3.Одам организмида безгак касаллигини кечиши.
Одам организмида безгак касаллигини плазмодиум авлодининг 4-тури пайдо қилади.( P.Vivax , Р.malariаe, P.falcipаrum. P.ovale) Булар айрим марфологик ва биологик хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади.P.malariae турида жинссиз цикл боради. Бинобарин безгакнинг хуруж қилиши хар 72 соатда такрорланиб туради. Шунинг учун бу тур пайдо қиладиган касалликни 4-кунлик безгак дейилади. P.Vivax жуда кенг тарқалган қон паразити бўлиб, шизогония хар 48 соатда давом этади, безгак хам хар 3 кунда хуруж қилиб туради. Буни 3 кунлик безгак дейилади.
P.falcipаrum паразитида шизогония 24 ёки 48 соат давом этади, лекин безгак хуружи узок давом этиши сабабли энг хавфли хисобланади. P.falcipаrum пайдо килган касаллик тропик безгак деб аталади.
P.ovale ер юзида факат Африкада учрайди.
Безгак плазмодийси одам қонига ўтгандан сўнг,касаллик аломатлари пайдо бўлгунга кадар, касаллик яширин (инкубацияси) даври бўлади.Бу давр одатда 2 хафта;баъзан 6 ойгача ва ундан хам кўпрок давом этиши мумкин.Касаллик хароратнинг тез ва кескин (40О ва ундан юқори) кўтариши билан бошланади. Бироздан сунг харорат мейорига тушади.Лекин иситмалаш хар доим маълум вақт (24,48 ёки 72) ўткандан кейин такрорланиб туради.
Безгак хуружи шизогания натижасида хосил булган мерозитларнинг эритроцитларга кириб олгандан сўнг янги шизогонияга қадар касаллик хуружи тўхтайди. Безгак касаллигида кўпинча анемия (камқонлик) пайдо бўлади.1мм3 қондаги эритроцитлар сони нормадаги 5 миллиондан бир млнгача тушиб колади. Касалланган кишининг қони , жигари ва талоғида меланин тўпланиб қолади. Жигар ишиб кетади.
4.Безгакни ўрганиш тарихи.
Безгак касаллиги XIX-асирнинг охири XX–асирнинг 40 чи йилларигача Кавказ, Урта Осиё, Украина ва Волга хавзасининг урта ва куйи окимида кенг таркалган эди. 1935-йилда ушбу худудларда 9 миллионгача якин киши безгакка чалинганлиги маълум. 1930- йилларда факат Хиндистоннинг ўзида 100 миллиондан ортик киши безгак билан огриганлиги маълум.
Безгак касаллиги ва унинг қўзгатувчисини ўрганишда хамда безгакка карши кураш чораларини ишлаб чиқишда рус олимларидан В.Я.Данилевский, И.И.Мечников, Е.Марсиновский,В.Н.Беклемишев, Д.Л.Ромоновский ва С.М.Исаев, Француз олими Л.А.Лаверан,Инглиз олими Р.Росс, Италиялик Д.В.Грасси ва бошқаларнинг хизматлари ғоят катта бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |