Mavzu: Mikrobiologiya laboratoriyasining tuzilishi va uning jixozlanishi. Surtma tayyorlash. Oddiy va murakkab bo‘yash usullari. Bakteriyalar strukturasi
III. MODULNI O’QITISHDA FOYDALANILADIGAN INTREFAOL TA’LIM METODLARI
Download 53.23 Kb.
|
mikrobiologiya test
- Bu sahifa navigatsiya:
- “М и я ш т у р м и” у с у л и
- “С т о л у с т и д а р у ч к а” у с у л и
III. MODULNI O’QITISHDA FOYDALANILADIGAN INTREFAOL TA’LIM METODLARI.Янги интерфаол усуллар бўйича ишлаш учун гуруҳда кичик гуруҳлар ташкил қилиниб, ишончни яратиш, очиқ муҳокамага халақит берувчи руҳий зўриқишни йўқотиш, амалий машғулотларда талабаларнинг барчасини дарсда фаол қатнашишига эришиш ва 45 дақиқадан ортиқ бўлмаган вақтни белгилаш лозим (135 дақиқалик дарсларда). Микробиология, вирусология ва иммунология фанидан амалий машғулотларда “Мия штурми”, “Стол ўртасида ручка”, “Ким кўпроқ, Ким тезроқ”, “Думалоқ стол”, “Кучсиз звено”, “Дискуссия”, “Галерея бўйлаб саёҳат”, “Қор бўлакчалаи”, “Қор уюми”, “Ари уяси” – номли усуллар қўлланилади. Амалий машғулотларда бу усулларни қўллашдан мақсад: - талабаларнинг амалий машғулотларда иштирок этиш даражасини ошириш. - талабаларнинг бир-биридан ўрганишга имкон бериш. - гуруҳларда ўқитиш жараёнини кучайтириш ва талабаларни шу фанга бўлган қизиқишини орттириш. - мавзуларга мос бўлган янги интерфаол усулларни танлай билиш (режа асосида) ва машғулотларни қизиқарли ўтказишга эришиш. - талабаларга ўзаро ғоя ва фикрларини алмашишга имконият бериш. - иштирокчилар катта гуруҳларда баён қила олмаган фикрларини кичик гуруҳларда баён қилишларига эришиш. - амалий машғулотларда диққат марказини ўқитувчидан иштирокчиларга ўтказиш ва билимни олиш учун катта масъулиятни иштирокчиларга топширишга эришиш. Амалий машғулотларда янги интерфаол усуллардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш усуллари: 1. Талабаларга амалий машғулотларда ўтиладиган барча мавзулар қайси интерфаол усулда ўтишини олдиндан тушунтириш ва календар тематик режа асосида ёздириш. 2. Талабаларга аудиторияда жойлашиш учун вақт бериш. 3. Ҳар бир амалий машғулотда мавзуга талабаларнинг қайси усулдан фойдаланиши қай даражада билишларини аниқлаш. 4. Иштирокчилар топшириқ олгунча ўзларининг гуруҳларга бўлиниш имкониятидан фойдаланиш. 5. Талабаларни шундай кичик гуруҳларга ажратиш керакки, гуруҳда бир-бири билан танишлар камлигига эътибор бериш. 6. Топшириқни ҳеч бўлмаса бир марта такрорлаш. 7. Вазифани аниқ, равшан баён қилиш, уни ҳамма тушунганига ишонч ҳосил қилиш. 8. Иштирокчиларни топшириқ бўйича ишлашаётганини текшириб бориш. “М и я ш т у р м и” у с у л иБу усулда дастлаб ўқитувчи амалий машғулотга тайёрланиб келган талабаларни аниқлайди (дарсга тайёрланмай келган талабалар рейтинг тизими асосида 10, 20, 30 балл билан баҳоланадилар) ва ўқитувчи савол беради – талаба жавоб беради, ўқитувчи жавобга қониқмаса, навбатдаги талабага саволни такрорлайди – жавоб тўғри, аниқ, бўлгунга қадар ўртага ташланган жумбоқли савол такрорланаверади. Масалан: “Бактеиялар соф культурасини ажратиб олиш усуллари, аэроб ва анаэроб микроорганизмларга шароит яратиш усуллари. Идентификация” мавзусида ўқитувчи томонидан 5-10 та савол (талабаларнинг тайёрлигига қараб) берилади: 1. Бактериялар соф культурасини ажратиб олишнинг нечта босқичи бор? 2. Анаэростат ва эксикаторларнинг анаэроб шароит яратиш учун ишлатилиши қандай? 3. Анаэроб микроорганизмларга шароит яратишнинг қандай усулларини биласиз? 4. Анаэроб микроорганизмларни ўстиришнинг физик усуларини айтинг. 5. Анаэроб микроорганизмларни ўстиришнинг кимёвий, биологик усулларига мисоллар келтиринг. 6. Идентификация нима? Микроорганизмларни идентификация қилишдан мақсад нима? ва бошқалар Ўқитувчи гуруҳдаги ҳар бир талабанинг муҳокамада иштирокини кузатиб боради – талаба 3 та саволга жавоб бера олмаса, энг паст балл берилади – амалий машғулотнинг назарий қисмини ўзлаштирмаган талаба сифатида савол-жавобларда қатнашмайди, аммо амалиётни бажаришда иштирок этади Бу усулнинг аҳамиятли томони шундаки, қисқа вақт ичида гуруҳдан кўп миқдордаги жавоб вариантларини олиш, талабалар билимини аниқлаш, улардан кутилмаганда сўраш оқибатида машғулотга тайёргарлик дарахасини билиш, хотирада фан бўйича сақланиб қолган барча билимларни аниқлаш имкони туғилади. Талабалар томонидан берилган барча жавоблар, маъноси ва мазмунидан қатъий назар, муҳокама қилинади. Барча талабалар ўз фикрларини айтадилар, ўқитувчи томонидан юқори касбий ва педагогик маҳорат билан йўналтирилган савол-жавоблар, баҳс-мунозарада ҳақиқат қарор топади, кучли назарий билим ва тайёргарликка эга талабанинг юқори балл тўплай олишига эришилади, шунингдек тайёргарлиги паст талаба ҳам кўплаб билимларни ўз хотирасида сақлаб қолишига эришилади. Бундан ташқари фан бўйича янги билимларни олишга эришиш, иштирокчиларга таклиф этилган ғояларни муҳокама қилиш учун имконият яратиш ва гуруҳда фаолликни оширишга эришилади. “С т о л у с т и д а р у ч к а” у с у л иТаҳсил олаётган гуруҳ талабалари 2 та гуруҳчага ажратилади. Талабаларга савол ёзилган қоғоз берилади ва талабалар қоғозга исм шарифларини ёзадилар. Ўқитувчи машғулотни диққат билан кузатади, агар талаба қоғоздаги саволга жавобни билмаса, қўлидаги ручкани стол ўртасига қўяди. Бошқа талаба жавоб беришга киришади ва ҳоказо. Талаба жавоб бера олмай ўз ручкасини стол ўртсига 3 марта қўйса, амалий машғулотнинг назарий қисмини ўзлаштирмаган талаба сифатида савол-жавобларда қатнашмайди, аммо амалиётни бажаришда иштирок этади, машғулотнинг назарий қисмидан балл олиб билмайди. Бу усулда битта талабага 5-6 та савол ёзилган қоғоз берилади ва барча қоғозларга талабалар исм шарифларини ва жавобни ёзадилар. Масалан: “Микроорганизмлар физиологияси. Озиқланиши, нафас олиши, кўпайиши, озиқ муҳитлар классификацияси, таркиби, тайёрлаш усуллари” мавзуси бўйича саволлар: 1. Микроорганизмлар озиқланишига қараб қандай бўлинади? 2. Микроорганизмларнинг кўпайиш усуллари ва даврлари қандай? 3. Озиқ муҳитлар нима? Классификациялари. 4. Озиқ муҳитларни лаборатория шароитида тайёрлаш усуллари. 5. Дифференциал-диагностик озиқ муҳитларни лаборатория шароитида ишлатишдан мақсад нима? 6. Бактерияларнинг гемолитик хусусиятини аниқлашда қандай озиқ муҳитлар ишлатилади? “Д у м а л о қ с т о л” у с у л и Стол устига вазиятли масала (мавзуга оид савол) ёзилган қоғоз ташланади. Ҳар бир талаба ўзининг жавоб вариантини ёзиб бошқа талабага қоғозни узатади. Ҳамма ўз джавобини ёзиб бўлгандан кейин таҳлил қилинади: нотўғри жавоблар ўчирилиб, тўғри жавоблар муҳокама қилинади, талабалар билим даражаси баҳоланади. Бу усул нафақат ёзма, балки оғзаки ҳолда ҳам олиб борилиши мумкин. Ўқитувчи томонидан савол тўлиқ ва аниқ берилиши лозим. Масалан: “Микроорганизмлар экологияси. Тупроқ, сув ва ҳаво микрофлораси, уларни ўрганиш усуллари” мавзуси бўйича саволлар қуйидагича: 1. Ҳавони санитар-бактериологик текшириш усуллари. 2. Қайси микроорганизм сув учун санитар бактериологик кўрсаткич бўлиб ҳисобланади? Нима учун? 3. Сувнинг коли титр ва коли индекси нима? 4. Қайси микроорганизмлар тупроқнинг янги ва эски ифлосланганлик даражасини кўрсатувчилар ҳисобланади? Нима учун? Вазиятли масала: Бактериологик лабораторияга санитар-бактериологик текшириш учун тупроқ намуналари олиб келинди. Хулоса бериш учун қандай кўрсаткичларни аниқлаш керак? “Г а л е р е я б ў й л а б с а ё ҳ а т” у с у л и Гуруҳ талабаларии кичик 2-4 гуруҳларга бўлинади ва ҳар бир кичик гуруҳларга биттадан муаммоли (вазиятли масала) савол ёзилган қоғоз берилади. Ўқитувчи амалий машғулотларда рангли қоғозлардан фойдаланади. Ҳар бир кичик гуруҳ 10 дақиқа давомида ўзларининг фикрларини ёзиб, бошқа гуруҳдаги жавоб варақалари билан алмашадилар. Кейинги гуруҳ олдинги гуруҳнинг жавобини баҳолаб, агар жавоб тўлиқ бўлмаса, ўзининг вариантини таклиф этадилар. Мавзу бўйича саволлар: “Одам танаси нормал микрофлораси ва уларни ўрганиш усуллари” мавзусидан вазиятли масала: 1. Тиш карачидан микроскопик текширувда трепонемалар, стафилококклар топилди, бу оғиз бўшлиғида патологик жараён борлигини билдирадими? 2. Қўлдан олинган ювинди бактериологик текширилганда Кандида авлодига мансуб замбуруғлар топилди. Бу нимани билдиради? Талабалар ўз жавобларини берганларидан кейин тенгдошлари жавобларига қўшимча киритганларидан кейин улар биргаликда таҳлил қилинади ва энг тўғри жавоблар танлаб олиниб, баҳоланади. Download 53.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling