Мавзу: молиявий натижалар ва рентабеллик таҳлили


Download 1.06 Mb.
bet12/12
Sana05.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1273466
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
MT 9 mavzu МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ВА РЕНТАБЕЛЛИК ТАҲЛИЛИ

Биз таҳлил қилаётган корхонада ҳисобот йилида мол-мулк рентабеллиги ўтган йилга нисбатан 11,48 фоизга ўсган. Бунга асосан иккита омил, яъни, соф фойда миқдорининг ўзгариши ҳамда мол-мулк қийматининг ўзгариши таъсир этган. Маълумотлардан кўринадики, соф фойданинг ҳисобот даврида кўпайганлиги ҳисобига мол-мулк рентабеллигини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ўсишига, мол-мулк қийматининг жорий даврда ўсиши эса рентабелликнинг 3,52 фоизга пасайишига олиб келган. Бундай натижалар одатда корхона учун ижобий ҳолат сифатида баҳоланади. Шунга қарамасдан, корхона маъмурияти рентабелликни янада ошириш чораларини ва мавжуд имкониятларни излаб топиши лозим.

  • Биз таҳлил қилаётган корхонада ҳисобот йилида мол-мулк рентабеллиги ўтган йилга нисбатан 11,48 фоизга ўсган. Бунга асосан иккита омил, яъни, соф фойда миқдорининг ўзгариши ҳамда мол-мулк қийматининг ўзгариши таъсир этган. Маълумотлардан кўринадики, соф фойданинг ҳисобот даврида кўпайганлиги ҳисобига мол-мулк рентабеллигини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга ўсишига, мол-мулк қийматининг жорий даврда ўсиши эса рентабелликнинг 3,52 фоизга пасайишига олиб келган. Бундай натижалар одатда корхона учун ижобий ҳолат сифатида баҳоланади. Шунга қарамасдан, корхона маъмурияти рентабелликни янада ошириш чораларини ва мавжуд имкониятларни излаб топиши лозим.

Фойда ва рентабелликни ошириш имкониятларини аниқлаш

  • Фойда ва рентабеллик доимо қатор омиллар ҳисобига ўзгариб боради. Шу сабабли ҳам, фойда ва рентабелликни ўстириш имкониятларини ўрганишда биринчи навбатда унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларга аҳамият қаратилади.

Фойда ва рентабеллик ўзгаришига таъсир этувчи ички омилларга қуйидагилар киради:

  • инновацион активларда маҳсулотларнинг янги таркибини яратиш ва уларга харажатларни иқтисод қилишнинг технологик янгиликларини қўллаш;
  • тадбиркорлик лаёқатининг устунлиги;
  • товарларнинг бозорийлигини таъминлашнинг муҳим омили бўлган маҳсулот сифатини бошқариш;
  • янги техника ва технологияларни қўллаш орқали энергия тежамкорлиги, моддий харажатлар янги турларидан фойдаланиш, уларнинг сарф меъёрларини камайтириш;
  • товар, иш ва хизматларнинг рақобатдошлигини ошириш;
  • янги бозорларни ўзлаштириш;
  • маҳсулотнинг харажат сиғимини камайтириш;
  • асосий ва айланма капиталдан имкон қадар самарали фойдаланиш;
  • бошқарув ҳисоби, ички аудитга муҳим аҳамият қаратиш;
  • самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш ва ҳ.к.лар киради.

Ташқи омиллар қаторига:

  • мамлакатда пул-кредит сиёсати;
  • бюджет -солиқ сиёсати;
  • бож тўловлари ва йиғимлари таърифлари;
  • товар бозорлари канюктураси;
  • инфляция даражаси;
  • ишлаб чиқариш ресурслари (ёқилғи, электр энергия, хом ашё ва материаллар) баҳосининг ўзгариши ва бошқа омиллар киради.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling