Мавзу. Миллий ИҚтисодиётнинг нисбатлари, мувозанати ва циклли ривожланиш тавсифи


Download 163.56 Kb.
bet3/14
Sana05.05.2023
Hajmi163.56 Kb.
#1429839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Мавзу. Миллий И тисодиётнинг нисбатлари, мувозанати ва циклли ри

5. Давлатлараро мутаносибликлар. Бу мутаносибликни икки ҳолат тақозо қилади. Биринчидан, дунёнинг кўпчилик мамлакатлари халқаро меҳнат тақсимоти орқали бир-бири билан боғланган, иккинчидан, шу боғлиқлик орқали миллий ишлаб чиқаришнинг бир қисми чет элликлар томонидан харид қилинади ёки миллий ишлаб чиқарувчилар ўз истеъмолининг бир қисмини четдан келтирилган маҳсулотлар ҳисобига қондиради. Бу боғлиқлик қанчалик катта бўлса, соф экспорт ҳажми орқали макроиқтисодий мувозанатликка шунчалик кучли таъсир кўрсатади.
Қараб чиқилган мутаносибликларга эришиш орқали миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ривожини таъминлаб боришдан қуйидагилар кўзда тутилади:

    • мамлакатда мавжуд бўлган иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда жамиятнинг эҳтиёжларини тўлароқ қондириб бориш;

    • тўла бандлиликка эришиш, яъни меҳнат қилишга лаёқатли бўлган ва ишлашни хоҳлаганларни тўлиқ ва самарали иш билан таъминлаш;

    • нарх-навонинг нисбий барқарорлигига эришиш ва уни инфляция таъсиридан холи қилиш;

    • иқтисодиётнинг бир маромда ўсиб боришини етарли даражада инвестиция билан таъминлаш ва муомаладаги пул массасига боғлаб бориш;

    • экспорт ва импортни мувофиқлаштириш асосида ташқи савдо балансининг фаоллигига эришиш.

Бу мақсадлар фақатгина уларга интилиш бўлиб, бунга эришиш муқаррар эканлигини билдирмайди. Чунки мутлоқ мувозанатга эришиш мумкин эмас, у бузилиб ва қайтадан тикланиб туриши орқали иқтисодий ўсиш нотекис боради.
2008 йилда, Президентимизнинг таъкидлашича, «Макроиқтисодий барқарорлик, ишлаб чиқаришнинг изчил ва мутаносиб ўсиш суръатларини таъминлаш, жалб этилаётган инвестицияларни кўпайтириш ҳисобидан таркибий ўзгаришларни қатъий давом эттириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш – биз учун бош вазифа бўлиб қолади»1.
2. Иқтисодий мувозанат, уни таъминлаш шарт-
шароитлари ва аниқлаш усуллари

Иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун унинг турли томонлари ўртасида маълум мувозанат бўлишини тақозо қилади.

Download 163.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling