Мавзу: Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик асослари


Download 299.5 Kb.
bet2/5
Sana10.01.2023
Hajmi299.5 Kb.
#1087157
1   2   3   4   5
Bog'liq
oilada bolalarni manavij-axloqij tarbiyalashda millij qadriyatlardan fojdalanishning pedagogik asoslari

Тадқиқот мақсади: оилавий тарбиядаги муаммоларни ҳал этишда зарур бўлган миллий қадриятлардан амалий фойдаланиш йўлларини белгилаб олиш ҳамда бу йўналишда ўзига хос усуллар тизимини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот вазифалари:
- мавзуга оид тарихий, педагогик, писихологик, услубий манбаларни ўрганиш ва муаммо талқинида улардан кенг фойдаланиш;
- миллий қадриятлар таъсир призмаси орқали оилада болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси масалаларини таҳлил этиш, унинг имкониятларини аниклаш;
- оилада болаларни миллий қадриятлар асосида тарбиялашнинг усул ва воситаларини ишлаб чиқиш;
- оилада болалар тарбиясини миллий қадриятлар асосида ташкил этиш бўйича тажриба-синов ишларини амалга ошириш ва ҳоказолар.
- оилада миллий қадриятлар асосида тарбиялашнинг шакл ва йўналишларини аниқлаш.
Тадқиқот объекти: оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёни.
Тадқиқот предмети: оилада болаларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш мазмуни, шакллари, методи ва воситалари.
Тадқиқот методлари: педагогик кузатиш, суҳбат, таҳлил (анализ), умумлаштириш (синтез), тажриба-синов ва анкета-сўровнома усуллари.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- оилада болаларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш долзарб педагогик муаммо эканлиги асосланди;
- оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари аниқланди;
- оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланиш метод ва воситалари белгилаб берилди;
- оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланишга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамияти: Тадқиқот натижасида педагогика фани оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий қадриятлардан фойдаланишга оид назарий ёндашувлар, маълумотлар, муаммога оид илмий-методик тавсиялар билан бойитилди.
Ишнинг синовдан ўтиши: Тадқиқот жараёнида қўлга киритилган маълумотлар Когон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 4-сон ўрта умумтаълим мактабида ташкил этилган ота-оналар кенгаши фаолиятига жорий этилди ва синовдан ўтказилди.

Download 299.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling