрлари, тайёрланган маҳсулот бирлигининг нархлари, уларнинг умумий ҳажми асосида белгиланади. Меҳнат тўловининг аккорд тизими вазифани бажариш муддатини қисқарилиши ва бошқа сифат кўрсаткичлар учун мукофотлаш билан бирга қўлланилади. Мукофотлашнинг шароити ва қатъий ҳажми корхона амал қилаётган мукофотлаш ҳолати билан белгиланади. Меҳнат тўловининг бу тизими агар вагонларни “дорихона омборларида” дарҳол бўшатиш керак бўлса, коммуникация қурилмаларини аварияларини олдини олиш ёки қайтариш керак бўлса, қуриш ва шу каби ишларни бажариш керак бўлса қўлланилади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли қуйидагиларни ўз ичига олади:
оддий вақтбай тизим, бунда ишчининг меҳнатга соатлик, кунлик, ойлик, таъриф ставкалари ёки аниқ ишлаб берилган вақт учун лавозим учун мояна бўйича ҳақ тўланади. Даволаш профилактика муассасалари дорихона ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади;
мукофотли - вақтбай тизим, ишчига оддий вақтбай тўловдан ташқари режаланган вазифаларни бажариш натижалари ҳамда ишнинг сифат кўрсаткичлари таъриф фондига ёки лавозим маошига белгиланган фоизда тўланади. Хўжалик ҳисобидаги барча дорихона муассасаларида ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади.
Меҳнатга иш ҳақи тўлашнинг мукофотли ва прогрессив - ишбай тизимлари қўлланилишининг муҳим шарти – ишлаб чиқариш меҳнати ўсиш даражасининг, иш ҳақи фондининг ўсиш даражасига нисбатан олдинда борилиши талабга амал қилишдир.
Иш ҳақи фондига корхона, муассасалар бўйича рўйхат таркибига кирувчи ва кирмайдиган ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилган иш учун ҳисобга олинган пул миқдорлари киритилади. Шу билан бирга иш ҳақи фондига ишчи ва хизматчиларга ишланмаган вақт учун ҳам пул миқдори киритилади, лекин амалдаги қонунчиликка асосан тўлови амалга оширилади.
Иш ҳақининг тарифлари иш ҳақини асосий тартибга солувчи мезони бўлиб ҳисобланади. Иш ҳақининг тарифи ўзида турли хил меҳнатнинг малакаси, оғирлиги ва ижтимоий аҳамиятига боғлиқ бўлиб унинг баҳосини ифодалайди. Иш ҳақининг тарифи икки хил шаклда амал қилади:
а) ходимларга иш ҳақи тўлашнинг тариф тизими шакли;
в) мансаб окладлари тизими шакли.
Ташкилот иш ҳақининг энг муҳим элементларидан бири бўлиб тариф тизими ҳисобланади, яъни меҳнатни тарификация қилиш ва унга ҳақ тўлашни белгиловчи ҳуқуқий қоидаларнинг жами. Тариф тизими — ходимларнинг иш ҳақи даражасини уларнинг малакаси, меҳнатининг унумдорлиги, хусусияти ва шароитга, улар бажарадиган ишнинг масъулиятилилигига, ишлаб чиқариш тармоғи, корхоналарнинг ҳудудий жойлашиши, қўлланиладиган иш ҳақининг шаклларига кўра табақалаштириш ва тартибга солишга асос бўладиган нормативлар мажмуасидир.2 Тариф тизими ёрдамида давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг дифференциясини амалга оширади.
Тариф-малака маълумотномаси – муайян тармоқда бажариладиган ишлар рўйхатини, бу ишларнинг квалификация хусусиятини, ходимнинг билим даражаси, ишлаб чиқариш маҳорати, усуллари ва бошқаларга қўйиладиган талабларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжат.
Тариф разряди – тариф жадвалининг асосий элементларидан бири бўлиб, ходимнинг малакасига мувофиқ берилади.
Тариф ставкаси – ишчига бир соат ёки бир кунлик меҳнати учун тўланадиган иш ҳақининг ҳажми. Ходимларга иш ҳақи тўлашда мустақил тариф тизимининг асосий элементи бўлиб, 1-разряд тариф ставкаси ҳисобланади, яъни у вақт бирлигида оддий меҳнатга тўланадиган минимал ҳақни билдиради1.
Акционерлик жамиятларида раҳбар (директор)нинг, бош директор, жамият коллегиал ижро органини аъзолари (бошқарув)нинг иш ҳақи уларнинг ҳар бирининг жамият билан тузадиган шартномасида белгиланади. Акционерлик жамияти номидан шартномани жамият директори кенгаши раиси (кузатув кенгаши) имзолайди. Бу билан шу назарда тутиладики, жамият ва унинг раҳбар ходимлари ўртасидаги муносабатга акционерлик жамиятлари тўғрисидаги қонун-қоидаларига зид келмайдиган тарзда меҳнат қонунчилиги қўлланилади.
Президентнинг 30.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сон қарори билан 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар миқдорини ошириш назарда тутилган. Шу муносабат билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги сетка киритилмоқда.

Шунга кўра иш ҳақи фондидаги барча тўловлар икки кўринишда бўлади – асосий ва қўшимча иш ҳақи.
Асосий иш ҳақи тўловига тариф кўрсаткичлари бўйича вақтбай тўлов, келишилган нарх бўйича тўлов, байрам ва дам олиш кунидаги иш учун, иш вақтидан ташқари вақт учун қўшимча тўловлар, иш шароити зарарлилик учун, республикада хизмат кўрсатган тиббиёт ходими унвони учун, фармацевтика, тиббиёт фанлари номзоди ёки доктори илмий даражаси учун, бригада ишини ташкил қилган бригадирларга қўшимча тўловлар, ишлаб чиқариш сабабларига иш туриб қолишни, мажбурий иш қолдиришларни, ўринбосарлик вақтида лавозими учун бўлган ойликдаги фарқларни тўловлари, талабалар ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилинганидаги қўшимча тўловлар, ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш ва ортиқроғини амалга ошириш учун мукофотлар миқдорлари киради.
Қўшимча иш ҳақи тўловига асосий, қўшимча ва ўқув таътиллари, ишлатилмаган таътил учун қоплашлар, дам олиш нафақалари, четланган вақти учун тўловлар, ёш болали оналарнинг танаффузлари тўловлари, бепул коммунал хизматлар учун тўловлар, давлат ва жамият мажбуриятларини бажарганлик вақти учун тўловлар, ҳарбий йиғинларда бўлгандаги вақт учун тўловлар киради.
Иш ҳақи фондига қуйидагилар киритилмайди; мукофотлаш тўрисидаги ҳолатда кўзда тутилмаган ишчи ва хизматчиларни бир марталик пул мукофотлари: изланувчанлик ва ихтирочилиги учун мукофотлар; бир суткалик ва оширилган тўловлар; корхоналар тўлайдиган ўқишдагиларнинг стипендиялари; ижтимоий суғурта маблағларидан тўланадиган вақтинчалик ишга лаёқатсизлик ва нафақа пуллари; ўқув юртини тугатгунча ёш мутахассисларга таътил вақти учун нафақалар, бола туғилиши учун, кам таъминланган оилалар болалари учун тўланадиган пуллар; ишчи ёки хизматчи саломатлигига келтирилган зиён ҳолатида иш ҳақи ёки бошқа харажатларни қоплаш; бепул берилган махсус кийимларнинг оёқ кийимларнинг, махсус озуқанинг нархи ва бошқалар.


4. Иш ҳақининг алоҳида кўринишларини ҳисоблаш.

Асосий ва қўшимча таътилнинг тўлови



Иш ҳақи тўлаш учун дорихона ўз ходимларининг иш вақтини ҳисобга олиш лозим. Бунинг учун табел тузилади. Бу эса иш ҳақи қайдномасини тузишга асос бўлади.
Бюджет ташкилотлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси асосида ижро этилади. У, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги” 21 декабр 2005 йилдаги қарорига мувофиқ 1 январ 2006 йилдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика ходимлар меҳнатга ҳақ тўлаш 11 разряддан иборат бўлиб, ҳар бир разрядга тариф коэффициентлари белгиланган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этиладиган давлат муассасалари учун муассасаларнинг тўрт гуруҳга табақалаштириш ва тузатиш коэффициентлари киритилган. Натижада мансаб маошлари миқдори ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, разряднинг бошланғич суммаси минимал иш ҳақи меъёри, ёши бўйича нафақа, ёшликдан ногиронлик нафақа ҳамда керакли иш стажига эга бўлмаган ёши улуғ ва иш қобилиятини йўқотганларга нафақа Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида бажарилади.
Хўжалик ҳисобидаги корхоналар шу жумладан, хусусий, жамоа дорихоналарига иш ҳақи фонди статистика бошқармаси уларнинг иш ҳажми асосида белгилаб беради.
Дорихона ходимлари учун 3 хил квалификация тоифаси белгиланган: олий, биринчи ва иккинчи. Унинг учун қўшимча нисбатан минимал иш ҳақи беш, уч ва икки баробар ҳақ олишлари мумкин.
Иш ҳақидан ушлаш уч қисмга бўлинади:
давлат бюджети фойдасига (солиқ, суд қарорлари бўйича жарима);
айрим фуқаролар ва корхона фойдасига (клиент, суғурта, уй ҳақи, коммунал хизматлар);
шахс ишлаётган корхона фойдасига.
2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилсин.
2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 679 330 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 238 610 сўм;
энг кам ёшга доир пенсиялар - ойига 466 680 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 466 680 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 286 390 сўм;
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари 2-иловага мувофиқ белгилансин;
солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори - 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилсин.
Таътил пули ўртача иш ҳақи бўйича ҳисобланади. Ишчининг таътилга кетиш ойидан олдинги 12 календар ой учун иш ҳақи йииндиси аниқланади. Бунда олинган миқдор 12 га, сўнг 25,4 га бўлиниб, бир кунлик ўртача иш ҳақи аниқланади. Уни таътил кунлари сонига кўпайтириб таътил учун ҳақ аниқланади.

Иш вақтининг нормал муддати


Қонун ҳужжатлари иш хафтаси муддатини ҳамда иш куни муддатини тайин этиш тариқасида иш вақти нормасини белгилайди. Жумладан, Меҳнат кодекси 115 – моддасининг биринчи қисмига биноан олти кунлик иш ҳафтасида ҳам, беш кунлик иш ҳафтасида ҳам иш вақти ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Меҳнат кодекси 115 – моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар корхонада олти кунлик иш ҳафтаси жорий этилган бўлса, ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.
Бу нормаларга риоя этиш тўғрисидаги талаблар мулк шаклидан қатъи назар беистисно барча корхоналарга, шунингдек ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланувчи жисмоний шахсларга тааллуқлидир.

Иш вақтининг қисқартирилган муддати


Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнат шароитлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
Бундай ходимларнинг рўйхати Меҳнат кодекси 116 – моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган бўлиб, унга кўра иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:
ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар;
I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар;
уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар;
ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;
Айрим тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланган. Амалдаги қонун ҳужжатлари бундан ташқари барча ходимлар, шу жумладан номлари юқорида зикр этилган ходимлар учун байрам кунлари арафасидаги иш вақтини ҳамда тунги вақтдаги иш вақтини камида бир соатга қисқартиришни ҳам назарда тутади.
1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Меҳнат кодексининг 116 – моддасига қўшимча киритилди. Бундан ташқари Кодекс 228 – модда билан тўлдирилди.
Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга ана шу қўшимчаларга мувофиқ иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланадиган бўлди.
Меҳнат кодексининг 121 – моддасига биноан байрам кунлари арафасида кундалик иш муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Шуни билиб қўйиш керакки, қонуннинг бу талаби қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинган байрам кунларига нисбатангина эътиборга олинади.
Тунги вақт муҳлати Меҳнат кодекси 122 – моддасининг биринчи қисми билан белгилаб қўйилган бўлиб, кеч соат 22-00 дан то тонгги соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади.
Меҳнат кодекси мазкур 122 – моддасининг иккинчи қисмига биноан агар ходим учун белгиланган кундалик иш муддатининг камида ярим тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш хафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади.

Хизмат сафаридаги иш вақти режими


Хизмат сафарига юбориш тартиби, сафар муддати, ходимнинг бу борадаги харажатларини қоплаш тартиби, шунингдек сафар билан боғлиқ бошқа масалалар асосан 1993 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари доирасидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома» (№28, 497/и-1-01) билан тартибга солинади. Мазкур йўриқномага биноан ходимнинг хизмат топшириғини бажариш учун доимий иш жойидан четга, бошқа жойга иш берувчининг буйруғига кўра муайян муддатга бориши хизмат сафари деб эътироф этилади.
Хизмат сафари иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда ходимга махсус тасдиқланган шаклдаги хизмат сафари гувоҳномаси берилади.
Илова

Хизмат сафари гувоҳномаси




_______________________________________га
(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)


хизмат сафари билан _________________га бориш учун
(бориладиган манзил)
____________________________томонидан берилди
(гувоҳномани берган органнинг номи)


Сафар муддати «__» кун 200_ йил «__» ___дан «__» ___гача
Асос: ______________________________тўғрисидаги
200_ йил «__» ___________даги __сон буйруқ ________
серия ва рақамли паспорт ҳам кўрсатилганда ҳақиқийдир
№________
М.Ў. Раҳбар__________
имзо
Орт томони
Борилган жойлар ва улардан жўнаб кетилган вақт ҳақидаги белгилар:
Кетди_________________________________________
Келди_________________________________________
200_ йил «__»___________200_ йил «__»_______________
Муҳр Имзо ____________ Муҳр Имзо ____________
Кетди_________________________________________
Келди_________________________________________
Муҳр Имзо ____________ Муҳр Имзо ____________
Кетди_________________________________________
Келди_________________________________________
200_ йил «__»___________200_ йил «__»_______________
Муҳр Имзо ____________ Муҳр Имзо ____________


Изоҳ. Бир неча аҳоли пунктида бўлинганда келиш ва кетиш ҳақида белги уларнинг ҳар бирида алоҳида-алоҳида қўйилади.


Хизмат сафарида белгиланган жойда ҳақиқатда бўлинган вақти бу жойда бўлинган кун ва у ердан жўнаб кетилган кун хусусида хизмат сафари гувоҳномасида қайд этилган белгиларга қараб аниқланади.

Дам олиш ва байрам кунларидаги иш


Меҳнат кодексининг 157 – моддаси талабларини, хусусан дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак эканлигини инобатга олиш зарур.
Бундан ташқари, ходимнинг истагига кўра, Меҳнат кодексининг 157 – моддасида кўрсатилганидек, дам олиш ёки байрам кунидаги иш учун камида бир ҳисса миқдорида ҳақ тўлангани ҳолда компенсация тариқасида бошқа дам олиш куни берилиши мумкин.


Меҳнат таътиллари


Меҳнат таътили – вақтнинг шундай муайян бир даврики, унинг муддати қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилганидан кам бўлмайди ва ҳар бир ходимга узлуксиз дам олиш ҳамда меҳнат қобилиятини тиклаш учун иш жойи лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
Меҳнат таътилини ижтимоий таътиллар ҳамда иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллардан фарқлай билиши керак. Меҳнат таътилларини белгиланишига қараб турлар бўйича ва белгиланиш таркиби бўйича таснифлаш мумкин.
Барча меҳнат таътилларини белгиланиш тартибига қараб қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
қонун ҳужжатларида назарда тутилган таътиллар;
жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномаси ёки корхонанинг бошқа локал меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган таътиллар;
меҳнат шартномасида назарда тутилган таътиллар.
Таътилни белгилаш тартибининг аниқ тайин этилиши унинг муддатини тўғри ҳисоблаш, таътил учун ҳақ қайси маблағлардан тўланишини аниқлаш, таътил беришга харажатланадиган пул маблағларидан солиқ олиш масалаларига ойдинлик киритиш, бир қанча бошқа масалаларни тўғри ҳал этиш имконини беради.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида йиллик меҳнат таътилларининг иккита тури, яъни асосий ва қўшимча таътиллар белгиланган. Асосий таътил ўз навбатида минимал асосий таътил ҳамда узайтирилган асосий таътилга бўлинади.
Минимал асосий таътил қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган. Меҳнат кожексининг 134-моддасига биноан унинг муддати ҳар бир иш йилида ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.

5. Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳужжатлар


Дорихона ёки марказлашган бухгалтерияларда иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш ва уни ҳисоби талаб қилинган йўсинда расмийлаштирилган меҳнатни ҳисоби бўйича ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ барча қайта ишга қабул қилинганлар учун битта нусхада расмийлаштирилади, буйруқда ишчи ким сифатида, қандай лавозимга, қандай маош олиши ёки қандай разряд бўйича ишга олиниши кўрсатилган бўлади. Ушбу ҳужжатнинг орқа томонида тиббий кўрик натижалари, техника хавфсизлиги, ёнғин минимуми бўйича кўрсатмалар билан танишганлиги ҳақида баҳолар ва бошқа маълумотлар келтирилган бўлади. Кадрлар бўлимида қайта ишга қабул қилинган ишчига буйруққа биноан шахсий варақа сўров ва қуйидаги ҳужжатлар: паспорт, меҳнат дафтарчаси, маълумоти тўғрисидаги диплом асосида битта нусхата расмийлаштирилади. Кейинчалик зарурият туғилганда шахсий варақага ишчида рўй берган ўзгаришлар киритилади. варақага ишчи уни расмийлаштириш кунида имзо қўяди. Ўқув юртида ишлаб чиқаришдаги четланмасдан тахсил олаётган шахсларни ҳисобга олишда уларнинг шахсий варақалари ўқишни тугатишига қадар алоҳида сақланади. Таълим олаётганлар варақаларининг алоҳида баҳоланишида ўқув юртига кириш ва битириш санаси кўрсатилади. Ишлаётган ногиронларнинг варақаларидан ногиронлик гуруҳлари, унинг сабаби, ВТЭК хулосалари бўйича меҳнатнинг шароити ва ҳарактери келтирилган бўлади.

Ишчига асосий ва қўшимча таътилни тақдим қилишда хат тузилади. Унга дорихона раҳбари имзо қўяди ва кадрлар бўлимига шахсий варақада белгилаш учун, сўнгра таътил пайтида иш ҳақини чиқариш учун бухгалтерияга юборади. Тўловсиз таътил тақдим этилса “Таътилни бошқа кўринишлари” қаторида “Тўловсиз” деб кўрсатиб қўйилади.

Ишдан бўшатишда юқори турувчи ташкилотлар томонидан ишдан бўшатилаётганлардан ташқари барча ишчиларга буйруқ расмийлаштирилади. Буйруққа дорихона муассасаси мудири имзо қўяди. “Топширилмаган моддий ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тўғрисидаги маълумотнома” деган кўрсатмада асбоб-ускуналар, махсус кийим ва қимматли буюмларни топширилиш тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Шу ҳужжат асосида бухгалтерия ишчи билан қатъий ҳисоб-китоб қилади, меҳнат дафтарчаси ишдан бўшатилган куни қўлга берилади.


Ижтимоий суғурта ҳисобидан ҳақ тўлаш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71 – сонли қарори бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун тўланадиган нафақалар миқдори:
1. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов касаллиги ҳамда рухий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда:
а) иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;
- умумий меҳнат стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга;
б) иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида:
- умумий меҳнат стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга;
в) иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида:
- умумий меҳнат стажи 5 йилгача бўлган ходимларга тўланади.

2. Қолган ходимларга меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси, улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг давомийлигига боғлиқ равишда қуйидаги миқдорларда:


Download 124.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling