Мавзу: Молия хукукига кириш


Download 144.33 Kb.
bet10/14
Sana11.03.2023
Hajmi144.33 Kb.
#1260242
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Молиявий саводхонлик

Қонунийлик принципи. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти куриш йўлидан борар экан, қонунийлик принципига амал қилиш катта аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан республика ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар Конституция ва қонунларга амал қилишлари, бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг манфаатларига путур етказмасликлари лозим. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари молиявий фаолиятининг мустақиллиги принципи. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз фаолиятларини, қонунчиликка риоя қилган ҳолда, мустақил равишда олиб боради, яъни маҳаллий бюджетни мустақил қабул қилади ва ижро этади, бюджетдан ташқари жамғармаларни мустақил ташкил этади ва ундан фойдаланади, маҳаллий солиқ ва йиғимларни мустақил белгилайди.

Молиявий фаолиятнинг ижтимоий йўналтирилганлиги принципи. Молиявий фаолиятнинг ижтимоий йўналтирилганлиги республикани ижтимоий давлат сифатида характерлайди, унинг сиёсати эса инсоннинг эркин ривожланишини ва ҳаёт кечиришини таъминловчи шарт-шароитларни яратиб беришга қаратилгандир.


Молиявий фаолият соҳасида функцияларнинг тақсимланиши принципи. Давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципига асосланган ҳолда молиявий фаолият соҳасидаги функциялар вакиллик ва ижро этувчи органлари ўртасида тақсимланган. Масалан, олий вакиллик органи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетга доир, молия, кредит соҳасига тегишли қонунларни қабул қилади, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни жорий этади. Ижро этувчи органлар эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида бюджет лойиҳасини ишлаб чиқади, унинг ижро этилишини ҳамда ягона молия кредит ва пул сиёсатининг олиб борилишини таъминлайди.
Давлат молиявий фаолиятида фуқароларнинг иштироки принципи. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу конституциявий норма давлат молиявий фаолиятига ҳам тааллуқлидир. Масалан, давлат бюджетининг даромадлар қисмини шакллантиришда фуқаролар солиқ тўловчилар сифатида ёки молия соҳасидаги қонунларни, молиявий актларни қабул қилишда иштирок этишлари мумкин.

Download 144.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling