Мавзу: Молиявий ва бошқарув
Download 21.59 Kb.
|
Buxgalteriya hisobi - Mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модиявий ҳисоб ҳақида тушунча.
Мавзу: Молиявий ва бошқарув ҳисоби.Режа: Модиявий ҳисоб ҳақида тушунча. Бошқарув ҳисоби ва унинг мазмун моҳияти. Молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисобининг бир-биридан фарқи. Маълумки, бухгалтерия ҳисоби қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни ўлчаш, ишлаш ва топшириш тизими сифатида таърифланади. Бозор иқтисодиётидаги мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби икки турга бўлинади, улардан биринчиси Молиявий ҳисоб ва иккинчиси бошқарув ҳисобидир. Молиявий ҳисобни қисқача таърифлайдиган бўлсак, у давлат ва нодавлат органларнинг ишлаб чиққан ва тавсиф этилган барча қонун ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда юритиладиган бухгалтерия ҳисобининг туридир. Унинг маълумотларидан фақат субъектнинг раҳбарияти томонидан ички мақсадлар учунгина фойдаланилмай, бу маълумотлар субъектдан ташкаридагиларга хам фойдаланиш учун топширилади. Бухгалтерия ҳисоботини олувчилар улардан тўғри фойдаланишлари учун бухгалтерия ҳисобининг амалиётига таъсир этадиган ташкилотлар томонидан бухгалтерия ҳисоби бўйича қўлланмалар тизими ишлаб чиқилди. Бундай қўлланма бозор иқтисодиётидаги мамлакатларда, жумладан А+Ш да умумқабул қилинган бухгалтерия принциплари деб номланади. Бу прнциплар бухгалтер ва ишбилармонлар томонидан улардан фойдаланувчиларнинг талабларини кондириш учун доимо ривожлантирилиб ва узгартирилиб борилади. А+Шнинг бундай миллий ташкилотлари бухгалтерия стандартлари бюроси, Маслахатчи бухгалтерларнинг Америкалик институти, + қимматбахо қоғоз ва биржа муомалалари бўйича комиссияси, Солик бошқармаси ва давлат ташкилотларидаги стандартлар бюросидан иборат. Кейинги йилларда бухгалтерия ҳисобининг принципларини ривожлантириш борасида ҳалқаро ҳамкорлик қилиш анча ривож топа бошлади. Масалан, чет эл матбуотининг маълумотларига кура, Бухгалтерия стандартларининг ҳалқаро кумитаси томонидан 20 дан ортик ҳалқаро стандартлари маъқулланиб улар 6 та тилга таржима қилинган экан. 1997 йилда эса Бухгалтерларнинг ҳалқаро федерацияси яратилиб, унга олтмишдан ортик мамлакатларнинг ихтисосланган бухгалтерлик ташкилотлари киритилган. Бу федерация бухгалтерия ҳисобига доир масалаларни ҳалқаро даражада ҳал қилиш билан шуғулланади. Ундан ташкари А+Ш даги бухгалтерия ҳисобига таъсир килувчи ташкилотларга Бухгалтерларнинг миллий ассоциацияси, Молиявий раҳбарлар институти ва Америка бухгалтерлар ассоциациясини киритиш мумкин. Ўзбекистон Республикасида бундай ташкилотларга ҳозирча Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси, Республикаси статистика агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерлари ва аудиторларининг ассоциясидан иборат. Молиявий ҳисоб молиявий ҳисобот деб номланадиган катор ҳисоботларни тузиб топшириш билан якунланади. Бухгалтерия ҳисобининг умум қабул қилинган принципларига биноан куйидаги учта ҳисобот тузилиши керак: Бухгалтерия баланси. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот. Пул маблагларининг харакати тўғрисидаги ҳисобот. Шу билан бирга ушбу молиявий ҳисобот куйидаги ахборотлар билан таъминланиши лозим: Мавжуд ва булгуси кредиторларга унумли капитал куйилмалар қилиш ва кредитларни бериш хакида қарорлар қабул қилиш учун хизмат киладиган. Хужалик-иктисодий фаолиятни тушунадиган ва ахборотни окилона урганишга харакат киладиган шахсларга тушунарли булиш. Субъектнинг иктисодий ресурслари, уларга куйилган талаблар ва шу ресурслар хамда уларга куйиладиган талабларни узгартирадиган хужалик муомалалари хамда ходисаларнинг таъсири хакида. Субъектнинг тегишли давр мобайнидаги фаолиятининг молиявий натижалари хакида. Ахборотдан фойдаланувчиларга дивидендлар, фоизлар бўйича пул маблагларининг келиб тушиши мулжалланган суммаларини бахолаш ва вактлар ичида таксимлаш ва шунингдек реализациядан ёки карзларни узиш ёки кимматбахо қоғозлардан олинган даромадларни бахолаш имконини берадиган. Бу келтирилган вазифалардан биринчи ва иккинчиси молиявий ҳисобот хакидаги ахборот олдига куйилади, бунда ҳисобот тушуна биладиган укувчига тайёрланади. Учинчи вазифа бухгалтерия балансига, туртинчиси фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга ва бешинчиси мавжуд пул маблагларининг харакати тўғрисидаги ҳисоботга тегишлидир. Уларнинг хаммаси биргаликда молиявий ҳисоботни ташкил килади ва утган давр тўғрисидаги ахборот ҳисобланиб, улар фойдаланувчиларга хужалик субъектнинг келажакдаги молиявий ахволи, маблагларнинг харакатига тегишли бўлган истикболини белгилаш ва қарорлар қабул қилишга ёрдам бериш учун топширилади. Гарчи юз йиллар давомида бухгалтерия ҳисоби биринчи навбатда давлатнинг манфаати учун хизмат килган. Масалан, солик йигиш фаолияти билан боглик бўлган булса хам, саноат революциясининг натижасида унинг олдига янги талаблар куйилган. Чунки тобора йириклашиб бораётган корхоналар узларини молиялаш ва фаолиятларни бошкарадиган одамларнинг сонини ошириш учун маблаглар зарур бўлган. Шундай килиб, икки гурух юзага келган, улардан бири - маблаг куювчилар, иккинчиси эса бошқарувчилар. Биринчиси иккинчисидан субъектнинг ихтиёрига берилган маблагларнинг сакланиши ва фойдаланиши хакида ҳисобот талаб килган. Шу билан бирга бошқарувчи (менеджер)лар томонидан талаб килинаётган ахборот субъектнинг мулкларини бошкариш учун хам фойдали эканлигини англаганлар. Шундай килиб бошқарув ҳисоби хам ривожлана бошлаган. бошқарув ҳисоби ахборот турларидан биридир. У субъект доирасидаги жарён ҳисобланиб, субъектнинг ходимлари томонидан режалаштириш, узини бошкариш ва субъектнинг фаолиятини назорат қилиш учун фойдаланиладиган ахборот билан таъминлайди. Бу жараён бошқарув ходимларига уз функцияларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни топиш, ўлчаш, йигиш, тахлил қилиш, тайёрлаш, тушунтириб (изох) бериш, топшириш ва қабул қилишларни уз ичига олади. Маълумки, ташкилотнинг кундалик фаолияти натижасида турли туман ва хар куни содир бўлган вокеалар бўйича тезкор ахборот юзага келади. Бу ахборот молиявий ва бошқарув ҳисобида акс эттириладиган якуний ахборот учун хом- ашёдир. Умуман олганда, менеджер учун хар кандай ахборот хам, у ҳисоб обеъктими ёки йукми?, бахолаш мумкинми ёки йукми?, ундан катъий назар, у жуда мухимдир. Масалан, буюртмачи компания махсулотининг сифатидан норози ва у бошка мол етказиб берувчини кидиришга тайёр эканлиги тўғрисидаги хабарни олди, гарчи у ҳисоб объекти булмаса хам ва уни микдорий жихатдан бахолаб булмаса хам, бундай ахборот узича жуда мухимдир. Юкорида таъкидлангандек, акцияларнинг эгалари, кредиторлар ва субъектлардан ташкаридаги бошка манфаатдор шахслар учун аталган бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ва пул активларининг харакати тўғрисидаги ҳисобот, молиявий хужжатлари сифатида ташкилотнинг уз менежерлари учун хам жуда фойдалидир. Лекин бошқарув ходимлари учун бухгалтерия хужжатларидаги ахборотларга караганда янада купрок мукаммаллаштирилган ахборот керак булади. Шунинг учун тезкор ахборот бошқарув ҳисобини дастлабки маълумотлар билан таъминлайди. Лекин тезкор ахборотнинг купчилик кисми менеджерни бевосита кизиктирмаслиги мумкин. Масалан, агар ишлар яхши кетаётган булса, менежерни палончи мухандиснинг утган ойнинг ярмида ишлаб топган маоши канча бўлганлиги ёки субъектнинг счётига утган куни канча пул келиб тушиши тўғрисида маълумот кизиктирмайди. Албатта бу ходисалар тегишли хужжатлар билан расмийлаштирилиши шарт ва бу хужжатлар бошқарув тизимининг дастлабки погонаси томонидан фойдаланилиш мумкин. Менежер эса дастлабки ҳисоб хужжатларидан олинган якуний ахборотдан фойдаланса хам булаверади. Бошкача килиб айтганда, бошқарув ҳисобида фойдаланиладиган ахборот якуний ахборотдир. Маълумки, бухгалтерлар хар хил мулкчилик шаклидаги субъектларда ёлланиб ишлайдилар. Уларнинг субъектнинг фаолияти тўғрисидаги билимлар канчалик кенг, хар тамонлама ва чукур булса, бошқарув ҳисоби сохасидаги бухгалтернинг бошқарув қарорларига таъсири хам шунча катта булади. Кейинги пайтларда ривожланган мамлакатлардаги рахбар ходимларнинг аксарияти бухгалтерлик ёки молиявий билимга эга булишга интилганлар. бошқарув ҳисоби бухгалтерларининг асосий вазифалари бошқарув ходимларини тўғри бўлган бошқарув қарорларини чикариш учун зарур бўлган ахборот билан таъминлашдан иборат. Фирма фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва угирликнинг олдини олиш максадида бухгалтерияда ички назорат тзимини яратишлари керак булади. Улар фойда режаларини тузиш, сметалар тузиш ва маблагларнинг харакатлари устидан назорат қилишда фаол катнашадилар. Улар шунингдек хужжатларни тўғри юритиш ва хужжатлардан фойдаланишни кузатиш, тегишли молиявий ҳисоботларни тайёрлаш субъект томонидан соликлар тизимига доир қонунчилик ва давлат томонидан урнатилган тратиб ва коидаларга риоя қилишини назорат киладилар. Улар компьютерлаштирилган тизимлардаги энг янги хамда ҳисобда компъютерлардан фойдаланиш борасида эришилган янгиликлар билан таниш булишлари лозим. Download 21.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling