Мавзу: Металл конструкциялари тўғрисида умумий маьлумотлар тошкент – 2022 режа


Ферма стерженлари тугунларда парчин михлар билан бириктирилган (электр пайвандлаш ихтиро килинмаган эди)


Download 147.87 Kb.
bet4/7
Sana15.06.2023
Hajmi147.87 Kb.
#1476857
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Мавзу

Ферма стерженлари тугунларда парчин михлар билан бириктирилган (электр пайвандлаш ихтиро килинмаган эди).

Катта ораликли биноларнинг ёпмаларида панжарали равоксимон, ромли-равокли, синчли бинолар қурилиш бошланган. Пулат синчли энг мукаммал бино В.Г.Шухов лойихаси асосида Киев темирйул бекатини куришда кулланилган.

XIX асрнинг иккинчи ярмида темир йуллар қурилиши авж олганлиги сабабли, куприксозлик хам жадаллик билан ривожланган. Шу даврга келиб металл конструкцияларни хисоблаш назарияси, тайёрлаш ва йигиш коидалари яратилди. Уша даврда Европа давлатларида курилган айрим куприклар хозиргача уз вазифасини бажариб келмокда.

Металл конструкциялар хакидаги умумий муаммоларни ечишда Б.Эйфелp, С.В.Кербедз, Н.А.Белолюбский, Л.Д.Проскуряков, В.С.Ясинский, В.Г.Шуховлар катта хиссса кушганлар.

 

Стропила фермаси (XIX аср)

Стропила фермаси (XIX аср)

Металларни бириктиришда пайвандлаш усулининг ихтиро этилиши қурилишда йигиш ишларининг мукаммаллашувига туртки булди. Парчинлаш каби куп мехнат талаб киладиган усул урнига осон, арзон ва тез бажариладиган пайвандлаш жорий этилди. XX аср бошида халк хужалигини хамма сохаларида ишлаб чикаришнинг тез ривожланиши, айникса огир саноат, кимёвий ишлаб чикариш сохаси бекиёс тез уса бошлади, шу даврга келиб кобиксимон металл конструкциялар нефть, нефть махсулотларини, газ саклаш ва ташишда кенг жорий этилди.

ХХ аср давомида металл конструкцияларнинг мукаммал турлари яратилди, уларни хисоблаш усуллари такомиллаштирилди, янги, юкори мустахкам пулатлар ва бошка турлардаги металлар кулланила бошланди.

 

МЕТАЛЛ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ КУЛЛАНИЛИШ

СОХАЛАРИ

Маълумки, металлар узининг бир канча механик хусусиятлари бўйича бошка хилдаги қурилиш материалларидан ажралиб туради: пулат жуда юкори мустахкамлик курсаткичига эга, турли деформацияларга-чузилиш, сикилиш эгилишга бир хил каршилик курсатади. Бетон, ғишт ва ёғоч каби бошка материаллар бундай хусусиятга эга эмас.


Download 147.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling