Мавзу: металларни кесишда совитиш ва мойлаш. Совитиш-мойлаш моддаларининг таъсир этиш механизми


Совитиш-мойлаш суюқликларини кесиш муҳитига олиб кириш


Download 281.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi281.82 Kb.
#1563597
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Kesish nazariyasi va kesuvchi asboblar fanidan 7-maruza

Совитиш-мойлаш суюқликларини кесиш муҳитига олиб кириш 
усуллари. Сув оқими билан совитиш. Совитиш-мойлаш суюқликларининг 
самарадорлиги катта ўлчовда уларни кесиш муҳитига олиб киритилган 
миқдори ва жойига боғлиқ бўлади. Аввал бирдан - бир усул суюқликни 
юқоридан оқи остида олиб келиш ҳисобланган. Бунда Совитиш-мойлаш
суюқликларининг миқдори тоза ишлов беришда 35 – 50 см
3
/сек дан, қора 
ишлов беришда 170-500 см/сек (10 – 30 л/мин) гача ташқил этган, кесиш 
тезлиги ва ишлов бериш усулларига кўра пўлатлар учун 35-40% га чўянни 
кесишда 12 – 16% га ошган. Тоза кесишда тезлини орттириш 10-12% 
ошмайди натижада кесувчи асбобни ички совитиш қўлланиш мақсадга 
мувофиқ бўлади (23- расм). 
23-расм. Кескични ички совитиш схемаси
Мойлаш – совитиш суюқликларининг самарадорлиги ошириш учун
суюқлик бошланғич даврда + 2
0
С 

+ 4
0
С гача совитилади. Бунинг учун 
идишга совитувчи қурилма киритилиши керак. Бу усул айниқса автомат 
дастгоҳларда ишлов бериш ва мураккаб, қиммат кесувчи асбобларни 
қўллаганда мақсадга мувофиқ бўлади. 
2.Совитиш-мойлаш суюқликларини кесиш муҳитига 
олиб кириш усуллари. Сув оқими билан совитиш


Юқори босим остида совитиш. Сўнги йилларда юқори босимли оқим
билан совитиш усулини қўллаши ўз ўрнини топмоқда. 
Суюқлик кесиш зонасига конус найчанинг тор тирқишлари орқали 
кескични орқа юза томонидан йўналтирилган бўлади (расм – 24). 
24-расм. Юқори босимли совитиш схемаси
Тешик диаметри 0,25 – 0,4 мм/м ни ташқил этади, суюқликнинг ўтиш 
тезлиги тахминан 75 м/сек,босим – 2 – 3 мм/муҳити суюқлик сарфи эса 7 – 10 
см
3
/сек ( 0,4 – 0,6 л/мин ). 
Оқимли совитишда суюқлик қисман парланади, кесиш зонасига сингиб 
киради ва иссиқликни олиб кетади. Мой парлари мойловчи таъсир 
ўтказади. Тезкесар кесувчи асбобларининг турғунлиги 6 – 12 марта, қаттиқ
қотишмали кесувчи асбобларининг турғунлиги эса 3 – 5 марта ошади.
Совитувчи суюқлик сифатида оқувчанлиги яхши бўлган мойларни 
қўллаш мақсадга мувофиқдир. Мойларнинг парларини ушлаш учун махсус 
қурилмаларини ўрнатиш шарт. 
Шунингдек паст босимли оқим билан совитиш ҳам қўлланилади, бунда 
оқим 0,05 – 0,20 мм босим остида диаметри 2 – 3 мм бўлган махсус детал 
тешиги орқали берилади. 

Download 281.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling