Мавзу: менежмент мақсади ва функциялари. Р е ж а: Кириш


Download 83.35 Kb.
bet2/8
Sana01.04.2023
Hajmi83.35 Kb.
#1316795
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ МАҚСАДИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ.

Бошкарув вазифалари - бу бирор объектга рахбарлик килиш учун зарур булган фаолият тури деб тушунилади.
Бошкарув вазифалари узининг таркиби билан бошкарув технологиясини бунёд этади. Бошкарув вазифасининг маъносига иккита элемент киради: у аввал тизимда нима килинаётганнини белгиласа, сунгра кандай килиб саволига жавоб беришни билдиради. Илмий менежментнинг тойифавий тупламида вазифаларга марказий урин берилади.
Менежерлар мехнатинини вазифавий таксимланиши илмий менежмент мактабида яратилган. Унинг асосчиси франгуз олими А.Файолдир. У менежментнинг 5 та етакловчи койидасини ажратиб курсатади: олдиндан куриш, ташкилот, буйрук бериш фаолияти, мувоффиклаштириш ва назорат килиш. Бир вактда А.Файол барча вазифаларни олтита гурухга таксимлади:1) ишлаб-чикариш 2) молия, 3) назорат, 4) хисоб китоб,5) маъмурият, 6) техника хавфсизлиги.
Менежментни тараккий килишда бошкарув вазифасида бошка вазифа руйхатлари пайдо булди. Буларга куйидаги бошкарув фаолият турлари киради: масалаларни ечиш, алока йуллари, бахолаш ва бошкалар.
Ғарбий менежментнинг замонавий назариясида бошкарув вазифаларини таксимлаш туркумларида иккита ёндашув мавжуд:
Биринчи ёндашув: бошкарувни умумий, универсал вазифаларини ажратиб курсатиш. Улар хар кандай ташкилотда бошкарув жараёнини мазмунини изхор этади. Ва субъект бошкаруви уни хусусиятга боглик эмас.
Бу гурух вазифаларига куйидагилар киради:

  • режалаштириш:

  • ташкил килиш:

  • мувофиклаштирилган ва таркибга солиш:

  • назорат:

  • рагбатлантириш:

Бу бошкарув вазифаларини амалга ошириш таркибини куйидаги чизмада куриш мумкин.
Бошқарув вазифаларини амалга ошириш


Режалаштириш




Ташкил қилиш





Рағбатлантириш



Назорат ва таҳлил қилиш




Мувоффиқлаштириш ва таркибга солиш

Кўриб турибмизки рағбатлантириш вазифаси бошқа вазифалардан устун турибди.


Иккинчи ёндашув: менежментни вазифаларни туркумланиши бошкарув объектини хусусиятини бахолашга асосланади. Бу холда ишлаб чикариш бошкарувида бутун бир тизимнинг аник вазифалари ажратиб курсатилади.
Масалан, замонавий ғарбий фирма 20-25 дан кам булмаган ички ва ташки ишлаб чикариш вазифасига эга. Улар куйидагилар:

  1. Асосий ишлаб чикаришини бошкаруви:

  2. Ёрдамчи ишлаб чикаришни бошкаруви:

  3. Хизматга ишлаб чикаришни бошкаруви:

  4. Маркетинг бошкаруви:

  5. Молия бошкаруви:

  6. Сифат бошкаруви:

  7. Мехнат бошкаруви:

  8. Янгиликлар киритиш бошкаруви:

  9. Ходимлар бошкаруви ва бошкалар.

Хар бир аник функция менежмент функциясининг таркибий кисми булиб, улар уз навбатида яна бир неча кисмга булинади. Масалан, асосий ишлаб чикаришни бошкариш маркетинг, режалаштириш, рагбатлантириш ва бошкаларни уз ичига олади. Ҳамма функциялар узаро алокада булади.
Ташкилотларда бошкарув жараёнининг биринчи занжири булиб, режалаштириш вазифаси туради.

Download 83.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling