Карбоксил гуруҳ иштирокида борадиган реакциялар. Аминокислoтaлaр кaрбoксил гуруҳ ҳисoбигa кaрбoн кислoтaлaргa xoс бўлган бaрчa реакциялaргa киришaди. Улaр тузлaр, мурaккaб эфир, гaлoгeнaнгидрид вa aмидлaр ҳосил қилaди.
Аминокислоталар фақатгина металл, ишқорлар билангина таъсирлашмасдан, балки оғир металл гидроксидлари билан ҳам таъсирлашади ва натижада ички комплекс тузлар ҳосил қилади. Масалан, гликокол эритмасига янги тайёрланган мис (II) гидроксид (чўкма) таъсир эттирилса, чўкма эриб кетиб, тўқ кўк рангдаги тиниқ эритма – хелат бўлади.
Молекула ичида унинг айрим атомларини боғловчи қўшимча валентликлар ҳисобига ҳосил бўладиган комплекс циклик бирикмалар хелатлар дейилади. Бунда цикл азотнинг эркин электрон жуфти ва миснинг бўш орбитали орасидаги қўшимча боғ ҳисобига вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |