МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ВА РЕНТАБЕЛЛИК ТАҲЛИЛИ - МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ВА РЕНТАБЕЛЛИК ТАҲЛИЛИ
Маъруза режаси: - Молиявий натижалар, фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифалари.
- Умумий молиявий натижалар, уларнинг таркиби, тузилиши ва кўрсаткичларнинг бир-бири билан боғлиқлиги.
- Молиявий натижа, фойда ва рентабеллик кўрсаткичларини баҳолаш ва таҳлил қилиш йўллари.
- Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва асосий бўлмаган фаолиятидан олинган даромадлари таҳлили.
- Маржинал фойда таҳлили.
- Маҳсулот сотишдан кўрилган ялпи фойда ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили.
- Молиявий натижалар таркибига кирувчи харажатларнинг турлари ва уларнинг тавсифи.
- Харажатларни баҳолаш ва таҳлил қилиш йўллари. Харажатлар ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар ва уларни ҳисоблаш йўллари.
- Асосий ва умумхўжалик фаолияти фойдаси (зарари), уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари.
- Фавқулодда фойда ва зарарлар таҳлили.
- Солиқ тўлангунга қадар фойда таҳлили.
- Бюджетга тўловлар ва ажратмаларнинг таҳлили.
- Солиқ тўловлари динамикаси, уларнинг натижавий кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлили.
- Корхоналарда солиқ юкини ҳисоблаш йўллари.
- Соф фойда ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили.
- Рентабеллик кўрсаткичлари ва уларга таъсир этувчи омиллар таҳлили.
- Фойда ва рентабелликни ошириш имкониятларини аниқлаш.
Таҳлилнинг мақсади - молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини, уларнинг «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да ифодаланишини, ҳар бир кўрсаткичнинг аниқланиш йўлларини, молиявий натижаларнинг умумлашган кўрсаткичлари таҳлилини ёритишдан иборат.
Таҳлилнинг вазифалари: - молиявий натижаларни ифодаловчи барча кўрсаткичларнинг тўғри аниқланганлигини текшириш;
- молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларнинг ҳисобот давридаги ўзгаришига баҳо бериш;
- молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларнинг ҳар бирига таъсир қилувчи омилларни белгилаш ва уларни таъсирини баҳолаш;
- молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларнинг бир-бирига боғлиқлигини, алоқадорлигини, уларни соф фойда ўзгаришига таъсирини баҳолаш;
- молиявий натижавийлик кўрсаткичларини мулкий ҳолат ва самарадорлик билан боғлиқ жиҳатларини баҳолаш;
- рентабеллик кўрсаткичларига баҳо бериш ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни таҳлил этиш;
- фойда ва рентабелликни оширишнинг ички имкониятларини ахтариб топиш ва чора-тадбирларини белгилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |