Ушбу типдаги бассейнларни қуриш 3 босқичда амалга оширилади: Қурилишнинг биринчи босқичи лойиҳалаш ҳисобланади; Кейин ҳовузни тайёрлаш амалга оширилади - уни барпо этиш жараёнида бетон қуйиш узлуксиз амалга оширилишини назорат қилиш муҳим, бўлмаса ундан фойдаланиш бошлангандан кейин тезда ёрила бошлайди; Ишлар тугагандан сўнг пардозлаш бошланади. Муҳими, бундай бассейнни қуриш бўйича ишларни фақатгина ўз ишини устаси бўлганларга ишониш мумкин. Уларни бизнинг Тўпламнинг бўлимларида топишингиз мумкин. - Интенсив технологиялар асосида, жумладан, қафас мосламаларида, ёпиқ айланма сув тизимида, оқар сув бассейнларида, суғориш тармоқлари ва дарё бўйларида балиқ етиштиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқаришга кенг кўламда татбиқ этиш.
- Замонавий балиқчилик тармоғида иккита асосий йўналишдан: табиий сув хавза ва кўл ва табиий сув омборлари балиқчилигидан иборат.
- Табиий сув хавзаларининг асосий вазифаси ва уларни табиий урчитиш ҳамда балиқ маҳсулотини ошириш, қимматли балиқларни сунъий равишда кўпайтириб, табиий сув хавзаларида ўстиришдан иборатдир. Шу билан бир қаторда балиқчилик саноатини табиий сув хавзаларида иқлимлаштириш ҳамда озиқлантириш, балиқлар галасини яхшилаш катта аҳамиятга эга.
- Махсус лойиҳа асосида туширилган балиқчилик хўжаликларида балиқ маҳсулотини жадал ишлаб чиқариш кўрсаткичини ҳар қандай шароитда бошқариш ҳамда хўжаликларда гидрокимёвий гидрологик ва бошқа оптимал шароитларни муваффақиятли тарзда олиб бориш мумкин. Балиқларни сунъий озиқлантириш ва ҳовузларни ўғитлаш ҳамда техникавий гидромелиоратив ва бошқа тадбирлар таъсири остида ҳовузларни ҳолатини яхшилашда мутахассис балиқшунос таъсири натижасида 1 га кўл ва табиий сув омборлари майдонида балиқлар маҳсулотини бир неча баробар табиий шароитда етиштиришга нисбатан юқори кўрсаткичга эришилади.
- Мазкур ишларнинг давоми сифатида 2018 йилнинг 3 февралида Республикамизда балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган “2018 йилда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3505-сонли Президент Қарори қабул қилинди.
- Ушбу қарорга кўра балиқчилик тармоғини ривожлантиришда бешта устувор вазифалар белгилаб берилди:
- Биринчи, балиқчилик соҳасини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш, инкубацион цехлар, репродукторлар барпо этиш ҳамда мавжуд сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва кенгайтириш:
- Иккинчи, соҳага инновацион интенсив технологияларни, шунингдек қафас (садок) мосламаларини ўрнатиш, ёпиқ сув айланма тизим (УЗВ)ли сунъий сув ҳавзалар ташкил этиш ва шоли майдонларида балиқ етиштиришни ривожлантириш орқали балиқ етиштириш хажмини ошириш;
- Учинчи, балиқларни сифатли ем махсулотлари билан озиқлантириш мақсадида янги ем ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш;
- Тўртинчи, балиқ етиштиришни ривожлантириш, балиқни қайта ишлаш ва қадоқлаш технологияларини жорий этиш ҳамда тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш;
- Бешинчи, балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида балиқчилик хўжаликларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун айланма маблағлар билан таъминлаш, банк кредитлари, хорижий инвестициялар ва бошқа қонунда таъқиқланмаган манбаалар ҳисобидан молиялаштириб бориш.
- Балиқчилик хўжаликлари томонидан амалда қўлланиладиган ишлаб чиқариш технологиялари самараси паст бўлиб, кўп миқдорда ер, сув ва озуқа ресурсларини талаб этади. Ер ва сув ресурслари чегараланганлиги сабабли мавжуд ресусрлардан самарали фойдаланган ҳолда балиқ ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш зарур. Шу боисдан балиқ ишлаб чиқаришда замонавий интенсив технологияларни қўллаш зарурати юзага келмоқда.
- Балиқчилик тармоғига интенсив технологияларни жорий этилишида инвестицияларни жалб қилиш муҳим аҳамият касб этади. Республикамиз Ҳукумати томонидан ҳорижий ва маҳаллий инвесторларга балиқчилик соҳасига инвестиция киритиш учун қулай муҳит яратиб берилган.
- Балиқчиликда ер, сув, иқлим ва етиштириладиган балиқ турлари учун алоҳида озуқа ва ўстириш муҳити зарурлиги сабабли тармоққа инвестицияларни жалб қилишда техник-иқтисодий асоснома (ТИА)ларни ишлаб чиқиш муҳим масала ҳисобланади.
- Балиқчиликда ТИА – балиқчилик хўжалигини янгидан қуриш, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини баҳолашни ҳамда ҳисоб-китоблар таҳлилини ўзида мужассамлантиради.
- Балиқчиликда ТИА ишлаб чиқишнинг иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидан фарқловчи жиҳати - қурилиш учун жой танлаш, сув тъминоти ва ҳарорати, балиқ тури ва ишлаб чиқариш йўналиши, ишлаб чиқаришни тўлиқ ёки тўлиқсиз тизимилилиги ҳамда бошқа ўзига хос хусусиятлари (спецификаси)нинг ҳар бири лойиҳанинг иқтисодий самарасини кескин пасайтириб юбориши мумкинлигидадир.
- Табиатда оғир ва чучук сув хавзалари (ороллар, дарёлар, анҳорлар, сойлар, балоқлар ва бошқалар) мавжуддир.
- Кўллар асосан ўзининг ҳажмига қараб ҳар томонлама қирғоқлари табиий берк, оқадиган ва оқмайдиган бўлиб, уларнинг чуқурлик даражаси жойлашиш релъефига боғлиқ бўлади. Европада енг катта бу “Кафт” номли орол бўлиб чуқурлиги 380 м ва 18.2 минг км² майдонга эга, бундан ташқари энг чуқур 1745 м ва 31.5 минг км² майдонга эга Байкал кўли ҳисобланади.
- Табиий кўллар ўзининг биоген моддалирининг таркиби билан 3 та асосий турга бўлинади: 1) олигатроф — яъни кам маҳсулдор; 2) эфтроф — сермаҳсул озиқали; 3) дистроф — эритилган тахир моддали.
- Олиготрофли кўллар одатда чуқур ёз ойларида кучсиз даражада табиий илийди. Асосан совуқсув хавзаси ҳисобланади. Бундай кўлларнинг суви тиниқ, рангсиз, озуқа таркибий моддаси кам, фитопланктонлар суст ривожланади, кислородлик даражаси паст, органик моддаларга бойитилмаган бўлиб, бу ҳовузларда хон балиқ (форель), кўл ласоси, памич ва баъзи бир сиг балиқларини урчитиш мумкин.
- Олиготроф кўлларнинг ўт-ўланлари ўсиб кўпайиб кетиши натижасида эфтроф кўлига айланади.
- Ҳовузлар асосан табиий ва сунъий бўлади.
- Кўл ва табиий сув омборлари балиқчилигини муваффақиятли ривожланиши кўпгина, биринчи навбатда тупроқнинг иқлим шароитига ва табиий экологик хусусиятига боғлиқ. Тупроқнинг қанчалик маҳсулдорлиги юқори бўлса табиий балиқлар маҳсулдорлиги шунчалик юқори бўлади. Серҳосил тупроқларнинг органик бирикмалар ва минерал тузларга (ҳолати сувга тушгач) бой ҳовузларга сув қуйилгач керакли моддалар билан тўйдириб: бактериялар, ҳайвонларнинг организмлари ва ўсимликларни озиқланиши яхшиланади.
- Кўл ва табиий сув омборлари балиқчилигида экологик иқлим шароит сувнинг ва ҳавонинг ҳарорати, унинг бир суткада ва мавсумий ўзгарувчанлиги, қуйқа миқдори, шамол, қуёш нурининг таъсири, куннинг ўзайиши, ўсиш давомийлиги, урчиш даври, озиқланиш фаоллиги, балиқларни ўсиш ва ривожланиши аҳамиятлидир.
- Барча балиқчилик хўжаликларида минтақавий эколого-географик зонаси бўйича балиқлар турларига қараб совуқсув ва илиқсув ҳовузлари мавжуд. Шунинг учун илиқсув хавзаларида урчитиладиган асосий объект бу карпсимонлар ҳамда совуқсув ҳавзаларида урчитиладиган балиқлар сафига хонбалиқ (форель) симонлар деб номланади. Илиқсув балиқчилик хўжаликлари учун кичик анҳорлар, кўллар, дарёлар, сув омборлар баъзи ҳолларда қудуқдаги артезиан сувлари ҳамда сув манбаи ҳисобланади. Совуқсув ҳовузларини сув билан тўлдиришда эса булоқ, сой, водаканалдан чиққан ортиқча тоза сувлар, совуқсувли дарё сувларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |