Металл тўсинлар ва тўсинли конструкциялар лойиҳалаш ва ҳисоблаш - Металл тўсинлар ва тўсинли конструкциялар лойиҳалаш ва ҳисоблаш
Режа : - 1. Тўсинлар тўғрисида умумий маълумот
- 2. Тўсинларнинг турлари
- 3. Тўсинларнинг режада жойлаштирилиши
- 4. Тўсинларни тугунда бириктирилиши
- 5. Тўсинларни ишлатилиш соҳалари
- 6. Тўсинларни ҳисоблаш асослари
Тўсинлар тўғрисида умумий маълумот - Тўсинлар – жамоат ва турар-жой биноларининг синчини тайёрлашда, ишлаб чиқариш майдончаларини қуришда қаватлараро ёпмаларини ёпишда, кўприкларда ва бошқа бир қатор соҳаларда қўлланилади. Статик схемаси бўйича тўсинлар бир оралиқ ва кўп оралиқли ҳамда консолли бўлади.
- Афзаллиги: Конструктив шакли қулай, баландлиги унча катта эмас, тўсин конструкциясининг оддийлиги ва ундан фойдаланишнинг ишончлилигидадир.
- Катта бўлмаган оралиқларда 15-20 метр яхлит юзали тўсинларни ишлатиш самара беради. Оралиқлар ошгани сари юклар ҳам ошади, қурилиш амалиётида 36 метр ва ундан катта оралиқларда яхлит юзали кран ости тўсинлари сифатида ишлатилган ҳолатлари маълум. Бу тўсинларда уларнинг қобурғалари икки қобурғали яъни қути кўринишида қабул қилинади. Автомобил йўллари ва шаҳар кўприкларида яхлит юзали тўсинларнинг узунлиги 200 м ва ундан ҳам ошиши мумкин.
Тўсинларнинг турлари - Металл тўсинларда асосий юза сифатида қўштавр симметрик юза қабул қилинган. Тўсинлар кесим юзасининг самарали ўлчови сифатида кесим юзанинг қаршилик моментини унинг кесим юзасига нисбати қабул қилинган. Ядро масофаси = W/A, бу нисбат қанча катта бўлса кесим юза шунча самарали бўлади.
- Айлана, тўғри тўртбурчак, қўштавр юзаларни ядро масофаларини солиштирганда қўштавр кесим юзаси тўғри тўртбурчак кесимга нисбатан 2 маротаба, айлана кесимга нисбатан 3 маротаба самарали бўлиши чизмада кўрсатилган.
- Қурилиш саноатида юпқа қобурғали, эгиб тайёрланган, прессланган, пайвандли 2 турдаги пўлатлардан тайёрланган ва олдиндан зўриқтирилган тўсинлар кенг тарқалган.
- Юк ва оралиқнинг катталигига кўра тўсинларнинг кесим юзаси қўштавр ёки швеллер кўринишида қабул қилинади. Улар яхлит юзали, йиғма – пайвандли, болтли ва парчинмихли бўлиши мумкин.
- Тешикли тўсинларни яратиш учун яхлит юзали қўштаврни синиқ чизиқлар орқали кесиш ва пайвандлаш ёрдамида яратилади.
- Катта оралиқли лекин юклар катта бўлмаган ҳолатларда тешикли тўсинлар ишлатилади.
- Статик схемаси бўйича тўсинлар бир оралиқ ва кўп оралиқли ҳамда консолли бўлади.
- [+] Монтаждаги суръатнинг юқорилиги
Тўсинларнинг режада жойлаштирилиши - Ёпмаларда, ишлаб чиқариш майдончаларида, кўприк конструкциясининг юк кўтарувчи қисмини тўсинлар тизими ташқил этади. Ҳар хил тўсинлардан фойдаланиб ёпилган юзни тўсинли катак деб аталади.
- Тўсинлар жойлаштирилиши, таъсир этаётган юк миқдори ва тархдаги ўлчамларига қараб, уч хил бўлиши мумкин: оддий нормал ва мураккаб.
- Нормал жойлаштириш усулида юк тўшама тўсинлари орқали бош тўсинларига узатилади, бош тўсинлар эса, ўз навбатида қабул қилган юкни устунларга узатади.
- Мураккаб жойлаштиришда тўшама тўсинлари қабул қилинган юк бирин-кетин ёрдамчи бош тўсинларга ва ундан кейин устунларга узатилади
- Оддий жойлаштиришда ёпмага қўйилган юк тўшама орқали тўшама тўсинларга, тўшама тўсинлари орқали деворларга узатилади
- Тўсинларни тугунда бириктирилиши
- Тўсинларнинг ўзаро туташиши қаватли бир хил баландликда ва пасайтирилган бўлиши мумкин.
- Қаватли тўсинлар тизими тез ва осон йиғилади лекин қурилиш баландлиги катта устиворлигини текшириш лозим.
- Битта баландликдаги тўсинлар тизимини йиғиш учун анча вақт ва меҳнат сарфлаш керак, лекин конструкцияси устиворлигини таъминлайди.
- Пасайтирилган тўсинли катакда энг паст баландликка эга бўлган тўсинли катак ҳосил бўлади устиворлиги таъминланади йиғиш учун меҳнат сарфи қаватлига қараганда кўпроқ битта баландликдан камроқ сарфланади.
- Бош тўсинлар бинонинг катта ўлчамлари бўйича қабул қилинган бўлиб, улар устунларга таянади. Тўшама тўсинлар орасидаги масофалар одатда металл тўшамада 0,6-1,6 м, темирбетон тўшамада 2-3,5 м қабул қилинган.
- Иккинчи даражали тўсинлар орасидаги масофа 2-5 метр қабул қилинган. Бу масофани қабул қилишда иккинчи даражали тўсинларни сонини камайтиришга ҳаракат қилиш керак ва яхлит юзалар қабул қилиниши керак.
- Тўсинларни режада жойлаштириш турини қабул қилишда асосан бош тўсин йўналишлари, тўшама тўсин орасидаги масофалар, иккинчи даражали тўсинларнинг сони, тўсинларнинг тугунларидаги бирикишларининг соддалиги ва қурилиш баландликлари асосий омил ҳисобланади.
Яхлит юзали тўсин - Яхлит юзали тўсин кесим юзасини ҳисоблаш ва танлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |