“Қ о р б ў л а к ч а л а р и” у с у л и
Бу усулда гуруҳ кичик 2 гуруҳчага ажратилади ва сардорлар танланади – ҳар бир талаба ўзига бошқа кичик гуруҳдан рақобатдош танлайди. Ҳар бир талаба рақибига мавзуга оид 3 та савол беради ва ўзига берилган 3 саволга жавоб беради. 2 гуруҳдан иборат бўлган талабалар ўзаро муаммоли саволларга жавоб берадилар – бу жавоблар ўқитувчи томонидан муҳокама қилинади, таҳлил қилинади.
Масалан: “Умумий вирусология. Вирусларга умумий таъриф – систематикаси, тузилиши, ўстириш усуллари. Фаглар, тузилиши, хусусиятлари” мавзуси бўйича саволлар:
1. Вирусни “хўжайин” ҳужайраси билан ўзаро таъсири турлари ва босқичларини айтинг.
2. Вирусларни ўстириш усуллари.
3. Вирусларнинг облигат паразитлигига сабаб нима?
4. Вируснинг “хўжайин” ҳужайрасига кириш йўллари.
5. Вируснинг хўжайин ҳужайрасидаги дезинтеграцияси, “ечиниши” қандай юз беради ва бу жараёнда қайси ферментлар иштирок этади?
6. Товуқ эмбрионига вирусли ашёни юқтириш усуллари.
7. Товуқ эмбрионида вирусларни ўстиришнинг афзалликлари ва камчиликлари нималар?
Ҳар қандай тўғри жавоб шу гуруҳга “қор бўлакчаси” кўринишида балл келтиради.
“Қ о р у ю м и” у с у л и
Бу усулда талабалар 2-4 кичик гуруҳларга бўлинади, 1-кичик гуруҳ талабалари навбати билан 2-кичик гуруҳидан бир талабага савол берадилар (кичик гуруҳ талабалар сонига қараб 4, 5, 6 та). Талаба билган саволига жавоб беради. Бу усулга “қор уюми” дейишдан мақсад “бир уюм”нинг (кичик гуруҳ) бир талабага берадиган саволларига асосланган.
Масалан: “Бактериялар ҳаёт фаолияти давомида ишлаб чиқарган махсулотлари - ферментлар, пигментлар, токсинлар” мавзусига оид саволлар:
1. Дифференциация ва идентификация учун аҳамиятга эга бўлган бактериялар ферментларини санаб беринг.
2. Бактерияларда бўладиган токсинларни айтинг, уларнинг микроб ҳужайрасида жойлашиши.
3. Пигментларнинг ҳужайра ҳаёт фаолиятидаги ўрни.
4. Микроб ҳужайраси патогенлик ферментларини айтинг.
“
Do'stlaringiz bilan baham: |