Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларга қуйидагилар киритилади: - Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларга қуйидагилар киритилади:
- Олинган роялтилар ва сармоя трансферти;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улуш қўшган ҳолда қатнашишдан олинган даромад, акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар ҳамда хўжалик юритувчи субъектга тегишли қимматли қоғозлар бўйича даромадлар;
- Мол-мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар (лизинг тўловини олиш);
- Валюта счётлари, шунингдек, чет эл валюталаридаги операциялар бўйича ижобий курс тафовутлари;
- Сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар;
- Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар.
“Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни и таннархига киритиладиган харажатлар, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ молиявий фаолиятнинг харажатларига қуйидагилар киритилади: - “Маҳсулот (иш ва хизмат)ларни и таннархига киритиладиган харажатлар, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ молиявий фаолиятнинг харажатларига қуйидагилар киритилади:
- Банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган банк ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлардан ташқари), шу жумладан, муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар;
- Мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари;
- Чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар;
- Сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар;
- Ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар;
- Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан, салбий дисконт.
Do'stlaringiz bilan baham: |