Мавзу: Қобилият режа: 1


Download 0.92 Mb.
bet2/5
Sana03.04.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1322688
1   2   3   4   5
Bog'liq
8ACF~1

Амалий қобилият практик ақлнинг юксак даражада ривожланганлигини, фаҳм-фаросатнинг кучлилиги, ирода ва етук киришувчанликни ўз ичига олади.
  • Илмий қобилият абстракт, эвристик фикрлашнинг юксак ривожланган бўлишини, оғзаки мантиқий хотирани, қатъият ва сабр-тоқатни талаб қилади.
  • Математик қобилият математик материалларни умумлаштириш, мулоҳаза юритиш жараёнини қисқартириш, математик иш амалларини камайтириш, масалани идрок қилиш билан натижаси ўртасида алоқа ўрнатиш, тўғри ва тескари фикр юритишдаги енгиллик, унумлилик, масала ечишда фикр юритишни эпчиллиги кабилар.
  • Адабий қобилият нафосат ҳисларининг юксак тараққиёти даражаси хотирада ёрқин кўргазмали образларнинг жонлигини, «тил зеҳни», беҳисоб хаёлан руҳиятга қизиқувчанлик, интилувчанлик ва бошқалар.
  • Рус олими И.П.Павлов ўз таълимотида «бадиий», «фикрловчи», «ўрта» типларга ажратилган шахсларнинг ана шу учта типдан биттасига тааллуқли эканлигини тавсифлаб беради. Муаллиф ушбу типологияни яратишда олий нерв фаолиятининг биринчи ва иккинчи сигнал тизимидан иборатлиги тўғрисидаги таълимотга асосланади. Биринчи сигналлар тизими образлар, эмоциялардан ва иккинчи сигналлар тизими эса образлар ҳақида сўзлар орқали сигнал беришдан иборатдир. Иккинчи сигнал тизими И.П.Павлов томонидан «сигналларнинг сигнали» деб номланган эди.
  • И.П.Павлов томонидан ишлаб чиқилган типологияни қуйидагича тушунтириш мумкин:
  • 1) шахс фаолиятида биринчи сигналлар тизимининг сигналлари нисбатан устунлик қилса, бу инсон «бадиий» типга таалуқлидир;
  • 2) мабодо «сигналларнинг сигнали» нисбатан устувор бўлса, бу шахс «фикрловчи» типга мансубдир;
  • 3) агарда ҳар иккала сигналлар аралашиб кетган бўлса (бирортасининг устунлиги сезилмаса) бу инсон “аралаштипга мансуб одамдир;
  • И.П.Павлов типологиясининг ўзига хос томонлари қуйидагиларда намоён бўлади:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling