Mavzu: oddiy amyobaning harakatlanishini o’rganish


Безгак ва унга қарши кураш


Download 70.63 Kb.
bet19/19
Sana24.12.2022
Hajmi70.63 Kb.
#1051214
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
ODDIY AMYOBANING HARAKATLANISHINI O’RGANISH.

5.Безгак ва унга қарши кураш.
Бизнинг мамлакатимизда безгакка карши кураш бирданига бир канча йуналишда олиб борилади. Биринчи навбатта безгак билан касалланган кишилар махсус система асосида мажбурий даволаниш курсларидан утказилади. Безгак чивинини кўпайишини олдини олиш максадида кулмак сувлар ва боткокликлар куритилади.Чивинлар турли усуллар билан, шу жумладан кимёвий воситалар ёрдамида кириб ташланади. Бу тадбирлар натижасида XX –асирнинг урталарига келиб безгак касаллиги улкамизда бутунлай тугатилди. Лекин касаллик Жанубий ва Урта Америка, Осиё айникса Африка мамлакатларида хозир хам кенг таркалган. Хиндистонда хар йили 200 мингга якин; 1984-йили ер юзида 400 миллион киши безгак билан огриган.
Безгак плазмодийси сут эмизувчилар ва кушларда хам учрайди. Хайвонларга безгак паразитини Aлdes,Culex ва бошқа авлодга кирувчи чивинлар таркатади. МАСАЛАН:Aлdеs чивини товуқлар қонида паразитлик қилувчи безгак плазмодийси (P.галли) ни тарқатади. Бу паразит тропик мамлакатларда товуқлар орасида эпизоотияга сабаб бўлган.
Кейинги пайтларда чивинларга карши курашнинг биологик методлари кўпроқ қўланилмоқда.Хусусан,иқлими бир мунча иллиқ бўлган жойларда безгак чивини личинкасини йуқотиш учун ховуз ва кўлларда гамбузия балиғи кўпайтирилмоқда. Шунинг билан бирга юктирувчичивинларга карши генетик методлар хам ишлаб чикилди. Бунинг учун эркак чивинларни йиғиб, рентген нури таъсирида стериллаб,табиатга қўйиб юборилади.Бу эркак нурланган чивинлар ургочисини уруғлантиради, лекин уруғланган тухумдан личинка ривожланиб чикмайди ёки тухумдан личинка чиккан такдирда хам нормал ривожлана олмайди.
6. Пироплазмидлар (Piroplazmid) туркуми.
Споралилар типининг кокцидийсимонлар синфига яна Пироплазмидлар (Piroplazmid) туркуми хам киради.Бу туркумга сут эмизувчилар қони эритроцитларда паразитлик қилувчи кичик организмлар киради.Улар хаёт циклининг бир қисми сут эмизувчилар организмида , иккинчи қисми қон сўрувчи яйлов каналари (Jxodidae oilasi) организмида содир булади. Пироплазмидлар туркуми иккита оилани ўз ичига олади.
1.Бабезидлар (Babesidae)
2.Тейлеридлар ( Theileriidae )
Бабезидлар оиласига мансуб бўлган бабезия (Babesia),эритроцитлар ичида 2 ёки 4 та мерозоитларга бўлинади.
Тейлеридлар оиласига мансуб булган тейлерия (Theileria) дастлаб лимфатик тугунлар ва айрим қон хужайралари (лимфоцитлар)да паразитлик қилиб, шизогония йўли билан кўпаяди. Шундан сўнг эритроцитларга ўтиб олади ва яна бўлиниб кўпаяди ва эритроцитларни емиради. Лекин ”МЕЛАНИН” хосил бўлмайди.Паразит хужайра ичида жинсиз йул билан кўпаяди. Айрим холларда тейлериоз билан касалланган хайвонларнинг 60-80 фоизи нобуд булади.
Download 70.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling