Режа: - Режа:
- 1.Молиявий назоратнинг зарурлиги ва иқтисодий мазмуни.
- 2.Молиявий назоратни ташкил этиш элементлари.
- 3.Молиявий назоратни турлари ва шакллари.
- 4.Молиявий назоратни ташкил этиш усуллари.
- 5.Ўзбекистон Республикасида молиявий назоратни амалга оширувчи органлар.
НАЗОРАТ - бу бирор ишнинг, нарсанинг ахволи, кишилар фаолияти устидан кузатиш ҳисобланади. Давлат назорати бошқарув органларининг соҳаларда давлат томонидан белгиланган қоидаларга қуйи органлар, мансабдор шахслар риоя этишини кўриб чиқишдан иборат
МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ - давлат томонидан ташкил этилган, назорат қилиш вазифалари юклатилган давлат органлари томонидан ҳукумат, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятининг самарадорлигини аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар тизими
М.Н.нинг вазифаси - -давлатнинг молия сиёсатини мувоффақиятли амалга оширишга таъсир кўрсатиш;
- -иқтисодиётнинг турли жабҳаларида молия ресусларини шакллантириш ва самарадорли фойдаланишни таъминлаш;
- -корхона, бирлашма, ташкилот ва муассасаларининг тижорат ва нотижорат фаолиятларининг охирги натижаларини аниқлаш, уларга салбий ва ижобий таъсир кўрсатган омилларни ўрганиш;
- -ички резервларни топиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
- -уларнинг молиявий ҳолатига объектив омилларга асосланган ҳолда баҳо бериш кабилар билан ифодаланади.
- Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда молиявий назорат, бир томондан, ўзаро таъсирчан ва иккинчи томондан, мустақил бўлган икки соҳага бўлинади
- нодавлат
- молиявий
- назорати
- жойлаштирилган капиталдаги фойда нормасини ошириш мақсадида давлат фойдасидаги ажратмалар ва бошқа харажатларни минималлаштириш
- Бир вақтнинг ўзида молиявий назоратнинг ҳар икки соҳаси амалдаги қонунларнинг ҳуқуқий доирасида чеклаб қўйилган
- Давлат молиявий назорати давлатнинг молия сиёсатини амалга оширишга ва молиявий барқарорлик учун шароитларни яратишга қаратилган. Бу нарса, энг аввало, барча даражалардаги бюджетлар ва нобюджет фондларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, корхона ва ташкилотлар, банклар ва молиявий корпорацияларнинг молиявий фаолияти устидан назоратни англатади
- Давлат молиявий назорати бу давлатнинг асосий қонунларига таянадиган ва ҳокимият ҳамда бошқарув конкрет органлари иқтисодий-ҳуқуқий ҳаракатининг комплексли ва мақсадга йўналтирилган тизимидир
- Давлат молиявий назоратини ташкил этишда мамлакатнинг Конституцияси ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Унинг ҳуқуқий регламенти давлатнинг типига, унинг социал-сиёсий йўналтирилганлигига, иқтисодий тарққиёт даражасига, мулкчилик шаклларининг нисбатига боғлиқ
- Давлат молиявий назорати ЯИМ тақсимланишининг қиймат пропорцияларини кузатишга қаратилган. Бу назорат давлат молиявий ресурсларини шакллантириш, уларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиб туриши ва улардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ бўлган пул ресурслари ҳаракатининг барча каналларига (тарқатилади) тегишли ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |