Мавзу: нуткнинг грамматик курилишини шакллантириш


Bolaning xatosini to‘g‘rilash yoki hikoyaning esdan chiqargan joyini aytib turish yetarlicha baland ovozda, samimiy bo‘lishi kerak


Download 1.13 Mb.
bet6/7
Sana30.04.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1415699
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу.

Bolaning xatosini to‘g‘rilash yoki hikoyaning esdan chiqargan joyini aytib turish yetarlicha baland ovozda, samimiy bo‘lishi kerak.  
8. Baholash usuli.
Bu usuldan mashg‘ulot davomida foydalaniladi.
Mashg‘ulot oxirida berilgan baho o‘z mohiyati bilan foydasizdir, bundan tashqari, barcha tinglangan hikoyalarning sifati qanday bo‘lganligini bola esda saqlashda qiynaladi, mashg‘ulotning oxirida ular toqatsizlanadilar va buning natijasida tarbiyachining ko‘rsatmalarini idrok eta olmaydilar.
Tarbiyachi hikoya qilib bergan bolaning hikoyasini shunday baholaydi: „Yasha, barakalla.
HIKOYA QILISH TEXNIKASI
2. Қайта ҳикояни такрорлаш
3. Сўз ва жумлаларни айтиб туриш
4. Саволлар бериш
5. Рағбатлантириш
6. Қисмлар бўйича қайта ҳикоя қилиш.
1. Тарбиячининг бола . билан бирга ҳикоя қилиши
7. Ролларга бўлиб қайта ҳикоя қилиш
8. Ўйин усули (драмалаштирилган ўйин).
1. Тарбиячининг бола билан бирга қайта ҳикоя қилиши
Тарбиячи бу усулдан қайта ҳикоя қилишга ўргатишнинг дастлабки босқичида, айниқса, ҳикоя қилиб бера олмайдиган болалар билан ишлашда кенг фойдаланиши керак.
Қайта ҳикоя қилиш жараёнида тарбиячи болаларга имо-ишора, кўз қараши билан далда бериши мумкин, машғулотнинг охирида эса, албатта, болани мақташ лозим.
2. Қайта ҳикояни такрорлаш
Бу усулдан кўпроқ ўрта ва катта гуруҳларда фойдаланилади. Бу бола учун анча мураккаб бўлган усулдир, чунки у тарбиячининг ҳикоясига алоҳида луқма ташлаш (гап қистириш) билан бирга, тўлиқ жумлаларни ҳам такрорлашига тўғри келади.
3. Сўз ва жумлаларни айтиб туриш.
Бу усул қайта ҳикоя қилишнинг равонлигини, изчиллигини таъминлайди, узоқ пауза қилишга йўл қўймайди. Бу усулдан кўпроқ бола асар матнининг айрим жойларини эсдан чиқарганда фойдаланилади.
4. Саволлар бериш
Бу усул кенг тарқалган бўлиб, у муқаддима (кириш) суҳбатида ва машғулот жараёнида қўлланилади.
Саволлар бериш - ҳикоя қилолмайдиган болаларга қайта ҳикоя қилишни бошлагунга қадар ёрдамчи саволлар бериш мумкин, бу ҳикояни бошлашга ёрдам беради.
5. Рағбатлантириш.
Қайта ҳикоя қилиш жараёнида тарбиячи болани жилмайиш, бошини қимирлатиш (тасдиқлаш), қисқа сўз айтиш (,,Яша“, ,,Баракалла“) билан рағбатлантиради.
Қайта ҳикоя қилиб бергандан сўнг болани мақтайди. Бунда қайта ҳикоя қилишнинг бирор ижобий сифатини таъкидлаб ўтади.
6. Қисмлар бўйича қайта ҳикоя қилиш.
Қайта ҳикоя қилиш учун болаларга мазмуни таниш бўлган асар танланади. Қисмлар бўйича қайта ҳикоя қилиш усулидан фойдаланиб, машғулотни ташкил этиш жараёни болалардан кун давомида сўраш имконини яратиб беради.
7. Ролларга бўлиб қайта ҳикоя қилиш.
Бу усул нутқнинг маънодорлигини (ифодалилигини) шакллантиришга ёрдам беради. Ролларда иштирок этувчи шахслар характерининг изоҳланиши, болалар нутқининг ойдинлашишига, диққатининг фаоллашишига катта таъсир этади. Ролларга бўлиб қайта ҳикоя қилиш ўрта гуруҳдан бошлаб қўлланилади. Бу усулдан машғулотнинг охирида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
8. Ўйин усули (драмалаштирилган ўйин).
Бу усулда болалар имо-ишорадан, ҳайвонларнинг овозларига тақлид қилишдан ва бошқалардан кенг фойдаланадилар.
Дастлаб ролни ижро этиш учун нутқи бўш ривожланган болалар чиқарилади. Драма­лаштирилган ўйин 5 дақиқа давом этади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling