МАВЗУ: МЕНЕЖМЕНТ МАҚСАДИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ.
Р Е Ж А:
Кириш.
Асосий қисм.
Мақсад (ҳолат) муаммо ечим.
Режалаштириш, ташкил этиш, мотивациялаш ва назорат.
Менежмент пирамидаси.
Менежмент функцияларининг ўзаро боғлиқлиги.
Бозорнинг менежмент функциясига таъсири.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.
К И Р И Ш.
Иқтисодиёт бошқа барча фанлар каби кузатиладиган ҳодисаларни тушунтириш ва прогнозлаш билан бог`лиқ. Иқтисодиётда бошқа фанларда бо`лганидек, асослаш ва прогнозлаш назарий қоидаларга асосланади. Улар кузатиладиган ҳодисаларни асосий қоидалар ва тахминлар жамланмаси нуқтаи назаридан тушунтириш учун фойдаланилади. Масалан, бирон бир фирма иқтисодий фаолиятининг назарий таҳлили, фирма о`з фойдасини оширишга интилади, деб тахмин қилишдан бошланади. Бу тахминдан келиб чиқиб, ишчи кучи, капитал қо`йилмалар ҳажмини белгилаш, фойдани ошишига олиб келадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун хомашёни режалаштириш масалалари ечилади.
Бундай назарий фан иқтисодиёт назарияси дейилади. Иқтисодиёт фанида макро ва микро иқтисодиёт ажратиб ко`рсатилади. Макроиқтисодиёт иқтисодий о`сиш, ишлаб чиқариш барқарорлиги, аҳоли бандлиги, давлатнинг молиявий ҳолати каби масалаларни ко`риб чиққан ҳолда ягона тизим сифатида иқтисодиётни яхлит о`рганади.
БОШКАРУВ - бу ташкилотнинг уз олдига куйган максадида эришиши учун йуналтирилган жараёндир. Бу бошкарув фаолияти харакатининг кетма-кет бажариш жараёни булиб, фирманинг бир катор ишлаб чикариш ва ижтимоий масалаларини ечиш ва уларни амалга ошириш учун зарур. Бу харакат бошкарув функцияси (вазифалари)ни бажариш деб аталади.
“ФУНКЦИЯ” - сузи лотин тилидан келиб чиккан булиб, бажариш фаолият мажбурият маъносини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |