Mavzu: oddiy amyobaning harakatlanishini o’rganish
BEZGAK PLAZMODIYSINING TAYYOR PREPARATDAN O’RGANISH
Download 70.46 Kb.
|
YASHIL EVGLENANING TUZULISHI VA XARAKATLANISHINI O’RGANISH
BEZGAK PLAZMODIYSINING TAYYOR PREPARATDAN O’RGANISH.
Безгак плазмодийларнинг хаёт цикли. Қон споралилар жумласига энг аввало безгак плазмодийларининг хар хил турлари киради. Булар одамда безгак касаллигини тугдиради. Одамда плазмодий авлодини 4 та тури паразитлик қилади.(P. Vivax,P.malariаe, P.falcipum. P.ovale) Бу плазмодийларнинг хаёт цикли бир-бирига ухшаш бўлиб,куйидагича боради. Безгак чивини (Anopheles) нинг ургочиси одам қонини сурганида –одам қонига безгак плазмодийларнинг жуда кўп спорозоитлари утади. Плазмодий спорозоитлари 5-8 мкм келадиган жуда кичик чувалчаксимон бир ядроли хужайралар бўлиб, тузилиши кокцидияларнинг спорозоитларига ухшайди. Спорозоитлар қон оқими билан бутун танага тарқалиб кетади. Улар жигар, ва қон томирлари ички қоплама қавати (Endoteilysi) хужайраларига кириб олиб, трофозоит ва шизонт босқичларини ўтайди. Жинсиз кўпайиши (шизогения) натижасида шизонтлардан жуда кўп бир ядроли хужайралар- мерозоитлар хосил бўлади. Мерозитлар энди зарарланган органнинг бошқа хужайраларига ва кон эритроцитларига кириб олиб усади. Паразитнинг эритроцитлар гемоглабини билан озикланиб усадиган боскичини трофюзоитлар дейилади. Трофюзоитларнинг ривожланишини бошланғич даврида танасининг марказида вакуол булганлиги учун узук шаклида куринади. Кейинрок вакуол йуколади ва паразит амёбасимон шакилга киради. Трофозоитлардан шизонтлар хосил булади. Бу шизонтлар булиниб кўпаяди. Шизонтлар эритроцит хужайрасини тулдириб олади. Паразит эритроцитлар гемоглабинининг бир кисмини хазим қилади холос; хазим булмай колган эритроцит гемоглабини –қорамтир рангдаги меланинга айланади. Хар қайси эритроцитлардаги хар бир шизонт бўлиниб (шизогония) 10-20 мерозоит хосил қилади. Мерозитлар эритроцитларни емириб, кон плазмасига чикади ва янги эритроцитларга кириб олади. Жинсиз кўпайиши яна такрорланади. Эритроцитлар емирилганида конга меланин билан бирга захарли моддалар чикарилади.Захарли моддалар таъсирида одам организмида,моддалар алмашинуви узгариб, тана харорати кескин кутарилади ва безгак хуруж кила бошлайди. Бир неча марта жинсиз кўпайиш ( шизогония) циклидан кейин паразит кўпайишдан тўхтайди. Эритроцитларга кирган мерозоитлар ўсиб, гамонтларни (гамета хосил килувчи хужайралар) хосил қилади. Эритроцитлардаги гамонтлар икки типда булади. Биринчиси йирик макрогаметацитлар ва иккинчиси кичикрок булган микрогаметацитлар. Гомонтларни (гаметацитларни) бундан кейинги ривожланиши факат безгак чивини (Анофелес) танасида давом этади. Ургочи чивин кон сурганда макрогаметацитлар чивинни ичагига утиб, у ерда макрогаметаларга айланади. Микрогаметацитлар чивин ичагида ядроси булиниб 5-6 та чувалчангсимон харакатчан ва майда микрогаметаларни хосил қилади. Чивин ичагининг бушлигида микро ва макрогаметалар кушилишиб зиготани хосил қилади. Хосил булган зигота жуда харакатчан булганлиги сабабли уни оокинета дейилади. Зигота чивин ичаги деворини тешиб кириб, ундан тана бушлиги томонига утиб олади. Бу ерда зигота эластик пуст билан ўралиб, ооцистага айланади. Ооциста ичакнинг тана бушлиги томонидаги деворида тез усиб хажми бир неча юз баробар катталашади. У ўсган сайин ядроси кўп марта бўлина боради. Бу жараён ооциста ичида майда (14 мкм гача) бир ядроли кўпсонли (битта ооцистада 10 мингача) харакатчан спорозоитларни хосил бўлиши билан тугалланади. Ооциста қобиги ёрилгандан сунг спорозоитлар тана бўшлиғи суюклигига (гемолимфа) чиқади. Тана суюклигидан спорозоитлар чивиннинг сўлак безларига, сўнг сўлак чиқарувчи найларга ўтиб олади. Чивин чаққанда паразитлар яна одам қонига ўтади ва жинсиз цикл қайта бошланади. Шундай қилиб, безгак паразитининг хаёт цикли факат хужайин организмида ( чивин ва одам) ўтади. Шунинг учун у ноқулай ташки мухитдан химоя қилувчи қаттик пўст билан ўралган спора хосил қилади. Download 70.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling