Mavzu: oddiy amyobaning harakatlanishini o’rganish


MAVZU:ODDIY AMYOBANING OZIQLANISHI VA TA’SIRLANISHINI KUZATISH


Download 70.63 Kb.
bet3/19
Sana24.12.2022
Hajmi70.63 Kb.
#1051214
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ODDIY AMYOBANING HARAKATLANISHINI O’RGANISH.

MAVZU:ODDIY AMYOBANING OZIQLANISHI VA TA’SIRLANISHINI KUZATISH.
Амёбалар:
Бу туркумни вакили протей амёбаси хисобланади. Бу амёбалар кўллар, ховузлар ёки суви тез оқар ховузлар тубида яшайди. Айрим вакиллари тупроқда ва денгиз сувида хаёт кечиради. Бир қанча вакиллари одам ва хайвонларнинг овқат хазм қилиш органларида паразитлик қилиб хаёт кечиради. Чучук сув хавзаларининг чириндига бой тубида анча йирик (0,5мм) келадиган оддий амёба учрайди. Танаси тиниқ цитоплазма дан ташкил топганлиги учун уни оддий кўз билан кўриб бўлмайди.
Амёбаларнинг псевдоподийлари узун ва тўмтоқ учли бўлади. Псевдоподийларни шакли ва сони доимий бўлмайди. Қулай шароитда цитоплазма ни оққан томонида ёлғон оёқ хосил бўлиб туради. Турли хил ташқи омиллар (харорат, ёруғлик, кимёвий моддалар) амёба харакатига тасир кўрсатади.
Амёба танасининг сирти махсус мембрана пардаси билан ўралган бўлиб бу парда остида жуда юпқа парда билан ўралган бўлиб, бу парда остида жуда юпқа пелликула хосил қилган. Цитоплазма нинг мана шу тиниқ қисмини еса ендоплазма деб аталган. Ёлғоноёқлар дастлаб ектоплазмадан хосил бўлиб, кейин бу ўсимта қисмига ендоплазма ”оқиб” ўтади. Демак, ёлғон оёқлар хосил бўлиб турган қисмида ектоплазма ендоплазма билан қўшилиб туриш содир бўлади.
Озиқ ҳазм бўлиши: ёлғоноёқлар билан ўраб олинган озиқ ендоплазмага ўтгач тиниқ суюқлик- пуфакча билан қопланади. Бу пуфакча озиқ хазм қилиш вакуоли бўлиб, узиқни ерийдиган холатга келтиради ва шу усул билан танага тарқатади.
Айириш: Амёба ендоплазмадаги тиниқ пуфакча қисқарувчи вакуоллалар ортиқча сув ва чиқиндиларни чиқариб туришга хизмат қилади.
Амёба цитоплазма сида битта каттагина ядро бўлиб, у йирик амёбада кўринмайди. Ҳамма яланғоч амёбалар мейоз йўли билан кўпаяди. Нормал шароитда яшаётган амёба ҳар 24-48 соатда бир маротаба бўлиниб кўпайиб туради.
Химоя ва тарқалиши:Яшаш шароитининг ёмонланиши билан амёба танаси кичраяди,ектоплазмаси атрофида махсус ҳимоя қобиғи (циста) ҳосил бўлади.Цистага ўралган амёба ўз ҳаётини узоқ муддатга сақлаб қола олади.
Паразит амёбалар:Одам ва ҳайвонларнинг ичагида паразит амёбаларнинг бир неча тури яшайди.Улардан ентоамёба ҳистолйтика одамларнинг амбиоз,яъни қонли ичбуруғ билан оғришга сабаб бўлади.
Ичбуруғ амёбасининг катталиги 20-30 мкм бўлиб,йўгон ичакда яшаб,ичак епителийсини жароҳатлайди.Бу амёба кўп сонли калта ва йўғон псевдоподиялари ёрдамида фаол ҳаракат қилади.Бу псевдоподиялар асосан ектоплазма ҳисобидан ҳосил бўлади.
Ичбуруғ амёбаси билан йер юзидаги 10% дан 30% гача одамлар зарарланиши мумкин.Амёбалар асосан жароҳатдан чиққан қондаги еритроцитлар билан озиқланади.Касал ўз вақтида даволанмаса суринкали формага ўтиши мумкин.Касал киши жуда озиб кетиши,баъзан ҳалок бўлиши ҳам мукин.
Бу амёба циста орқали тарқалади.Циста даври тўғри ичакда ўтади. Овқат қолдиғи билан йўгон ичакдан тўғри ичакга тушиб псевдоподияларини тортиб олиб,юмолоқланади.Ектоплазмадан ишлаб чиқарилган юпқа ва пишиқ қобиғга ўралиб,циста даврига ўтади.
Бу даврда циста ичидаги амёбанинг ядроси бирин кетин бўлиниб,амёба тўрт ядролик бўлиб қолади.Ахлат билан ташқарига чиққан цисталар ноқулай шароитга ,нам тупроқларда 2-3 ойгача яшовчанлигини йўқатмаслиги мумкин.Лекин цисталар қуруқ ва иссиқ муҳитга узоқ чидолмайди.Цисталарни пасшалар ҳам тарқатиши мумкин.Амёба цистаси сув ёки овқат билан одам ичагига тушганида унинг қобиғи йемирилади.Цитоплазма си ядролар сонига мувофиқ икки марта бўлиниб,тўртта амёба ҳосил қилади.Ёш амёбалар фаол озиқланишга ўтади.Кучли зарарланган одам ичагидан бир сутка давомида 300 млн гача циста чиқиши мумкин.
Бундан ташқари одам ичагида баъзи бир амёбалар (Ентоамёба коле) яшайди,лекин ҳеч қандай зарар йетказмайди.Тузилиши жихатдан ичбуруғ амёбасига ўхшаса хам,лекин ядроси 8-ядроли бўлади.
Паразит амёбалар касалланган тиш коваги,ит,чўчқа, от ва бошқа ҳайвонларни ичгида ,асаларининг малпиги найчаларида ҳам топилган.
2-туркум.Чиғаноқли амёбалар (testacea)
а)Чиғаноқли илдизоёқлилар,ховузларда,ариқларда ва шоли поя сувларида яшашга мослашган. Буларнинг танаси ҳимоя вазифасини бажарадиган турли шаклдаги чиғаноқ билан қопланган.Чиғаноқнинг пастки томонида тешикча бўлиб,бундан ёлғоноёқлар чиқиб туради,булар ҳаракатланиш ва озиқ олишга ёрдам беради.
Мазкур амёбаларда (тестасиалрда) чиғаноқ органик моддалардан ёки шу моддадаги минерал-СиО2 заррача-пластинкачаларнинг бирикишидан йетишади.Буларнинг ҳаммаси бўлиниш йўли билан кўпаяди.Бўлинган индивидларнинг бири дастлабки чиғаноқда қолиб,иккинчи бўлими ташқарига чиқиб,ектоплазмасининг атрофида яъни чиғаноқ ҳосил қилади.
б)Денгизда яшовчи чиғаноқли илдизоёқлилар-фораминифералар:денгиз ва океан сувларида турли шаклдаги чиғаноқ билан ўралган фораминифералар тарқалган.Булар чиғаноқларини тузилиши билан бир-биридан фарқ қилади.Айримларини чиғаноқлари (лагена,аммодискус) бир ҳонали бўлса,кўпчилик турларида кўп ҳонали бўлади.Лекин,чиғаноқнинг ҳамма ҳоналари бир-бири билан туташган бўлиб,бунда битта фораминиферанинг цитоплазма ,ядро ва бошқа органоидлари жойлашади.Чиғаноқлар ҳамма турларида ҳам асосан оҳак (CаCО3) моддасидан тузилган.Чиғаноқнинг оғизча тешиги ёки бошқа майда тешикчалардан толасимон ёлғоноёқлари-Пизоподиялари чиқиб туради.Бу ёлғон оёқлар амёбани ҳаракатини ва озиқ зарраларини ушлаб олишга ҳизмат қилади.
Майда озиқ зарраларини цитоплазма ичида толасимон ёлғоноёқлар ёрдамида ўзлаштирилади,йирикроқ озиқни ёлғон оёқларнинг туташган жойларида ўзлаштириб,ҳазм қилади.
Фораминифералар бўлиниш ва жинсий йўл билан кўпаяди.Ефидиум деган денгиз чиғаноғининг микросферик формаси майда индивидларга бўлиниб кўпаяди.Бу индивидлар аста-секин ўсиб,иккинчи хил авлод-макросферик формаларга айланади.Макросферик индивидлар еса фақат жинсий йўл билан,яъни гамета ҳосил қилиб кўпаяди.Бу пайтда фораминифера ядроси дастлаб бир неча марта бўлинади,сўнгра ҳар бир ядро атрофида цитоплазма бўлакчаси ажрагач,икки хивчинли еркак ва урғочилик гаметалари ҳосил бўлади.Мазкур гаметалар чиғаноқ оғизчаси орқали сувга чиқиб бир-бири билан қўшилиб ”зигота” ҳосил қилади.Зигота ўсиб жинссиз (бўлиниб) кўпаядиган микросферик форма йетишади.
Фораминифераларнинг камчилик турлари денгиз-океанларнинг тубида ҳаёт кечиради.Сув қатламида сузиб юриб ҳаёт кечирувчи тури “Глобигерина” ҳам бор.
Қадимги геологик даврлардаги дастлабки денгизларда фораминифералар ниҳоятда кўп бўлган.Уларнинг чиғаноқлари денгиз остида қалин оҳак чўкмалар ҳосил қилган.Миллион йиллар ўтиш билан сув ости қуруқликка айланиб,катта оҳактош ва бўр (мел) қатламлари юзага чиқиб қолган.Ҳозирги даврда ҳам бу жараён табиатда давом етиб келмоқда.

Download 70.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling