Мавзу: Минтақавий иқтисодиёт фанига кириш Минтақавий иқтисодиёт


Солиев А.С. ва бошқалар. Минтақавий иқтисодиёт. Тошкент: Университет, 2003. 6-7 бет


Download 86.18 Kb.
bet5/6
Sana25.08.2023
Hajmi86.18 Kb.
#1670307
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. Мавзу Мин.иқт. презентация

Солиев А.С. ва бошқалар. Минтақавий иқтисодиёт. Тошкент: Университет, 2003. 6-7 бет

Минтақавий иқтисодиёт фани

А. Содиқов:

«Минтақа» ўзида яхлит ижтимоий-иқтисодий тизимларни акс эттирадиган, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан хўжалик ихтисослашуви ва иқтисодиётнинг ривожланиш даражалари билан ажралиб турадиган ҳудудий бирлик бўлиб, уни белгилашнинг асосий мезонларидан бири – ўз ҳокимият ва бошқарув органлари мавжудлигидир.

Минтақанинг асосий белгилари – бу иқтисодиётнинг яхлитлиги, ягона хўжалик тизимининг мавжудлиги, саноат ва қишлоқ хўжалигининг муайян тармоқларига ихтисослашуви кабиларда намоён бўлади.

Минтақавий иқтисодиётнинг тамойиллари

Мослашувчанлик тамойили.

Минтақавий иқтисодиёт бошқа минтақалардан фарқ қилувчи ўзига хос маҳаллий хусусиятларни тўғри ҳисобга олиши ва табиий-иқлим шароитига мослаша билиши керак. Афсуски, айрим ҳолларда марказ томонидан ҳудудий хусусиятлар етарли даражада ҳисобга олинмасдан ишлаб чиқилган иқтисодий модель ёмон ишлайди, чунки у мослашувчанлик тамойилига етарли даражада риоя этилмаган бўлади.

Минтақавий иқтисодиёт фани


Келишувчанлик тамойили:
Минтақавий иқтисодиёт аввало маҳаллий эҳтиёжларни қондиришга, минтақа манфаатини ҳимоя этишга йўналтирилган бўлади. Бундай шароитда кўпинча миллий ва минтақавий манфаатлар ўртасида муайян қарама-қаршиликлар келиб чиқиши мумкин. Бундай шароитда минтақавий иқтисодиёт ҳар икки томонни қаноатлантирадиган қарорларни топа билиши ва мавжуд шароитга тез мослаша олиши лозим. Шу билан бирга, демократия тамойилларига қатъий амал қилиниши зарур.

Минтақавий иқтисодиёт фани

Ҳар қандай иқтисодиёт, шу жумладан, минтақавий иқтисодиёт ҳам самарадорликка ҳаракат қилиши лозим. Кўпинча объектив сабабларга кўра у ёки бу минтақа дотацион ҳолатга тушиб қолади. Лекин минтақавий иқтисодиётнинг молиявий механизми дотация миқдорини камайтириш имкониятларини топишга ва ҳудуднинг ўзини-ўзини молиявий ресурслар билан таъминлашга йўналтирилиши лозим. Бунда минтақаларга имкон қадар кўпроқ эркинлик берилиши зарур. Чунки маҳаллий кадрлар ўзларининг хусусиятларини яхши биладилар ва шундан келиб чиқиб, хўжалик юритишнинг самарали йўлларини топишлари мумкин. Бунда “маҳаллийчиликка” йўл қўйилиши керак эмас.


Download 86.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling