Соф фойда ва унинг ўзгаришини омилли таҳлили - Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир хўжалик субъекти ўз фаолияти натижасида соф фойдага эришишни кўзлайди. Шу сабабли ҳам соф фойда миқдорини ўрганиш ва унга таъсир этувчи омилларга баҳо бериш корхона самарадорлигини оширишга олиб келади. Корхона ихтиёрида қоладиган ва унинг эркин тасарруфидаги фойда соф фойда дейилади. Ушбу кўрсаткич солиқ тўловига қадар бўлган фойда суммасидан фойда (даромад)дан солиқ ва бошқа солиқлар ва ажратмалар суммасини чегириш асосида аниқланади. Соф фойда таҳлилида унинг ўтган йилларга, шунингдек, корхона бизнес режаси кўрсаткичларига нисбатан ўзгаришлари ўрганилади. Молиявий натижавийликнинг ушбу якуний қатори барча ички ва ташқи ахборотдан фойдаланувчилар эътиборидаги масала ҳисобланади.
Бугунги кунда корхона соф фойдасининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: - Бугунги кунда корхона соф фойдасининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
- маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш ҳажмининг ўзгариши;
- маҳсулот, иш ва хизматлар баҳосининг ўзгариши;
- маҳсулот, иш ва хизматлар ишлаб чиқариш хпаражатларининг ўзгариши;
- давр харажатларининг ўзгариши;
- молиявий фаолиятдан олинадиган фойда ва зарарларнинг ўзгариши;
- фавқулодда фойда ва зарарлар ўзгариши;
- фойдадан олинадиган солиқлар ва солиқли тўловларнинг ўзгариши ва ҳакозолар.
| | | | | | | | | | | | | | | | - «Маҳалла муруввати» масъулияти чекланган жамиятининг
| | | | | | | | - соф фойдаси ва унинг таркибини таҳлили
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Сотишдан тушган ялпи молиявий натижа
| | | | | | | | - Давр харажатлари ва асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан даромадлар ёки харажатлар
| | | | | | | | - Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг молиявий натижаси
| | | | | | | | - Умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижаси
| | | | | | | | - Фавқулодда фойда ёки зарар
| | | | | | | | - Солиқ тўлагунга қадар умумий молиявий натижа
| | | | | | | | - Ҳисобот давридаги соф фойда
| | | | | | | |
Do'stlaringiz bilan baham: |