Мавзу: Минтақавий иқтисодиёт фанига кириш Минтақавий иқтисодиёт


Download 86.18 Kb.
bet4/6
Sana25.08.2023
Hajmi86.18 Kb.
#1670307
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. Мавзу Мин.иқт. презентация

«Минтақавий иқтисодиёт иқтисодиёт фанининг тармоғи сифатида мамлакатнинг минтақавий тизимида ва ҳар бир минтақада ишлаб чиқариш кучларининг шаклланиши ва ривожланишини, ижтимоий тараққиётни белгилаб берадиган иқтисодий ва ижтимоий омиллар ва ҳодисалар мажмуасини ўрганади».

Некрасов Н.Н. региональная экономика. Теория, проблемы, методы. 2-е изд.-М.: Экономика, 1978. С.19.

Минтақавий иқтисодиёт фани

В.И Бутов, В.Г. Игнатов ва Н.П. Кетоваларнинг фикрича:

«Мамлакат ишлаб чиқариш кучларининг жойлашишини ва минтақавий ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий тенденцияларини, иқтисодиёт тармоқларининг жойлашишини, минтақаларнинг муҳим табиий-иқтисодий, демографик ва экологик хусусиятларини, шунингдек минтақалараро, ички минтақавий ва давлатлараро иқтисодий алоқаларни ўрганиш минтақавий иқтисодиётнинг соҳаси ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, минтақавий иқтисодиёт тадқиқотларининг муҳим таркибий мавзуси – ижтимоий такрор ишлаб чиқаришни макон жиҳатини ўрганиш».

Бутов В.И., Игнатов В.Г., Кетова Н.П. Основы рыночной экономики. Москва. Ростов на-Дону. Издательский центр «МарТ». 2000. С. 7-8

Минтақавий иқтисодиёт фани

В.Н.Видяпин ва М.В.Степанов таҳрири остида нашр этилган «Минтақавий иқтисодиёт» китобида:

«Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва районлар ривожланишининг хусусиятлари ва қонуниятлари, минтақавий ривожланиш ва жойлаштириш омиллари минтақавий иқтисодиётни ўрганиш предмети» сифатида таърифланган. «У иқтисодий география фани билан яқиндан алоқадор, бироқ ундан фарқли ўлароқ тадқиқот йўналишлари асосан амалий натижаларга қаратилган. Минтақавий иқтисодиёт географияга яқинлигига қарамай, иқтисодиётнинг таркибий қисмидир», деб таъриф берилган.

Региональная экономика. -М.: ИНФРА-М, 2002. С. 7.

Минтақавий иқтисодиёт фани

А.С.Солиев:

Унинг фикрига кўра: ”Минтақавий иқтисодиёт ва иқтисодий география бир-бирига ўхшаш ва яқин; иккиси учун ҳам ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш умумий тадқиқот объекти ҳисобланади. Икки фан ўртасида тафовутдан кўра ўхшашликлар кўп. Агар минтақавий иқтисодиёт иқтисодиётдаги географик йўналиш бўлса, иқтисодий география бўлса географиядаги иқтисодий йўналишдир. Минтақавий иқтисодиёт иқтисодий география билан биргаликда ҳудудлар хўжаликларини ўрганувчи фанлар таркибига киради”.


Download 86.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling