Mavzu: oddiy amyobaning harakatlanishini o’rganish
Саркоспоридийларнинг хаёт цикли
Download 70.63 Kb.
|
ODDIY AMYOBANING HARAKATLANISHINI O’RGANISH.
4.Саркоспоридийларнинг хаёт цикли.
Саркоцисталарни кокцидияга ўхшаш табиатли эканлиги бир группа ФРГ олимлари (Ҳейдорн.Роммел.1972. Роммел ва б.) томонидан тажрибада синаб кўриб тасдикланган. Бу олимлар кўй, мол ва чўчкаларни саркоцистлар билан зарарланган мускулларини олиб мушук ,ит ва одамга едириб уларга маълум вакитда бу касалликни аниклаб беришган. Хўжайинларни биттаси асосий иккинчиси оралик хисобланади.Асосий хўжайин (мушук, ит, одам) да саркоцистларни жинсий кўпайиш даври ўтади. Оралик хўжайин (кўй, мол,чўчка)ларда жинсиз кўпайиш даври ўтади. Асосий хўжайин организмида гаметогенез жараёни бўлиб ,унда ооцист (ривожланишнинг жинсий боскичи) хосил бўлади. Оралик хужайин организмнинг тукималарида жинсиз кўпайиш боскичи бориб,унда мускулларда макро ва микроцисталарни хосил бўлиши билан тугалланади. Саркоцистларни хаёт циклини кора моллар мисолида кўрилганда, куйидагиларни билиб олиш мумкин: Мушик, ит, одам ахлати билан ташкарига чиккан спороцистлар- хашак орқали молнинг ошкозон ичак системасига тушади. Ундан кейин спорцистларни кобиги ёрилиб ундан хар –хил шакилда ва катталикдаги спорозоитлар чикиб гаметаген йўли билан хар-хил органларга таркалади. Зарарланишнинг 26 ва 33 кунларини орасида спорозоитлар бориб тўхтаган жойларда (буйрак усти бези, мия, талок, ошкозон ости бези, лимфа тугунлари, ингичка ичакнинг девори ва скелет мускуллари) кўп маротаба бўлиниб, (шизогания) у жойларда “шизонт” ларни хосил қилади. Бу хосил бўлган шизонтларнинг катталиги: 3,8-13,3 мкм (9,1)х7,7-26,6 мкм (14,8)-гача бўлиши мумкин. Шизонтлардан маълум вақтдан кейин мерозоитлар чиқиб мускул туқималарига кириб 60-70 кунлар ичида цисталар хосил бўлади. Бу цисталарни ичи метроцит ва цистозоитлар билан тўлган бўлади. Оралиқ хўжайини (кўй,мол,чўчқа) саркоцистнинг спороцистларни хашак билан еган кунидан 90-100 кун ўтгандан кейин мускулларда хосил булган цисталарнинг ичидаги мерозоитлар етилади. Саркоцистларни оралик хужайини бир эмас, бир неча саркоцист турлари билан зарарланиши мумкин. Кайсики бу турларнинг хар бирини асосий хужайини алохида. Асосий хужайиннинг ингичка ичагида гаметагания жараёни бориб (шизогания булмасдан) макро ва микрогаметалар хосил булади. Макрогамета ичига микрогамета кириб бориб зиготани хосил қилади. Уруғланган макрогамета юпка деворли ооцистга айланади. Бу ооцистларнинг хар бирида 2 тадан спороцист хосил булади. Кўпчилик ооцистнинг кобиги ёрилиб спороцистлар очик колади. Хар бир спороцистнинг ичида эса 4 тадан спорозоитлар ривожланади. Cаркоцистларнинг шу боскичи инвазион (утувчи) боскич дейилади. Ёрилмаган ооциста ва ёрилиб 4 та спорозоити бор споцистлар оралик хужайиннинг организмига хашак орқали утиб, цикл яна такрорланади. Одам саркоцистлар учун хам асосий ва хам оралик хужайин бўлаолади. Одам саркоцистларнинг биологик циклида факат асосий хужайин сифатида катнаша олади. Агарда одам кайсидир саркоцист турига оралик хужайин булса, у саркоцист бошқа хайвонни организмига (асосий хужайинга)тушаолмасдан ривожланиш боскичи булмайди. Чунки одамнинг улик танасини хар доим хам йирткичлар еяолмйди. Шунинг учун хам аосий хужайин организмига ута олмайди. Саркоцистларда турлари кўп хар бир саркоцист тури биттадан асосий хужайинда ривожланади. Лекин айрим турлари: куйларнинг саркоцистлари иккитадан кора молларнинг саркоцистлари учтадан асосий хужайини мавжуд (мушук,ит,одам).Бир турнинг оралиқ хужайини, бошқа асосий хужайинидан чиққан ооциста билан зарарланмайди. Download 70.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling