Мавзу: Металл конструкциялари тўғрисида умумий маьлумотлар тошкент – 2022 режа


Download 147.87 Kb.
bet2/7
Sana15.06.2023
Hajmi147.87 Kb.
#1476857
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Мавзу

Хитой ва Японияда X-XIII асрларда будда динининг ёйилиши натижасида куп каватли ибодатхоналар қурилишида темир ва бронза ишлатилган. Х асрда Жанубий Хитойнинг Тяншанъ шахрида 13 каватли ибодатхона темирдан курилган. XIII асрда Япониянинг Камакура шахрида хозирги кунгача сакланиб колган куйма бронзадан тайёрланган 15 метрлик будда хайкали уша даврда металл куйишнинг ривож топганидан далолат беради.

Ўрта асрларда Хитой, Хиндистон ва Европада харбий калoалар куришда ва куприксозликда энг содда куринишдаги осма конструкция сифатида темир занжирлар ишлатилган.

Тарихий маълумотларга караганда, қурилиш ишларида даставвал металл иккинчи даражали вазифани бажарувчи конструкция ёки безак сифатида ишлатилган. Масалан, 1158 йилда Россиянинг Владимир шахрида курилган Успенский ибодатхонаси гумбазида металлдан тайёрланган торткич ишлатилган. Хиндистон, Ўрта ва Марказий Осиёдаги айрим монументаль биноларда хам металл элементлар кулланилган.

XVII-XVIII асрларда барпо этилиб, хозиргача яхши сакланиб колган тарихий биноларда металл конструкциялар асосий юк кутарувчи элемент сифатида ишлатилган. Ишлаб чикарилган металл юмшок булиб, осон богланган, шунинг учун бундай металлар болгаланувчан дейилади. Москва, Санкт-Петербург шахарларининг айрим тарихий биноларида богланувчан металлдан ишланган курилмалар куп учрайди.

Конструкцияларни хозирги даврдагидек хисоблаш усуллари кадимда мавжуд булмасада, эгилишга ишловчи элементларни бикрлиги катта томони билан урнатилиши, сикилишга ишловчи элементларнинг кесимлари квадрат шаклида кабул килиниши уша давр усталарининг мохирлигидан далолат беради.

Қурилишда металларни куллашнинг кенг ёйилиши XVIII-XIX асрларда чуян ишлаб чикаришнинг саноат микёсида йулга куйилиши билан боьлик. Шу даврда чуяндан тайёрланган конструкциялар катор Европа мамлакатларида куприксозликда, саноат ва жамоат бинолари ёпмаларида ишлатилган. Россияда биринчи юк кутарувчи чуян конструкция Невьян минораси ёпмасида ишлатилган (Урал 1725 й). Санкт-Петербургда 1784 йилда Нева дарёси устига курилган дастлабки металл куприк хам чуяндан тайёрланган.


Download 147.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling