Мавзу: металларни кесишда совитиш ва мойлаш. Совитиш-мойлаш моддаларининг таъсир этиш механизми
Download 281.82 Kb. Pdf ko'rish
|
Kesish nazariyasi va kesuvchi asboblar fanidan 7-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммоли вазият
- Маърузалардан VIII- маърузани ўзлаштирсангиз муаммони ечимини топасиз.
Таянч иборалари:
Мойлаш, суюқлик, ҳарорат, сув, минерал, ўсимлик мойи, коррозия, электролит, эритма, эмулpсия, оқим, босим, парчаланиш. Муаммоли вазият: Кесиш жараѐнида совитиш- мойлаш суюқлигини ишлатмасдан қайси операцияни бажариш мумкин. Қайси операцияни бажариш мумкин эмас? Маърузалардан VIII- маърузани ўзлаштирсангиз муаммони ечимини топасиз. Иккинчи кўриниш – хемосорбция – адсорбция. У кимевий реакция билан кузатилиб борилади. Хемосорбия асосида ионлар орасидаги кимевий алоқалар (ковалент) етади. Турли хил адсорбция кўринишларида ҳосил бўлувчи, физик ва кимевий деб аталувчи пардалар мухим даражада ўзларининг хоссалари бўйича фарқ қилишади. Аввал мойлаш - совитиш суюқликлари таркибига физик пардаларни ҳосил қилувчи сиртқи актив моддалар (ѐғли кислоталар ва эфирлар) киритилган. Улар силжишга яхши қаршилик кўрсатади, Лекин меoѐрий босимга анча ѐмон қаршилик кўрсатади ва паст ҳароратда унинг мавжудлиги тўхтайди (масалан, еғли кислота пардалари – 90 – 142 0 С ҳароратда). Хозирги вақтда кимевий актив моддалар (олтингугурт фосфор ва азот сақловчи бирикма ) кенг қўлланилади. Улар юқори сингиш қобилиятга эга ва деярли дархол металнинг қайтадан ҳосил бўлган пластик деформацияланган юзаси билан катта кимевий пардалар ҳосил қилиб нормал босимларга бардош беради, (500-1000 0 С гача) юқори ҳароратда сақланиб қолиб, силжишнинг кичик қаршилиги сабабли ишқаланиш кучларини кескин камайтириб юборади. Бу суюқликлар катта кучлар таъсирида ва ҳароратларда ўзининг мойлаш хусусиятларини йўқотмайди, қийин ишлов бериладиган металларни ва қотишмаларни (зангламайдиган, иссиқбардош, магнит, қийин эрувчи ва бошқалар ) кесиб ишлашда қўлланилади. Совитиш-мойлаш суюқликлари кесиш жараѐнига таъсир ўтказади, унинг механизми қуйидагича бўлади. Кучланишлар таъсири остида металнинг деформацияланиши ва қириндини ижобий таъсир кўрсатувчи металл таркибидаги нуқсонларни мақсадлилигига аста-секин ажралишига ѐрдам беради. Бу нуқсонларнинг ривожланиши енгиллашади. Ишлов бериладиган металлнинг сиртқи қатламида оқувчанлик чегараси ва силжишга қаршилиги кичик бўлган юпқа қатламлар ҳосил бўлади. Металда адсорбцион юмшатиш содир бўлади. Бундан ташқари сиртқи қатламларда юпқа, силжишга кичик қаршиликка эга бўлган, лекин металл юзларини мустаҳкам ушлаб турувчи пардалар ҳосил бўлади. Шунинг учун парчаланиш қиринди ажралиши ташқи кучларнинг кичик катталикларида содир бўлади. Совитиш-мойлаш суюқликлари кесиш жараѐнида совитиш таъсирини ҳам кўрсатади. Улар ҳосил бўлувчи иссиқликни сингдириб қолмасдан, уни ажралиб чиқишини ҳам камайтиради. Суюқликнинг иссиқликни олиб кетиш қобилияти унинг, парланиш тезлиги, солиштирма иссиқлик сиғими, иссиқлик ўтказувчанлик ва ҳарорат ўтказувчанлиги билан аниқланади. Сув энг яхши совитиш хусусиятларига эга, Лекин у металл юзаларни ѐмон намлайди, уларни занглашга олиб келади ва бактерияларни кўпайишига ѐрдам беради. Сувни пар ҳосил қилиш иссиқлиги - нормал шароитдаги қайнаш ҳароратига (100 С) 2,26 Мдж/кг (540 кол/ч) тенг. Минерал мой пар ҳосил бўлишининг яширин иссиқлигига эга ва улар сувникидан бир неча марта кичик [ 0,17 – 0,31Мдж/кг (40 – 75кал/г)]. Бу моддалар парланиш тезлиги бўйича ҳам катта фарқ қилади. Сувнинг солиштирма иссиқлик сиғими мойларга нисбатан тахминан икки марта катта (4,19 кдж/ ( кг град ) 1,68 – 2,10 кдж/ (кг град ). Металларга ишлов беришда қиринди ва чангнинг заррачаларини бир – бири билан ѐпишишини ва уларни кесувчи асбобга, деталга ва дастгоҳ деталларига ѐпишиб қолишининг олдини олиш зарур. Совитиш-мойлаш суюқлиги юзада қиринди бўлакларини ва адсорбцион - намловчи пардаларнинг ифлосланишини ҳосил қилиб, юзани бўлиб ташлайди ва ѐпишишига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари қиринди бўлаклари ва чанглар суюқлик оқими билан ювиб ташланади. Ишлов бериладиган детал, кесувчи асбоб ва дастгоҳ қисмларини зангланишининг олдини олиш мухимдир. Мойлаш – совитиш суюқлигининг сақловчи таъсири металл юзаларида коллоид адсорбцион пардаларни ҳосил бўлишидан иборат. Улар металл юзаларига сувлар, кислоталарнинг таъсир этишидан сақлайди. Совитиш-мойлаш суюқликларининг бу хоссасига таъсири унинг бошланғич таркибига, ишлов бериладиган материалга, кесиш муҳитидаги ҳароратга, совитиш шартига, атмосфера ва атроф мухитга боғлиқ бўлади. Сувнинг бундай таъсири электролит ишқорларини ѐки эмулғсияларни қўшиш билан йўқотилади. Минерал ва ўсимлик мойлари коррозияни ҳосил қилмайди. Сиртқи – актив моддалар айрим холларда коррозия манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай холларда коррозия ингибиторлари қўлланилиши зарур. Совитиш-мойлаш суюқликларининг коррозияловчи таъсири эскиришда ўсиши мумкинлигини назарда тутиш керак. Download 281.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling